Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси. Стивен Кови

Читать онлайн.
Название Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси
Автор произведения Стивен Кови
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-175-7



Скачать книгу

проактивлик ҳақида маъруза қилаётган эдим. Тақдимотим асносида тингловчилар орасида аёллардан бири тўсатдан ўрнидан туриб, ҳаяжон билан сўзлай кетди. Аудиториядагиларнинг бир нечтаси ажабланиб, унга ўгирилди. Ўзига қадалган нигоҳларни ҳис қилган аёл нима қилаётганини англаб етди ва юзи уятдан лов-лов ёнганча жойига қайтиб ўтирди. Лекин шунда ҳам, у ўзини боса олмай, ён-веридаги одамларга гапиришда давом этди. Аёл жуда бахтли кўринарди.

      Бу воқеа мени жуда қизиқтириб қўйди. Аранг чидаб, танаффус бўлишини кутдим, сўнг дарҳол аёлнинг ёнига бориб, нима бўлганини сўрадим.

      – Менга нима бўлганини тасаввур ҳам қилолмайсиз! – хитоб қилди аёл жавобан. – Ўзим уй ҳамширасиман; асосий вазифам беморга хизмат қилиш. Афсуски, бу бемор жудаям бахтсиз ва ношукр. Қанчалик ғамхўр бўлмай, фарқи йўқ, у ҳеч қачон меҳнатимни қадрламайди; мени тан олишни ҳам истамайди ҳатто! У доим устимдан шикоят қилиб, ишимдан камчилик топади. Шу одамни деб ҳаётим дўзахга айланди. Ва мен йиғилган аламимни оила аъзоларимга сочадиган бўлиб қолдим. Очиғи, унга хизмат қилувчи бошқа ҳамшираларда ҳам худди шунақа аҳвол. Биз ҳаммамиз тезроқ ундан қутулиш учун Худога ёлворамиз.

      Лекин сиз саҳнада турганча, ҳеч нарса мени жароҳатлай олмаслигини, ижозатимсиз ҳеч бир кимса мени хафа қилишга қодир эмаслигини айтдингиз. Яна руҳан азобланишим, ўзимни бахтсиз ҳис қилишим айнан ўзимнинг танловим эканлигини таъкидладингиз.

      Бу сўзларингиз мени чуқур ўйлантириб қўйди. Ичичимга кириб бориб, ўзимдан сўрадим: «Вазиятларга нисбатан жавоб реакциямни танлаш учун куч борми менда? Танлов эркинлигига эгаманми?»

      Ниҳоят, чиндан ҳам шундай куч борлигини тан олиш қанчалик оғир бўлмасин, бахтсиз бўлишимга ўзим сабабчилигимни тушундим. Шунингдек, бахтсиз бўлмаслик ҳам ўз қўлимдалигини англадим.

      Ўша лаҳза мен ўрнимдан туриб кетдим. Гўё фашистларнинг ўлим лагеридан омон қутулиб чиққандек, бутун дунёга: «Мен озодман! Тутқунликдан халос бўлдим! Бундан буён кимнингдир муомаласи мени назорат қилишига йўл қўймайман!» дея қичқиргим келди.

      Гувоҳи бўлганингиздек, бизга аслида вазиятлар эмас, балки уларга муносабатимиз азоб беради. Жисмоний оғриқ ёки молиявий зарар етказиб, қийналишимизга сабаб бўлувчи вазиятлар ҳам бор, албатта. Лекин улар туфайли феълатворимиз, аслиятимиз азобланиши шарт эмас. Аслида, бошимиздан ўтган оғир дамларни катта қозонга қиёслаш мумкин. Унинг ичида феъл-атворимиз шаклланиб, ички куч, келгуси қийин вазиятларни ҳал қилиш, бошқаларни ҳам шунга ундаш эркинлиги ривожланади.

      Франкл оғир вазиятда ўзининг ички озодлигига эришган ва бошқаларга ҳам таъсир эта олган кам сонли инсонлардан биридир. Вьетнам урушида асир тушган америкалик аскарлар кундалигидаги битиклар ҳам шахсий озодликнинг қудрати, унинг маҳбуслар ва қамоқхона муҳитига кўрсатган таъсири ҳақида ҳикоя қилади.

      Мушкул вазиятда, давосиз касалликка чалинганда ёки имконияти чекланган бўлса-да, бетакрор руҳий қудратга эга шахсларни барчамиз яхши таниймиз. Уларнинг иродаси