Грузия муваффақиятга қандай эришди. Лариса Буракова

Читать онлайн.
Название Грузия муваффақиятга қандай эришди
Автор произведения Лариса Буракова
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-186-3



Скачать книгу

мен буни аниқ билмайман, чунки бу ҳақда бирор манбадан ўқий олмайсан. Ҳамма айтяпти, улар ўзларида ДАН фаолиятига нуқта қўйишганмиш. У ерда ёшлар, йигирма етти ёшли инсонлар вазир лавозимида ишлаётганмиш. Вазирликлар таркиби эса фақатгина бир неча инсонлардан иборат экан. Уларнинг тажрибаларини ўзлаштиришимизга, у томонда қандай воқеалар рўй бераётганини аниқлаш учун туйнукдан ўша томонга бир мўралашимизга нима халақит беради? У томонда нималар рўй бераётганини бизга хабар қилинг. Бу нарсалар ҳақида гапирмаётганлари учун у томон гўё жаннатдек тасаввур уйғотяпти”1.

      Грузияда охирги етти йилда рўй берган воқеалар ҳақида маълумотлар ҳақиқатан жуда кам. Воқеаларнинг нотўғри талқин этилиши, атайлаб ошкор қилинмаслиги, тушунчаларнинг аралаштириб ёки алмаштириб юборилиши, кўпинча эса рўй бераётган ўзгаришларнинг жадаллиги ҳам ислоҳотлар ҳақида кўплаб афсоналарнинг пайдо бўлишига олиб келди. Шу сабабдан ислоҳотлар ҳақидаги ҳикоялардан китобхонни ҳеч нима чалғитмаслиги учун ўз китобимни мазкур афсоналарни муҳокама қилишдан бошлашга қарор қилдим.

* * *

      Менга интервью берган, материаллар тақдим этган, грузин тилини билмаслигимни енгиб ўтишимда кўмаклашган, бебаҳо фикрлар ва кўрсатмалари билан ёрдамини аямаган инсонлар иштирокисиз мазкур китоб ёзилмаган бўларди. Мен Михаил Авалиани, Реваз Адамия, Евгения Антонова, Георгий Ахалая, Вахтанг Барамидзе, Лили Бегиашвили, Каха Бендукидзе, Ираклий Берекашвили, Рима Бериашвили, Леван Варшаломидзе, Гела Васадзе, Эка Габададзе, Демур Гиорхелидзе, Паата Гоголидзе, Хатуна Гогоришвили, Галактион Гонадзе, Нино Горгадзе, Леван Готуа, Ладо Гургенидзе, Гия Жандиери, Мариам Жапаридзе, Эмзар Жгереная, Давид Жинчарадзе, Татулия Долидзе, Михаил Иашвили, Андрей Илларионов, Георгий Касрадзе, Александр (Сандро) Качарава, Александр (Алеко) Качарава, Анна Кванчилашвили, Кетеван Кинкладзе, Эроси Кицмаришвили, Нана Клдиашвили, Тамуна Ковзиридзе, Кетеван Кокрашвили, Эка Колбая, Шалва Кочладзе, Юрий Кузнецов, София Лебанидзе, Вато Лежава, Лаша Мгеладзе, Вахтанг Мегрелишвили, Галина Морозова, Георгий Мосидзе, Вадим Новиков, Теона Одзелашвили, Лана Ониани, Тамта Отиашвили, Олег Панфилов, Владимир Папава, Ираклий Петриашвили, Арчил Почхуа, Николоз Пруидзе, Александр Рондели, Михаил Саакашвили, Нана Сакварелидзе, Натия Самушия, Ираклий Сирадзе, Гиги Угулава, Тато Уржумелашвили, Шота Утиашвили, Натия Хантадзе, Тамара Хвтисиашвили, Георгий Цхакая, Давид Чантладзе, Георгий Чантурия, Звиад Чеишвили, Алекси Чикваидзе, Георгий Чиковани, Георгий Чхиквадзе, Екатерина Шарашидзе, Эдуард Шеварднадзе, Павел Шеремет, Паата Шешелидзе, Жаба Эбаноидзе каби инсонларга, номлари келтирилишини хоҳламаган инсонларга, шунингдек, онамга, опамга ва унинг турмуш ўртоғига самимий ташаккуримни изҳор этаман. Номлари санаб ўтилган инсонларнинг ёрдамисиз китобни якуний кўринишга келтира олмаган бўлардим.

      КБФ (кўп билдириладиган фикрлар) 2

      Грузиядаги



<p>1</p>

Дежурный по стране (www.jvanetsky.ru/data/text/vs/dejurnyi84).

<p>2</p>

Ҳисоблашлар Иқтисодий таҳлил институтида амалга оширилган. Мавзуга алоқадор материалларни (шу ўринда ва бундан кейин, алоҳида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, муаллиф изоҳи) www. iea.ru/georgia.php сайтидан топиш мумкин.