Грузия муваффақиятга қандай эришди. Лариса Буракова

Читать онлайн.
Название Грузия муваффақиятга қандай эришди
Автор произведения Лариса Буракова
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-186-3



Скачать книгу

жиноятчилик даражасининг кескин камайиши каби кўплаб омиллар полицияга бўлган юқори даражадаги ишончнинг асосини ташкил этган. Масалан, шахсга қаратилган оғир жиноятлар (қотиллик, қасддан соғлиққа оғир даражада зиён етказиш, зўрлаш, талон-торож қилиш) сони охирги 5 йил ичида илгари орзу қилинмаган даражада – уч баравар(!) камайди.

      Албатта, мазкур баёнотда субъектив баҳолаш элементлари мавжуд бўлса-да, шунга қарамай, “грузин полицияси мўъжизаси” муаллифларидан бири саналадиган Ички ишлар вазири Вано Мерабишвилининг ҳис-туйғуларини тушуниш мумкин: “Агарда бу полиция давлати деб аталса, у ҳолда мен Грузиянинг полиция давлати эканлигидан фахрланаман!”14

      Шахсга қаратилган оғир жиноятлар сони, ҳар 100 минг аҳолига нисбатан. Манба: Грузия статистика хизмати (www. geostat.ge/index.php?action=page&p_id=602&lang=eng) маълумотлари бўйича ҳисобланган.

      13. Саакашвилини Грузияда барча ёмон кўради.

      Демократик жамиятда фуқароларнинг ҳокимиятга муносабати сайловлар деб аталадиган восита ёрда мида аниқланади.15

      Атиргуллар инқилоби тугаган заҳоти Михаил Саакашвилининг юқори даражада қўллаб-қувватланиши сабабини Шеварднадзе режимининг қулаши оқибатида фуқароларни қамраб олган эйфория ҳолати билан тушунтириш мумкиндир. Лекин тўрт йил давом этган ислоҳотлардан сўнг 2008 йил январидаги иккинчи президентлик сайловлари вақтида Саакашвилининг қўллаб-қувватланишини у ва жамоаси амалга оширган ўзгаришларнинг сифатига ҳам, услубларига ҳам, натижаларига ҳам берилган баҳо, деб қабул қилиш тўғри бўлади.

      Грузиядаги президент ва парламент сайловларида овоз бериш натижалари, 2004–2008 йиллар (фоиз ҳисобида).

      Манба: Грузия Марказий сайлов комиссияси.

      Бундан ташқари, 2008 йилда ҳукмрон партия Президентдан ҳам кўпроқ овоз олди, бу эса фуқароларнинг алоҳида бир шахсдан кўра мамлакатнинг умумий ривожланиш векторини қўллаб-қувватлаётганини кўрсатади. Сайловчилар танлаган йўлларидан афсус чекмаганини 2010 йил майда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига бўлган сайловлар натижалари исботлади. Мазкур сайловларда 65,8 фоиз овоз олган Саакашвилининг “Умуммиллий ҳаракат” партияси жамият томонидан қўллаб-қувватланиш кўрсаткичини янада ошириб олди.

      Халқ томонидан қўллаб-қувватланиш даражасини сайловлар ва референдум натижаларини келтирган ҳолда, 1990-йилларнинг биринчи ярмида Борис Ельцин ва унинг ислоҳот ўтказувчи жамоасининг қулаши билан солиштириш мумкин. 1991 йил июндаги биринчи президентлик сайловида Ельцинга берилган овозлар фоизи мураккаб рақобатли курашда унинг муносиб ғалабасига гувоҳлик беради.

      Россияда президентлик ва парламент сайловларида овоз бериш натижалари, 1991–1995 йиллар (фоиз ҳисобида).

      Манба: Россия Марказий сайлов комиссияси.

      Ислоҳотларнинг оғир натижаларига қарамай, улар бошланганидан 15 ой кейин – 1993 йил апрелда ҳам Президентга ишонч даражаси сақланиб



<p>14</p>

Виноградов Д. “Грузинский опыт реформы МВД: обыватели довольны, оппозиция – наоборот” // РИА-Новости. 2010 йил 22 сентябрь (www.rian.ru/ocherki/20100922/278068474.html).

<p>15</p>

Айтгандек, сайловлар натижалари жамиятга нафақат натижавий рақамлар кўринишида тақдим этилади, МСК сайтида барча участка сайлов комиссияларининг сканерланган протоколларини кўриш мумкин (Грузия Марказий сайлов комиссияси сайти www. results.cec.gov.ge).