Қадр кечасидаги қотиллик. Комил Ойдинович Синдаров

Читать онлайн.
Название Қадр кечасидаги қотиллик
Автор произведения Комил Ойдинович Синдаров
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-884-1



Скачать книгу

еб ўтирган шафёр йигитлардан сўрасам, «Таниш таксичи келиб қолди, кетди», дейишди. Ўша пайти бу воқеага эътибор бермагандим. Энди ўйланиб қолдим…

      – «Ака»нинг бошқа таксига чиқиб кетганини ким кўрган экан?

      – Деярли ҳамма таксичилар шу ерда овқатланишади. Кўпчилик бир-бирини танийди. Ўша куни ёнимдаги столда Рихси деган таксичи бола сомса еб ўтирганди. Бояги акани бошқа тасига чиқиб кетганини шу бола кўрган экан.

      – Рихсининг фамилияси, яшаш жойини биласизми? – терговчи қўлига қалам олди.

      – Фамилиясини ҳам, қаерда туришини ҳам билмайман. Рихси, Рихси дейишади…

      – Таксисининг давлат рақамини-чи?

      – Адашмасам, 60-65… ҳарфлари ёдимда йўқ. Нима, уни топиш керакми?

      – Албатта, сўраб кўришимиз керак-ку, – терговчининг ўрнига Жўрабой жавоб қилди.

      – Рихси ҳар куни соат ўн иккида ўша сомсахонада тушлик қилади.

      – Яхши, – деди гуруҳ раҳбари дафтарига нималарнидир қайд эта туриб, – Зебинисо Суюнова ҳақида нима дейсиз?

      – Зебо хола ўқимишли, очиқ кўнгил, меҳрибон, содда ва самимий аёл эди раҳматли, – таърифлашга тушди Худоёр. – Эрининг ғирт тескариси. Марҳумлар тўғрисида ёмон гапириб бўлмайди дейишади-ю, аммо бу ғаламис чолни шу хола йўлга солиб, одам қилиб юрарди. Раҳматли бир умр чолининг минғир-минғирига чидаб, борини ошириб, йўғини яшириб яшади. Чоли мен билан гап талашиб, жанжаллашиб қолган пайтларда ҳам хола кўнглимга таскин бериб, «Худоёржон, бобойни биласиз-ку, қариб, мияси айниб қолган, ҳар нарсадан нифоқ чиқаришга ҳаракат қилади, хафа бўлманг», деб қўярди. Хаёлимда бобо кампирисиз бир кун ҳам яшолмасди…

      – Шунчалик яхши кўрармиди? – талабада ҳақли савол туғилди.

      – Яхши кўриш-кўрмаслигини билмадим-у, аммо унга суяниб қолгандай эди, мустақил бир иш қилолмасди. Бир девор қўшни эмасмизми, «Зеби, дорим қани?» «Зеби, кўзойнагим қани?» «Зеби, уним қани, буним қани?» деб юрганини кўп эшитганман. Уйга бозорликни ҳам лорсиллаб, кампир бечора қилиб келарди. Бу худбин чоли қурғур кўринган одамга танбеҳ беришдан нарига ўтмасди. Отасидан безори чиққанми, ёлғиз қизи ҳам уйига камдан-кам келарди. Набираси Тахминани ҳам бездириб ташлаганди. «Қаёққа боряпсан?» «Нега калта кийиндинг?» «Нега кеч қолдинг?» «Телефонда гаплашма!» «Чироқни ўчир!» деб вайсагани вайсаган эди… Тағин етти маҳаллага эшитиладиган қилиб, бақириб гапирарди.

      – Неварасини тергаб, одабга чақирган бўлса, бунинг нимаси ёмон? – деди терговчи атайлаб ўзини лоқайдай кўрсатиб.

      – Тергаш, тарбияга чақиришнинг ҳам ўз йўриғи бор. Насиҳат ҳар замонда, жойини топиб қилинганда кор қилади. Ортиқчаси нафақат бефойда, балки ёшларга салбий таъсир қилиб, бездириб ташлаши ҳеч гап эмас.

      – Сиз Зебинисо холани охирги марта қачон кўрган эдингиз? – «мавзу»га қайтди терговчи.

      – Шифохонага тушишидан бир кун олдин. Ишга чиқиб кетаётсам, кампир раҳматли эшик олдини супуриб турган экан. Кўрмасликка олиб, мошинага тезроқ ўтириб, кетиб қолмоқчи эдим, бўлмади. Зеби хола йўлимга чиқиб, мендан эри учун кечирим сўради: «Жондай қўшнини