Сармоядор. Теодор Драйзер

Читать онлайн.
Название Сармоядор
Автор произведения Теодор Драйзер
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-6132-9-4



Скачать книгу

ва хотини ухлаб ётган ётоқхонага чиқди. Болалар билан энага зинанинг нариги томонидаги хонани эгаллашганди.

      – Лилиан, сенга айтганим – заём билан бўладиган операция силлиққина кечадиган бўлди, – деди Фрэнк хотини уйғониб, унга ўгирилганида. – Тарқатиш учун, афтидан, бир миллион оламан. Бу бизга йигирма минг фойда келтиради. Агар ҳаммаси муваффақиятли тугайдиган бўлса, Жирард-авенюда уй қурамиз. Вақти келиб, бу энг яхши кўчалардан бири бўлади. Коллеж – шундай ёнгинамизда.

      – Фрэнк, роса зўр бўларди!.. – деди аёл ва эри каравотнинг четига ўтирганда унинг қўлини силаб қўйди. Бироқ унинг гап оҳангида енгил шубҳа сезилиб турарди.

      – Менимча биз жаноб Батлернинг оиласидагиларга нисбатан эътиборлироқ бўлишимиз керак. У менга жуда катта ёрдам берди ва, албатта, келгусида ҳам бизга фойдаси тегади. У бирор куни иккаламиз уйига боришимизни таклиф қилди, бу таклифга беэътибор бўлишимиз яхши эмас. Унинг хотини билан мулойимроқ бўлгин. Жаноб Батлер хоҳласа, мен учун жуда кўп нарса қилиши мумкин. Айтганча, унинг иккита қизи бор. Биз ҳам уларни бутун оиласи билан меҳмонга чақирсак бўларди.

      – Уларни зиёфат қилиб чақирсак ҳам бўлади, – ҳозиржавоблик билан деди Лилиан. – Мен яқин орада Батлер хонимнинг олдига кириб, уни бирга айланиб келишга таклиф қиламан.

      Лилиан Батлерлар, айниқса, кичкина Батлерлар, кўз-кўз қилишни яхши кўришларини, ўзларининг келиб чиқишлари ҳақидаги гапларга бефарқ эмасликлари ва тушунчаларига кўра пул ҳамма нарсани ҳал қилишига ишончлари комиллигини аллақачон тушунганди.

      – Кекса Батлер – жуда ҳурматли одам, – деди бир куни Каупервуд, – Батлер хоним ҳам ёмон эмас, бироқ жуда оддийгина. Аслида, жуда кўнгилчан ва хушмуомала аёл.

      Фрэнк хотинидан яна Эйлин ва Норалар билан ҳам хушмуомала бўлишни сўради, чунки ўзи уларнинг отаоналари қизлари билан жуда фахрланишларини сезганди.

      Бу пайт келиб Лилиан ўттиз икки, Фрэнк эса йигирма етти ёшда эди. Иккита фарзанднинг туғилиши ва уларга ғамхўрлик қилиш аёлнинг ташқи кўринишини маълум даражада ўзгартириб юборди. У ўзининг аввалги, одамни ўзига тортадиган латофатини йўқотган ва бироз ориқлаганди. Ёноқлари салқиган, юзи Россетти ва Берн-Жонсларнинг11 суратларидаги аёлларни эслатарди. Соғлиғига ҳам путур етганди: иккита болага қараш ва охирги пайтларда ошқозон касаллигининг аломатлари унинг кўп кучини олганди. Асаб тизими ҳам анча ишдан чиққан ва вақти-вақти билан дилгир ҳолатга тушиб қоларди. Каупервуд бунинг ҳаммасини сезиб турарди. Фрэнк хотинига аввалгидек меҳр-муҳаббатли бўлиб, уни эҳтиёт қилса-да, табиатан манфаатпараст ва омилкор бўлгани учун, эртами-кечми қўлида бемор аёл билан қолишини яхши тушунарди. Садоқат ва ҳамдардлик, албатта, буюк нарсалар, бироқ одамда эҳтирос ва севги-муҳаббат ҳам сақланиб қолиши керак, уларни йўқотиш жуда қимматга тушади.

      Эндиликда Фрэнк тез-тез қувноқ ва тетик қизларга қарайдиган бўлиб қолганди. Тўғри, оилапарвар бўлиш мақтовга



<p>11</p>

XIX асрда яшаган инглиз рассомлари.