Сармоядор. Теодор Драйзер

Читать онлайн.
Название Сармоядор
Автор произведения Теодор Драйзер
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-6132-9-4



Скачать книгу

сўнг маълум бир компенсация ҳисобига (у мўлжаллаётган фойдага тенг миқдордаги) заёмларни тарқатишдаги ўз улушини уларга бермайдими? Бир гуруҳ финанситларнинг хоҳиши ана шундай. Уларга қаршилик қилиш хавфли. Улар Каупервуднинг обрўсини кўтариши керак бўлган беш миллионлик аризага асло қарши эмас. У бир миллионлик заём сотди, деб ҳам ҳисобланаверсин – улар бунга ҳам индашмайди. Бироқ улар бутун йигирма уч миллион долларлик заёмни биттада сотишни ўзлари эпламоқчи: шунда ишлари зўрроқ бўлади. Бунда жаноб Каупервуд заёмларни тарқатишда қатнашишдан бош тортди, деб ҳаммага эшиттириб қичқириш шарт эмас. Агар Каупервуд бошлаган ишини охирига етказа олса, у ўзини кутаётган даврини суришига улар ҳам рози. Муаммо шундаки, бу бошқаларга ёмон ўрнак бўлиши мумкин. Унинг изидан борадиганлар чиқиб қолади. Бироқ тор доираларда унга босим ўтказишган ва у воз кечиши учун талаб қилинган ҳақни олгач, заёмларни тарқатишдан бош тортди, деган гап чиқиб қоладиган бўлса, бу келажакда бошқаларни шундай қилишдан қайтаради. Агар Каупервуд таклиф қилинган шартга кўнмайдиган бўлса, унга ҳар хил муаммолар туғдиришлари эҳтимоли бор. Масалан: ундан онкол ссудани тўлашни талаб қилишлари мумкин. Кўпгина банкларда бундан сўнг унга яхши хизмат кўрсатмасликлари, у ёки бошқача йўл билан унинг мижозларини қўрқитиб қўйишлари ҳам мумкин…

      Каупервуд ҳаммасини тушунди. Ва… рози бўлди. Дунёнинг шунча кучларини тиз чўктиришнинг ўзи катта гап эди! Демак, у ҳақда эшитишган, ва у кимлигини тушунишган. Жуда яхши, ажойиб! У ўзининг йигирма мингми ёки шунга яқин пулини олади ва секин қочиб қолади. Ғазначи ҳам ҳайратда эди. Бу нарса унинг қил устидаги вазиятдан чиқиб кетишига имкон берарди.

      – Сиз билан кўришганимдан хурсандман, – деди ғазначи. – Умуман, сиз билан танишганимдан жуда хурсандман. Бу ерларга яна келиб қолсам, сизникига кириб ўтаман ва биргаликда нонушта қиламиз.

      Ғазначи унга қўшимча пул ишлаб олиш имконини берадиган одам билан муомала қилаётганини тушунганди. Каупервуднинг қарашлари ўткир бўлиб, бунақаси жуда кам учрар, унинг юзида зийраклик ва шу билан бирга нозик ақл ифодаси зоҳир эди. Қайтиб келганидан сўнг ғазначи губернатор ва бир нечта таниш тадбиркорларга ёш Каупервуд ҳақида гапириб берди.

      Заёмларни сотиш учун тарқатиш, ниҳоят тасдиқланди. “Дрексель энд Компани” фирмасининг катталари билан бўлиб ўтган махфий суҳбатдан сўнг Каупервуд улардан йигирма минг доллар олди ва ўзининг бу ишда қатнашиш ҳуқуқини уларга берди. Энди унинг идорасида вақти-вақти билан янги одамлар пайдо бўла бошлади. Уларнинг орасида Ван-Ностренд ва юқорида айтиб ўтганимиз – Ҳаррисбергдаги бошқа сиёсий гуруҳнинг вакили бўлган Тэренс Рэлихенлар ҳам бор эди. Бир куни Фрэнк ресторанда нонушта қилаётган пайтда уни губернатор билан таништиришди. Унинг номи газеталарда тез-тез кўзга ташланар, жамият кўзи ўнгида жуда тез ўса бошлаганди.

      Фрэнк дарҳол ёш Элсуорт билан янги уйининг лойиҳаси устида ишлашни бошлади. Ҳали ҳеч ким кўрмаган