АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар. Джеймс Клир

Читать онлайн.
Название АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар
Автор произведения Джеймс Клир
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-194-8



Скачать книгу

ва ўзгариш ушбу қатламларнинг бирида кузатилиши мумкинлигини билишимиз зарур. Ушбу қатламларни пиёзнинг қаватларига ўхшатиш мумкин.

      Хулқ-атворнинг уч қатлами

      3-расм. Хулқ-атвордаги ўзгаришнинг уч қатлами мавжуд. Натижаларни ўзгартириш, жараённи ўзгартириш ва шахсиятни ўзгартириш.

      Биринчи қатламни натижаларни ўзгартириш ташкил қилади. Бу даража натижангизни ўзгартиришга қаратилган, масалан, ортиқча вазндан халос бўлиш, китоб ёзиш ёки чемпион бўлиш. Сиз олдингизга қўядиган кўплаб мақсадлар айнан шу қатламга тегишли.

      Иккинчи қатлам бу жараённи ўзгартириш. Бу даража одатлар ва тизимни ўзгартиришга қаратилган. Масалан, спорт залидаги машғулотлар кетма-кетлигини жорий қилиш, маҳсулдорликни ошириш учун иш столини тартибга келтириш, медитация билан шуғулланиш. Сиз шакллантирадиган одатларнинг кўпи мазкур даражага тегишли.

      Учинчи ва энг чуқур қатлам шахсиятдир. Бу даража қарашларингизни ўзгартириш билан боғлиқ. Масалан, дунёқарашингиз, ўзингизга берадиган баҳонгиз, ўзингиз ва ўзгалар ҳақидаги фикрингиз. Биз ишонган жуда кўп нарсалар, тахминлар, эътиқод ва нохолис мойилликлар шу даражага тегишли.

      Натижалар – хатти-ҳаракатларингиз маҳсули, жараён – ишни қандай ташкил қилганингиз, шахсият эса сизнинг қарашларингиздир. Бир фоизли яхшиланишлар сингари барқарор одатларни шакллантириш зарур бўлганда бир қатлам бошқасидан “яхшироқ” ёки “ёмонроқ” деб айтиш қийин. Уларнинг ҳар бири ўз ҳолича фойдали. Ҳақиқий масала ўзгаришлар қайси томонга йўналганлигидадир.

      Кўпчилик одатларни эришмоқчи бўлган мақсадларига асосланган ҳолда ўзгартиради. Бу натижага йўналган одатларнинг шаклланишига олиб келади. Aксинча, шахсиятга йўналган одатларда эътибор қандай инсон бўлишни исташимизга қаратилган.

      Натижага йўналган одатлар

      Шахсиятга йўналган одатлар

      4-расм. Натижага йўналган одатларда эътибор эришмоқчи бўлган мақсадларингизга, шахсиятга йўналган одатлар эса ким бўлмоқчилигингизга қаратилган.

      Чекишни ташлашга ҳаракат қилаётган икки кишини тасаввур қилинг. Тамаки таклиф этилганда улардан бири: “Йўқ, раҳмат, мен чекишни ташламоқчи бўлиб юрибман”, деб жавоб беради. Жавоб мақтовга лойиқ, аммо бу одам гарчи одатларини ўзгартиришга уринаётган бўлса ҳам, ўзини ҳали ҳам кашанда деб ҳисоблайди. У қарашларини ўзгартирмаган ҳолда хулқ-атворига ўзгартириш киритмоқчи.

      Иккинчи одам эса юқоридаги таклифга: “Йўқ, раҳмат. Мен чекмайман”, деб жавоб қайтаради. Иккала жавоб ўртасидаги фарқ унчалик катта эмас, аммо иккинчи инсоннинг гапида шахсият ўзгаргани билиниб туради. Тамаки чекиш қачонлардир ушбу одам шахсиятининг бир қисми бўлган, аммо ортиқ бундай эмас. Энди у ўзини кашанда деб ҳисобламайди.

      Кўпчилик ўз одатларини яхшилашга уринаётган пайтда шахсиятини ўзгартириши кераклиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Улар шунчаки “Озғин бўлишни истайман” (натижа) ёки “Шу парҳезга амал қилсам озаман”