Қадр кечасидаги қотиллик. Комил Ойдинович Синдаров

Читать онлайн.
Название Қадр кечасидаги қотиллик
Автор произведения Комил Ойдинович Синдаров
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-884-1



Скачать книгу

турса, иш кетадими? Касодга учрадим. Ерни олиб қўйишди. Бор-будимни сотиб, зўрға қутулдим. Бахтимга кичик синглим оиласи билан пойтахтдан янги уй олиб, Гулистондаги уйини бизларга қолдирди. Ҳозир турган уйга ўн йил олдин кўчиб келгандик. Қишлоқдаги уйни сотиб, киракашлик қилиш мақсадида «Матиз» олдим. Кун кўриш керак-ку! Камбағални отнинг устида ҳам ит қопади, деганларидай шаҳарга келиб, ҳамсояга ёлчимадик. Ишлаб юрган пайтларда Илёс бобо табиатан қувноқ, одамохун инсон эди. Халқимиз «Аввалини бергунча, охирини берсин», деб бекорга айтмаган экан. Бу одам жуда ёмон қариди, ўта тажанг, майдагап, қитмир ва ғаламис бўлиб қолди. Арпасини хом ўрганманми, менга ўчакишиб олди. Ўтирсам – ўпоқ, турсам – сўпоқ, бўлдим…

      – Нифоқнинг келиб чиқишига нима сабаб бўлган? – гуруҳ раҳбари ҳамсуҳбатини «йўлга солиш»га ҳаракат қилди.

      – Ўзим ҳам ҳайронман, – ўйланиб туриб, жавоб қилди Худоёр, – бирор бир жиддий сабаб йўқ… ҳаммаси майда-чуйда аризимас нарсалар – болаларим ҳовлида сал қаттироқ гаплашса, «Ўчир!» деб ўшқиради, қўшиқ қўйса, «Уйқумни буздинг» деб бақиради, «Болаларинг, хотининг балохона деразасидан нега бизнинг ҳовлига қарайди?» деб минғирлайди… Хуллас, бу одамнинг дастидан ўз уйимизда эмин-эркин яшолмай қолдик. Ўша куни пешин пайти мошинамни кўчадаги ўрик соясида қолдириб, уйга тушлик қилишга кириб кетгандим. Энди овқатни олдимга олгандим, дарвоза таққиллаб қолди. Аёлим эшикка чиқиб-қайтиб, «Сизни қўшни чақиряпти, тез чиқаркансиз», деди. Бу сассиқ чол яна бир нарсани бошламаса гўргайди, деган хаёлда ташқарига чиқдим. На салом, на алик бор, қария «Нега манави дранталетингни менинг зардолимнинг остига қўясан!» дея ўшқириб кетди. Жанжал чиқармаслик учун қарияни жаҳл отидан туширишга, муомала билан гапиришга ҳаракат қилдим. Қўшни баттар асаби қўзиб, «Шалдироқ аравангни ол бу ердан», деб оёқ тираб туриб олди. «Ҳой бандаи-мўмин, қанақа одамсиз, мошинам сизга нима ҳалақит қиляпти, дарахтингизни еб қўядими?» десам, «Ҳа, еб қўяди, мошинангнинг моторидан чиқиб турган иссиқлик, дарахтнинг баргини қуритиб ташлайди, керак бўлса, ўзинг кўчат экиб, парваришлаб, мошинангни ўшанинг соясига қўявер», деб бақириб, «Матиз»ни оёғи билан тепишга тушди. Меникиям тутиб кетди. Ўдағайлаб, олдига бордим. Қўл кўтарсам балога қолишимни ўйлаб, шайтонга ҳай бердим. Қўлидан тортиб, мошинадан узоқлаштирмоқчи бўлдим. У бор кучи билан чираниб, қўлимдан чиқишга ҳаракат қилди. Кутилмаганда қўлимдан сирғалиб чиқиб, оёғи чалишиб, юз тубан ерга йиқилиб тушди. Турғизишга ҳаракат қилиб, дастимни чўзсам, қўлимга тепиб ташлади. Шанғиллаб, оғзига келган сўзлар билан ҳақоратлаб, сўкиниб кетди. Ғала-ғовурни эшитиб, Тахмина уйдан чиқиб, бобосига ёрдам беришга шошилди. Милиция чақиришди. Йиқилганда тирсаги шилиниб кетган экан. Чоли тушмагур имонини ютиб, мени уриб йиқитди, деб туриб олди. Набираси қурғур ҳам унинг гапини тасдиқлади. Иш судга ошди. Суд ҳақиқатни аниқлаб, адолат қилса керак, деб ўйлагандим. Қайда дейсиз, баджаҳл судья мени эшитиб ҳам ўтирмади. «Отанг тенги кекса одамга қўл кўтаришга уялмайсанми?» деб