Сармоядор. Теодор Драйзер

Читать онлайн.
Название Сармоядор
Автор произведения Теодор Драйзер
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-6132-9-4



Скачать книгу

Йью-Йоркка етиб келишди. Узоқ давом этган орзиқишлардан сўнг ниҳоят “Астор” меҳмонхонасининг ажойиб бир номерида Фрэнк аёлни қучоғига олди.

      – Қандай мазза, ниҳоят ёлғизмиз! – хитоб қилди у. Лилиан унинг қизиққонлигига жавобан йигитни доим ҳайратга солган эркаланганнамо уялиш билан жавоб қайтарди; бироқ ҳозир бу уялиш унга Фрэнкдан ўтган хоҳиш билан бурканганди. Фрэнкнинг наздида у ҳеч қачон бу аёлга, унинг чиройли юзларига, нозик қўлларига, нафис баданига тўймайдигандек туюларди. Улар худди икки ёш болага ўхшардилар, гурунглашишар, шаҳар айланишар, бирга тамадди қилишар, чиройли манзаралардан завқланишарди. Фрэнк Нью-Йорк ва Бостоннинг молиявий марказларини кўришга ошиқаётганди. Бу иккала шаҳар уни тижоратдаги улуғворлиги билан ўзига тортарди. Биринчи шаҳарни кўргач, Фрэнк бирор кун келиб Филадельфиядан кета олармикинман деб ўйлади. Ахир, ўйларди у, у ерда мени энди Лилиан билан, кейинчалик эса бир тўда ёш Каупервудлар билан бахтли ҳаёт кутяпти. У кучини аямай ишлайди ва кўп пул топади. У ўз пуллари ва энди ихтиёрига ўтган хотинининг бойлиги билан яқин орада бой одамга айланишига умид қиларди.

      10

      Ёшлар “асал ойи”дан қайтиб келганида, уйларидаги шароит ҳашамдорлиги билан илгари Сэмпл хоним яшаган хонадондан анча фарқ қиларди. Улар вақтинча аёлнинг Фронт стритдаги уйига кўчиб ўтиб туришга келишганди.

      Фрэнк ўша пайтда ҳамма нозик нарсаларга бўлган қизиқиши устун келиб, никоҳдан сўнг дарров уйдаги жиҳозларнинг услубига қаршилигини билдирди ва хоналарни ўз тушунчаси асосида безатишга изн сўради. Улғайиш йилларида унда бадиийлик ва нафосат ҳақида ҳам инстинктив равишда тасаввурлар пайдо бўлганди. У ота-онасиникидан кўра дидлироқ жиҳозланган кўп уйларни кўрганди. Ўша пайтларда Филадельфия кўчаларидан одамларнинг янада маданиятлироқ ва чиройлироқ яшашга интилаётганини ҳис қилган ҳолда бунга ҳавас қилмасдан ўтиб кетиб бўлмасди. Кўчалар бўйлаб қимматбаҳо муҳташам уйлар қуриб ташланган, боғдорчилик кенг ёйилган бўлиб, эшик олдини гулзор қилиш урфга кирганди. Жаноб Тай, жаноб Лу, Артур Райверс ва бошқа танишларининг уйларидаги бронза, мармардан нафис буюмлар, қимматбаҳо дарпардалар, суратлар, соат ва гиламлар сингари бир-биридан фарқ қилувчи санъат намуналари Фрэнкнинг диққатини тортарди.

      Фрэнкка кўп пул сарф қилмасдан туриб ҳам уйини шинам ва қулай бошпанага айлантириш мумкиндек туюлди. Масалан, иккала деразасидан буталар ва дарахтлар ўсиб ётган ўтлоқ кўриниб турадиган ошхонани бундан кўра ёқимлироқ қилса бўлади. Ўткир учли қозиқдеворни олиб ташлаб, доим ям-яшил турадиган деворгул экиш мумкин. Ошхона ва меҳмонхонани ажратиб турадиган девордан эшик очиб, чиройли парда осиб қўйиш, иккита узун дераза ўрнига эса ромб шаклидаги ойна ўрнатилган икки табақали “ойнали туйнук” қўйиш ва ўтлоқни томоша қилиб ўтириш мумкин. Қаердан келгани номаълум бўлган – қисман Сэмплнинг оиласи, қисман Уиггин тарафдан келган ё ўзлари сотиб олган ҳамма эски жиҳозларни чиқариб ташлаб, ёки сотиб