Kitobxon

Все книги издательства Kitobxon


    Граф Монте-Кристо (Иф қалъасининг маҳбуси). Биринчи китоб

    Александр Дюма

    Бу китоб – кўплар кутган дурдона. У жаҳон адабиётидаги энг сара асарлар рўёхатига киради. Гарчанд асар яратилганига бир неча асрлар ўтган бўлса-да, ундаги улуғвор ғоялар, ўлмас туйғулар, орзулар ва армонлар талқини сира-сира ўз аҳамиятини йўқотмайди. Асардаги қаҳрамонлар, уларнинг ҳаёти, кечинма ва кечмишлари, воқеалар занжири ўқувчини китобга ипсиз боғлаб қўяди. Айниқса, бош қаҳрамон Эдмон Дантеснинг узоқ йиллик уқубатлари, ана шу йиллар самараси ўлароқ ўзгача инсон бўлиб етишиши, бир вақтлардаги жабр-ситам учун интиқом курашга киришиши бугунги кун ўқувчиси учун ҳам бирдек мароқли… Марҳамат, ўсмирлик ва улуғворлик, эзгулик ва жаҳолат, нафс йўлидаги талотўплар, кимсасиз оролдаги надоматлар, қасосга ундаган турфа саргузаштлар оламига ошно бўлинг.

    Данғиллама ҳовлидаги ўлим

    Джеймс Хэдли Чейз

    Оддий муштлашувдан бошланган машмаша катта изқуварликка сабаб бўлади. Сирли қотиллик, бир-биридан тушуниксиз гувоҳликлар, ноҳақ айбловлар ва туҳмат адолатсизликка олиб келади. Бу ишга аёлларнинг аралашуви воқеаларни янада чигаллаштириб юборади. Шов-шувли жиноят омманинг эътиборини тортади. Уни очиш учун каттагина пул тикилади. Бироқ жиноятчиларни топиш осон эмас. Бу ишни фақат биргина одам уддалайди…Қизиқарли сюжетларга бой мазкур китоб детектив ишқибозларига манзур бўлади, деб ўйлаймиз.

    Тавалло

    Нуртож

    Qo'lingizdagiday o'lmas kitoblar bir yaralib qoladi: nogoh yangroq his-hayajonlarga uyg'un fikrlar jonon bir qo'shiq kabi ko'ngilda mavj uradiyu, qog'ozga to'kilaveradi… to'kilaveradi… Demak, yurakdan to'kilgani – yurakka degani shu-da!.. To'plamga kirgan badialarning deyarli barchasi kechamiz va bugunimiz haqida bo'lsa-da, mohiyatan ular porloq, – iloyo, shunday bo'lsin! – kelajagimiz xususida so'ngsiz bir dard va so'nmas bir umid bilan yozilgan. Voqeiy hikoyalarning birida shunday tavsif bor: bir kelinchak kuyovning yuzi qora bo'lmasligi uchun, bir yil emas, o'n yil emas, roppa-rosa yigirma yil «tug'mas ayol» degan isnodga qolib, yashayveribdi. Axiyri, bir kuni, sumbul sochlari oqarayozgan, sarvday qomati dol bo'layozgan kelinga javob berivorishibdi. Yo hayot!.. Ana keyin, yoshi qirqqa etayozgan kelinni xotini o'lib, olti bolasi bilan qolgan birovga uzatishsa, hamon bokira emish!..

    Дарё

    Абдукаюм Йулдошев

    Ҳаёт оқар дарёга қиёс, дарё ҳам ҳаёт мисоли буҳронли кечади – тўфонлари бор. Ана шундай шиддатли оқимда инсон ўз феъл-атвори, ўй кечинмалари, хатти-ҳаракатлари, орзу, армонлари билан оқади, яшайди.Абдуқаюм Йўлдошевнинг «Дарё» романида бугунги кун нафаси билан яшаётган, тақдир йўллари бир-бири билан баъзан туташган, баъзан айро тушган қаҳрамонлар ички кечинмалари турфа воқеликларда тасвирланади. Улар биз каби ҳаётга талпинадилар, кундалик ташвишлар ичида қолиб қийналадилар, муаммоларга ўралашадилар, шунингдек, қувончли онларни ҳам бошдан ўтказадилар. Бу қаҳрамонлар бизга ҳаётий сабоқ бермоқликни истаган устоздек кўз ўнгимизда жонланадилар. Эртанги кунга бўлган ишонч ва умидни уйғотадилар. Роман ўқувчига ҳақиқий мутолаа завқини беради.

    Сеньор Президент

    Мигель Анхель Астуриас Росалес

    Мигел Анхел Астуриас (1899 – 1974) гватемалик ёзувчи, Нобель мукофоти лауреати, Янги Лотин Америкаси адабиётининг асосчиларидан бири ҳисобланади. Адиб миллий мустақиллик ғояларининг фаол тарғиботчиси сифатида катта шуҳрат қозонган. Унинг «Гватемала афсоналари», «Маккажўхори одамлари», «Довул», «Марҳумларнинг кўзлари» романлари бутун дунёга машҳур.Доимо ҳақиқатни ёзган ҳур фикрли адиб қаттиқ таъқиблар остида яшайди: уни Ватанидан қувғин қиладилар, китоблари, қўлёзмаларини ёндирадилар, аммо адибнинг мустаҳкам иродасини бука олмайдилар.1946 йилда эълон қилинган «Сеньор Президент» романи ҳам жаҳондаги жуда кўп тилларга таржима қилинган. Унда мустабид тузум ҳукмронлиги ва зўравонликдан азият чеккан бутун бир халқнинг фожиали ҳаёти катта маҳорат билан ёритиб берилган. Ўз ҳукмронлигини фуқароларнинг юрагига ваҳима ва қўрқув солиш орқали ўрнатган зўравон ҳукмдор ҳамда югурдакларнинг инсонийликка зид тубанлик қиёфаси асарда ёрқин бадиий бўёқларда кўрсатилади.Муаллиф бошқа асарлари каби бу романида ҳам халқ оғзаки ижоди ва мифологиясига хос анъаналарни реалистик тасвирлар билан омухта қила олган. Шу туфайли асар катта қизиқиш, завқ ва ҳаяжон билан ўқилади.

    Рецепт счастья

    Градиан

    Книга рассчитана на массового читателя любого возраста, вкуса, расы и вероисповедания. На собственном примере многие убедились, как легко стать счастливым человеком, следуя содержанию этой книги. Достаточно уделить 10 минут своего времени для прочтения и – Вы уже счастливы! – обретая радость Жизни во всей её сверкающей многогранности!…

    Ўгай она

    Ахмад Лутфи Козончи

    Ҳусн ва илму одобда бенуқсон бўлган ўн тўққиз ёшли Фотима нега икки етим фарзанднинг отасига турмушга чиқди? Онаси-ю холаларининг тушунтиришларидан қўшни ўгай онанинг «сабоғи» кучлироқ таъсир этдими? Фарзанд олдидаги бурч ва масъулият, тарбия ва ахлоқ, тўғрилик ва ҳалоллик, чин инсонийлик хусусидаги тийран фикрларга бой мазкур асар ўқувчи қалбидан жой олади, деган умиддамиз.

    Сўнгги тўфон

    Ахмад Лутфи Козончи

    Ahmad Lutfi Qozonchi avvalgi romanlarida bo'lgani singari «So'nggi to'fon» romanida ham maktab o'quvchisi Hasan va uning mushtipar onasining boshidan kechirganlari orqali Alloh har bir bandasiga hamisha mehribon ekanligini ta'kidlaydi. Jabrdiyda onaning, begunoh bolaning iltijosi izsiz ketmasligi Lutfulloh amakining ularga beminnat muruvvat ko'rsatishi orqali gavdalantiradi.Romanda Tursunga o'xshagan yovuz, mehrsiz kimsalar har bir xonadon, jamiyat uchun bamisoli to'fon deyiladi… Insonga chuqur ehtirom bilan bitilgan «So'nggi to'fon» romanini o'qigan har bir kishining qalbini insoniy tuyg'ular, o'ylar qamrab oladi.

    Ишқ афсунлари

    Абдукаюм Йулдошев

    …Ушбу китобга жамланган асарлар азалий ва абадий муҳаббат мавзуида. Қиссалар қаҳрамонлари ўртанадилар, куйиб-ёнадилар, ҳижрон азобини бошдан ўтказадилар, васл суруридан маст бўладилар, хиёнатдан азоб чекадилар…