Сармоядор. Теодор Драйзер

Читать онлайн.
Название Сармоядор
Автор произведения Теодор Драйзер
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-6132-9-4



Скачать книгу

қабул қилганди – бу унинг учун хаёлида ва ҳиссиётларида бўлиши мумкин бўлган иккиланишларни рад этувчи жиддий ҳодиса эди. Фрэнкка келсак, йигит ҳеч бўлмаганда молиявий томондан ўзгаришлардан ташкил топган, кутилмаганда содир бўладиган беқарорликларга тўла қайноқ ҳаёт ичида яшарди. У вақти-вақти билан хотинига диққатини қарата бошлади – жуда ҳам танқидий назар билан эмас, албатта, у хотинини севарди – унинг табиатига тўғри баҳо бериш учун шундай қиларди. У Лилианни беш йилдан бери биларди. Бироқ умуман олганда, у Лилиан ҳақида нимани билади? Ёшлик қизиққонлиги биргаликдаги ҳаётларининг биринчи кунларидаёқ йигитни кўп нарсаларга кўз юмишга мажбур қилганди, бироқ хотини энди бутунлай уники бўлгандан кейин…

      Бу пайтга келиб Шимол билан Жануб ўртасидаги уруш эълон қилинган, гўё ҳаммани фақат шу нарса қизиқтираётгандек эди. Аввалига ақлга сиғмайдиган нарсалар бўлди. Кейин эса кўплаб одамлар қатнашаётган қизғин митинглар, кўчаларда тартибсизликлар бошланди. Жон Брауннинг8 издошлари билан юз берган ҳодиса содир бўлди, Линкольн президентлик ўрнига ўтириш олдидан қасамёд қилиш учун Спрингфилддан Вашингтонга кетаётиб, Филадельфияга кириб ўтди. Булл-Рэне, Виксберг, Геттисбергдаги жанглар ва бошқа-бошқа воқеалар бўлиб ўтди.

      Каупервуд йигирма беш ёшга тўлиб, совуққон ва аниқ мақсадли эркакка айланди. Унинг айтишича, қулдорликка қарши даъват инсонийлик нуқтаи назаридан тўғридир, балки шубҳасиз шундайдир, бироқ тижорат учун бу жуда хавфли. У Шимолнинг ғалаба қозонишини истар, бироқ ўзи ва бошқа сармоядорларга оғир бўлишини тушуниб турарди. Ўзида уришиш хоҳиши йўқ – бу нарса у каби одам учун кулгили машғулот эди. Бошқалар уришаверсин, дунёда кўкрагини ўққа тутиб берадиган тентаклар ва камбағаллар тиқилиб ётибди: улар устиларидан буйруқ бериш ва уларни ўлимга юборишга арзийди, холос. У эса ўз ҳаётини муқаддас деб билар, ўзини оиласи ва ишбилармонликка тегишли деб ҳисобларди.

      У бир куни ишчилар уйга қайтаётган пайтда кичкина кўча бўйлаб кўк мундир кийиб олган одам ёлловчилар марш садолари остида одимлаб кетаётганини эсларди. Барабан садолари, АҚШнинг ҳилпираб турган байроғи – буларнинг ҳаммасидан мақсад битта эди: шу пайтгача бепарво бўлиб келган ёки иккиланаётган аҳолининг ҳамма ҳиссиётларини йўқотиб, у фақатгина мамлакат учун кераклигини миясига қуйиш, у ҳаммани: хотини, ота-онаси, уйи ва болаларини унутиб, уларга эргашишини истарди. Фрэнк қўлида кичкина қозончасини силкитиб кетаётган ва, афтидан, ўз иш кунининг бундай тугашини кутмаган ишчилардан бири тўсатдан тўхтаб, яқинлашаётган отряднинг қадам товушларига қулоқ солаётганини кўриб қолди. Аскарлар унинг ёнига яқинлашиб қолганда эса ишчи иккиланганча уларнинг қаторига қараб қолди ва бирдан юзида тантана ифодалари пайдо бўлиб, қаторнинг охирига қўшилди ҳамда одам ёллайдиган пункт томонга қараб кетди.

      Бу ишчини нима ўзига тортди экан, ўз-ўзидан сўради Фрэнк. Нега у осонгина бировнинг иродасига бўйсуниб қўя қолди? Ахир у урушга бормоқчи



<p>8</p>

1800-1859; АҚШда қора танли қулларнинг озодлиги учун курашган жангчи. 1859 йили Виржинияда қўзғолонга бошчилик қилган, жангда мағлуб бўлиб, асир олинган ва ўлим жазосига ҳукм қилинган.