Миллатимиз ҳозирда оталар билан болалар, қайноналар билан келинлар ўртасидаги ихтилоф ва келишмовчиликлар авж олган кунларни бошидан кечирмоқда. Бугун бу муаммоларга муолажа, малҳам жуда зарур. Ушбу рисоламиз фарзандларимизга ота-оналари розилигини қозониш, қайнона-келинлар муносабатини яхшилаш йўлида жажжи қўлланма бўлишига умидвормиз. Унда нафақат фарзандларга, балки ҳурматли ота-оналарга ҳам маълум тавсиялар бор.