Бу машаққатга, шеър-шуурга, умрбоқий илҳомга шерик, елкадош бўлиш ҳар кимга ҳам насиб қилавермайди. Навоийлик ижодкор Музаффар Жаҳон ана шундай шеърият билан бақамти яшаётган, шеър чаманидан она юрт тушуичаси, севги ва садоқат ғоялари, бугунги авлод ўй-фикрлари хусусида ажиб бир гулдасталар тузаётган шоирлардан саналади. Музаффар янги XXI асрнинг дастлабки йил- ларида қатор китобларни босмадан чиқариб, сермушоҳада китобхон қалбига йўл топа олди. Ҳозиржавоб қаламкашнинг бу янги тўплами ҳам олдингилари каби сиз азиз шеърият мухлисларини бефарқ қолдирмайди. Зеро, «Оқ туя минган авлиё» деб номлаиган бу тўпламда биз билган, билмаган тарих ҳикоятлари, ўтмиш ва ўтмишдошлар ривоятлари моҳирона қаламга олинган.
Olima, shoira, shu bilan bir qatorda el-yurt ishiga kamarbasta ayol – Hanifa Solihova bu gal o‘z o‘quvchilariga «Orzu tumori» deb nomlangan, eng sara ijod namunalari jamlangan saylanma kitobini taqdim etmoqda. Kitobdan o‘rin olgan har bir ijod namunasi shoira ijodi, uning shaxsi, fazilati haqida bizga yaxlit tasavvur paydo qiladi. Saylanmadan o‘rin olgan she'rlar, lirik lavhalar, dostonlarni o‘qir ekansiz, insoniy tuyg‘ular – Vatan oldidagi burchingiz, ota-onangiz oldidagi qarzingiz, yoringiz oldidagi sadoqatingiz, yaqinlaringiz oldidagi mehr-muhabbatingiz, farzandlaringiz oldidagi mas'uliyatingiz sizni yashashga hamisha to‘lqinlantirib turuvchi rishtalar ekanligiga amin bo‘lasiz.
Ушбу китобда инсоннинг Она Ватанига, элу юртига, Сарбонига, ота-онаси ва дўсту биродарларига нисбатан меҳру муҳаббати тараннум этилган. Машҳур шоирлардан бирининг таъкидлашича, муҳаббат ўзи эски нарса, лекин ҳар бир юрак уни янгилаб туради. Мана шу янгиланиш жараёнида чин ошиқлар қирралари намоён бўлаверади. Демак, ишқ дея аталмиш туйғу нур каби тоза юракларга насиб этади ва уни ошиқ даражасига кўтаради. Ҳа инсоният яшар экан меҳр-муҳаббат ҳам бор. У ҳеч қачон ўлмайди. Бу борада сараланган ошиқлар эса оламнинг бўйнидаги дурлардир. Зеро асардаги муҳаббат талқини азиз китобхонни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.
Uch she'riy guldasta va she'rlar «Toshguzar-Boysun-Qumqurg'on» temir yo'l qurilishiga va «Afrosiyob» tezyurar poezdining yo'lga qo'yilganiga bag'ishlanadi.
"Mazkur she'rlar to'plamida to'g'rilik, adolat va xaqiqat haqidagi mulohazalarni o'zida mujassamlashtirgan she'rlar keltirilgan. Insonning kundalik hayoti bilan uzviy bog'liq bo'lgan qoidalarni ma'lum darajada tartibga solishga hamda ularni muayyan tarzda umumlashtirishga harakat qilingan. To'plamda samimiylik, to'g'rilik, kamtarlik, sezgirlik, mehr-muhabbat, to'y, oila, ayollarni e'zozlash, onalarni avaylash, ota-ona ma'suliyati kabi masalalar she'riy usulda mazmunli, ta'sirchan va qiziqarli tarzda yoritilgan. Muallif Ibrohimjon Otajonovning yaxshilik va yomonlik, iymon va iymonsizlik, oqillik va johillik mavzuida yozgan she'rlari insonni daf'atan sergak torttiradi. O'z umr yo'liga teranroq nazar tashlashga, nuqson – kamchiliklarini tuzatishga urinishga va oxir – oqibat haqiqat va ko'ngil poklash ishiga kamarbasta bo'lishga undaydi. Mazkur to'plam keng kitobxonlar ommasiga mo'ljallangan."
Истеъдодли Озарбойжон ёзувчиси, кўпгина тарихий асарлар муаллифи Юнус Ўғузнинг ушбу романида 1063 — 1072 йилларда ҳукмронлик қилган Салжуқлар давлатининг иккинчи султони Муҳаммад ибн Довуд — Алп Арслоннинг салтанатни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтириш йўлида олиб борган ҳаракатлари, Хуросон, Эроннинг бир қисми, Озарбойжон, Гуржистон ва Арманистонни забт этгандан сўнг Византия устига юришлари тасвирланган. Хоразмдан етишиб чиққан бу ҳукмдорнинг қурултой асосида сиёсат юритиши, ажойиб жанг усуллари, ўз раияти ва эгаллаган ўлкаларининг халқларига муносабати жозибали услубда баён этилган.
Таниқли шоир, драматург ва ҳажвчи Ҳайдар Муҳаммаднинг асарлари нафақат ўзбек халқи, балки қардош халқлар орасида ҳам маълуму машқур.Ушбу тўпламга жамланган ҳажвиялар гоҳ майин кулдирса, гоҳ қақ-қақа оттиради. Уларда жамиятда ўз ўрнини топа билмаган инсонлар беозор ҳажв остига олинади.Қўшиқнавис шоир, драматург, ҳажв устаси Ҳайдар Муҳаммад – Табассум Шоший ҳаш-паш дегунча 75 ёшни «уриб қўйибди». Ўйлаймизки, ушбу тўплам ҳажв устаси тўйига муносиб тўёна бўлади.
Бир қатор жажжи қиссалардан иборат мазкур китоб азиз болажонларимиз учун Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевнинг навбатдаги туҳфаси. Қисса қаҳрамонларининг ҳар бири атрофимиздаги болалар. Севимли ёзувчимизнинг ушбу китоби ҳам муҳтарам ўқувчиларимизга манзур бўлади, деган умиддамиз.