Сармоядор. Теодор Драйзер

Читать онлайн.
Название Сармоядор
Автор произведения Теодор Драйзер
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-6132-9-4



Скачать книгу

собиқ қишлоқи адвокат қанақа экан! Яхши, оғир кунларда тақдир муносиб одамни танлабди!” – деб ўйлади Фрэнк.

      Линкольннинг образи анча пайтгача Фрэнкнинг кўз олдида турди ва уруш йилларида бу ғаройиб инсонни кўп бора эсга олди. Бу дунёнинг чиндан ҳам энг буюк одамларидан бирини кўриш шарафига муяссар бўлганига Фрэнкнинг ишончи комил эди. Уруш ва ҳукумат фаолияти уни қизиқтирмасди, бироқ ҳар иккиси ҳам баъзида жуда муҳимлигини яхши тушунарди.

      11

      Уруш йилларида ҳам, бу уруш ҳали давом этиши яққол кўрингандан кейин ҳам, Каупервудда катта-катта ишларда ўзининг финансист сифатидаги иқтидорини намойиш қилиш имкони пайдо бўлди. Бу пайтга келиб бутун мамлакат, штат, шаҳар пулга жуда муҳтож эди. 1861 йил июль ойида конгресс йигирма йил давомида қайтариладиган ва эгаларига йилига етти фоиз фойда келтирадиган эллик миллион долларлик облигация шаклидаги ички заёмларни чиқариш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ўз навбатида штат ҳам деярли шу шартлар билан уч миллионлик заёмлар чиқаришга санкция берди.

      Биринчи заём сотилишини Бостон, Нью-Йорк ва Филадельфия сармоядорлари, иккинчисини эса фақат Филадельфия финансистлари амалга оширишди. Каупервуд бу ишларда иштирок этмади. У ҳали етарли даражада машҳур эмасди. У газеталардан ўзига шахсан таниш бўлган ёки номинигина биладиган молия корчалонлари томонидан мамлакат ёки штатга ёрдам бериш бўйича мақсадга мувофиқ тадбирлар муҳокама қилинган мажлислар ҳақида ўқиб қоларди. Улар Фрэнкни таклиф қилишмасди. Йигит эса жон-дили билан улар орасида бўлишни истаётганди. Бу пайтга келиб у ишнинг муваффақияти учун пул, кафолат ёки аниқ бир таъминот эмас – ҳеч нарса, фақат бой одамнинг бир оғиз сўзи кифоя қилишини тушуниб етганди.

      Агар бирор ишнинг орқасида “Дрексель энд Компани”, “Жей Кук энд Компани” ёки “Гулд ва Фиск” тур гани тўғрисида гап тарқалган бўлса, демак, бу ишнинг муваффақиятига ишонса бўларди! Филадельфиялик ёш Жей Кук ажойиб операция ўтказганди: у Дрексель билан биргаликда штат чиқарган заёмларни сотишни бўйнига олган ва уларни номинал бўйича сотганди. Кўпчиликнинг фикрича, заёмни фақатгина тўқсон доллардан сотиш мумкин эди, холос. Кук бу фикрга қўшилмади. У ўз штати билан фахрланиш ва аҳолининг ватанпарварлиги заёмларни майда банклар ҳамда якка шахслар ўртасида сотишга ёрдам беради ва олиш суммаси, эҳтимол, заём чиқариш суммасини ортиғи билан қоплайди, деб ҳисоблаганди.

      Бундан кейинги ҳодисалар Кукнинг ҳисоб-китоблари тўғри эканини исботлади ва бу нарса унинг обрўсини яна ҳам мустаҳкамлади. Каупервуд ҳам шунга ўхшаш нимадир қилишни жуда хоҳлаётган, бироқ Кукка ҳасад қилмаслик учун у етарли даражада омилкор эди – у доим фактлардан ва бор имкониятлардан келиб чиқиб ҳаракат қиларди.

      Фрэнкнинг даври ярим йилдан кейин – Пенсильванияга анча-мунча пул кераклиги маълум бўлганда келди. Штат бўйича тақсимланган аскарларни кийинтириш ва едириб-ичириш керак эди. Бундан ташқари, бир қатор мудофаа тадбирлари ўтказиш