Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров

Читать онлайн.
Название Юрак - аланга: бадиалар
Автор произведения Иброҳим Ғафуров
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-988-6



Скачать книгу

Ва бир дамгина илгари далидунёси қоронғи бўлиб, ўзини чуқур чоҳга тушиб кетгандай ҳис қилиб турган, кўзига ўлимдан бошқа ҳеч нарса: на болачақаси, на ҳаёт, на хотини кўринмай қолган бахтсиз йигит энди фақат қизнинг гўзаллиги хусусида ўйлайди. Ўзи не аҳволда-ю, «Бунча гўзал бўлмаса, – деган фикр келди бошига. – Бунча гўзал…» деб ўйлайди Лутфия ҳақида. Бу гўзал жувон (унинг эри Оқтошдаги конда ишлаши маълум бўлади) Оқтошга етгунларича ҳам бўлмай ўлим ёқасидаги йигитни шунчалар ҳам мафтун қилиб қўядики, тоғнинг баланд чўққисига чиқиб ўзимни ташлайман, биров излаб топаман дегунча жасадим ҳам қолмайди деб кетаётган Абдураҳмон бирдан ўзгаради: «Лекин мана бу гўзал жувонни кўриб, у билан ҳамсуҳбат бўлди-ю, барча гапларни унутди. Гўё ҳеч нарса бўлмагандай. «Аблаҳ, – деди ўзига ўзи, шунча шармандалик етмагандай, яна бировнинг хотинига кўз олайтиряпсан-а! Шунча ғалвадан кейин қандай қилиб ишқибозлик қилоляпсан! Қандай қилиб шунча тез унутиб юбординг бўлиб ўтган ишни!» У ўзини ўзи койигани билан, – деб давом этади ёзувчи, – ҳаётининг жуда бемаъни ўтганини ҳис қилгани билан, мана шундай гўзал қизга ҳамроҳ бўлгани, унинг тўғри, самимий гаплари юрагига жиндай шуъла ташлаган, боя чоҳдай қоронғи ва тубсиз кўринган хаёллари шу шуъладан жиндай ёришган эди. Унга энди ўзининг ўлимга кетаётгани, мана шундай гўзаллар билан ортиқ кўришмаслиги, ўзининг ўлиб кетгандан кейин ҳам гўзаллар яшайвериши, кулиши, бошқаларнинг улардан баҳраманд бўлиши алам қиларди. Уйғониб келаётган худбин ҳислари ўлим ҳукмининг устидан кула бошлади». Гўзаллик қаршисида қаҳрамонимиз бирдан худбинга айланади. Ва унинг бундан кейинги ўйлари, қилиқларидан бачканагина мелодраманинг иси анқий бошлайди. Унинг бошига тушган савдо биз бу савдони боя жиддий деб ўйлаган эдик, ростдан ҳам, вазиятга кўра ўзини ва ўз қадрини, ҳақ-ноҳақнинг фарқини биладиган одам учун анча оғир эди. Қаҳрамон шу ғоятда оғир вазиятдан, кучли руҳий депрессиядан жуда осонлик билан чиқиб кетмоқда. У ҳатто бизнинг кўз ўнгимизда майдароқ, қўрқоқроқ бир одамга айланиб бормокда: «Ўласан кетасан, – деди у ўзига. – Кейин нима бўлади? Мана бу қиз икки соатдан бери сенга ҳуснини, табассумини, хуш лутфини ҳадя қилиб келяпти. Унинг шунча нарсасини олиб кимга қайтиб берасан? Қузғунларгами? Йўқ, яшаш керак. Ўлим ҳамманинг қўлидан келади. Яшаш эса ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Сен мардсан, яшай оласан…» Шундай қилиб Абдураҳмон ўзининг ўлим ҳақидаги фикрлари бемаъни эканлигини англаб етади, у конга ишчи бўлиб кириш қарорига келади. У Лутфияга акасингил бўлишни таклиф қилади. «Шу бугундан бошлаб сиз мен учун ягона энг азиз одамим бўлиб қолдингиз. Сабабини сўраманг…», дейди охирида миннатдор Абдураҳмон Лутфияга. Биз яна ёзувчининг бошда айтган нуқтаи назарига қайтайлик: ҳаёт ва гўзаллик яшашга даъват этади. Ўлим гўзаллик олдида чекинди. Ҳаёт яна тантана қилди. Лекин бизда заррача шубҳа ва эътироз уйғотмайдиган бу нуқтаи назар тасвирланган воқеада бадиий ва фалсафий жиҳатдан чуқур исботлаб берилмади. Қаҳрамон