Bu risolada buyuk vatandoshimiz, Termiz diyorining Bug' qishlog'idan etishib chiqqan ulug' muhaddis, alloma Abu Iso Muhammad Termiziy va u zotning ilmiy-ma'rifiy meroslari haqida ma'lumotlar to'plangan.
Ҳозирги даврда давлат ва жамият бошқаруви билан боғлиқ бўлган сиёсат ва ахлоққа доир илмий қарашларни сиёсат фалсафаси нуқтаи назаридан ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, ахлоқий-маънавий меросимизни ижтимоий ҳаёт билан мувофиқлаштириш асносида сиёсат ва ахлоқ муносабатларини мувозанатда тутиш, уйғунлаштириш, кундалик турмушимизнинг ажралмас қисмига айлантириш зарурати ҳам ошиб бормоқда. Бу жараёнда миллий давлатчилик борасидаги бой меросимизга асосланган мустақилликни мустаҳкамлаш, ўзбек халқ иродаси, орзу ва интилишларини ифода этишнинг ахлоқий мезонларини белгилаш, раҳбар кадрлар масъулиятини ошириш, сиёсат ва бошқарув соҳаларида ахлоқий принципларни қарор топтириш амалий аҳамият касб этади. Шунингдек, асарнинг учинчи қисми Амир Темур давлат бошқарувининг ахлоқий асослари мавзусига бағишланган…
Мазкур ишда давлат ҳокимияти органларини номарказлаштириш тушунчалари, бу соҳадаги ривожланган мамлакатлар тажрибалари ва миллий амалиёт таҳлил қилинади. Шунингдек, ишда маҳаллий ҳокимият органлари тизимини номарказлаштириш жараёнлари ҳуқуқий давлат қуриш шарт-шароитларидан келиб чиқиб тадқиқ этилади, ривожланган мамлакатларда русумга кирган номарказлаштириш жараёнлари мамлакатдаги ислоҳотлар билан қиёсий таҳлил этилади. Шунингдек, муаллиф номарказлаштириш жараёнини фуқаролик жамияти институтлари – ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятларини демократлаштириш нуқтаи назаридан ҳам талқин этади. Китобда давлат ҳокимиятининг қуйи органи – маҳаллий бошқарув органлари фаолиятини номарказлаштиришга муҳим эътибор қаратилган. Яна қўлланманинг муҳим жиҳатларидан бири – бу мамлакатда ҳокимият органларини номарказлаштириш истиқболларини таҳлил этилганлигидир. Мазкур қўлланма номарказлаштириш ислоҳотлари ва жараёнларига қизиққан барча китобхонлар учун мўлжалланган.
Mazkur uslubiy tavsiyanoma mamlakatimizda o'tgan yillar mobaynida qabul qilingan harbiy sohaga oid qonun va qonunosti hujjatlar, amalga oshirilayotgan islohotlar, xususan Yurt tinchligi g'oyamizning mazmun-mohiyatini aholi, asosan yoshlar ongiga singdirish, fuqarolarda tinchlik va osoyishtalik uchun shukronalik tuyg'usini shakllantirishga qaratilgan targ'ibot-tashviqot ishlarida foydalanish uchun tayyorlandi.
Mazkur kitobda demografik vaziyat tushunchasining mazmuni va tarkibi keng yoritilgan. Jahondagi demografik tendensiyalarni tahlil qilishga muvaffaq bo'lingan. Mamlakatimizdagi demografik vaziyatning asosiy xususiyatlari aniqlangan va ijtimoiy oqibatlarining shaxs ijtimoiy qiyofasiga ta'sirini isbotlab berishga harakat qilingan. Muallif O'zbekistondagi demografik vaziyatni yanada sog'lomlashtirish orqali shaxs ijtimoiy qiyofasidagi ijtimoiy illatlarni bartaraf etish mumkinligi haqida ham mulohaza yuritadi.Kitob ta'lim muassasalarida ijtimoiy fanlardan nazariy va amaliy mashg'ulotlar olib borayotgan professor-o'qituvchilar, ijtimoiy muammolarni tadqiq qilayotgan tadqiqotchilarga mo'ljallangan.
Шоир ва таржимон Олимжон Бўриевнинг «Аттоир», «Илтифот», «Замахшарийнома», «Амир Темур», «Ғурурли миллат тимсоли», «Аҳмад Фарғоний», «Жалолиддин жасорати», «Маснавийи нур», «Мангулик манзумаси», «Шукрона», «Мерос», «Жаҳонгашта Қодир», «Устознома», «Хотирот манзумаси», «Назмул жавоҳирот», «Қаҳрамонлар қасидаси», «Шоҳнома» шеърий китоблари ҳамда «Ким зўр?» Сайидо Насафий, «Баққол ва тулки» Низомий, «Чор китоб», Х,офиз Шерозий ғазаллар «Девон»и, Хдким Низомийнинг «Хамса»си (таржимаси учун мутаржимга 2017 йилда Озарбайжон Давлат мукофоти берилган) ва Абдураҳмон Жомийнинг «Х,афт авранг» достонлари, «Эрону Турон назмул жавоҳири» номли таржима китоблари чоп этилган.Шунингдек, Камол Хўжандийнинг «Девон»и ва Хусрав Деҳлавийнинг «Матла-ул- анвор», «Хусрав ва Ширин», «Мажнун ва Лайли» достонларини таржима қилган, «Сарвари олам», «Нури мунзалнома» номли маънавий ва ирфоний назмий эпопеяларини нашрга тайёрлаган.XX аср охири ва XXI асрнинг ҳозирги кунларигача манзум этилган Қуръони карим маънолари таржимаси «Саодатнома» ила зийнатланган «Икки аср ижоди» куллиёти қаламкашнинг ўзига хос руҳоний кашфиётидир.
Халқимизнинг бой ва бетакрор тарихи ҳақида ҳар қанча асарлар ёзсак арзийди. Аслини олганда гап қанча китоб ёзиш тўғрисида эмас, балки қандай китоб ёзишдадир. Олимлар, зиё аҳли томонидан ёзилган битиклар кишиларнинг маънавий дунёсини бойитиши баробарида бирон бир нарса хусусидаги соф ҳақиқатни англаб етишларига кўмаклашиши даркор. Акс ҳолда ундай китобдан ҳеч кимга наф йўқ. Кўп ҳолатларда муаллифлар ёзган китобларининг адоғи-ю унинг саҳифалари сонига эътибор берадилар. Бизнингча, китоб кўп саҳифали бўлиши шарт эмас. Муҳими, мазмунли ва маъноли бўлиб, ўқувчини толиқтирмаслиги, зериктирмаслиги, беҳуда кўп вақтини эгалламаслиги лозим, зотан, ушбу рисолада юқорида айтганларимизга амал қилишга ҳаракат қилдик.Ахсикент тарихда нафақат Фарғона водийси, балки бутун Туркистон минтақаси халқлари ҳаётида ўзига хос ўрин тутган шаҳарлардан ҳисобланади.Бу макондан ўтмишда кўплаб жаҳонгашта ҳукмдор, олим-у фузалолар етишиб чиққанки, албатта тарихда уларнинг ўз ўринлари бор.
Ushbu risola ulug' ajdodimiz Abu Zayd Dabusiy va uning il-miy merosi haqida qisqa va lo'nda ma'lumot berishi bilan katta ahamiyatga egadir. Risola Abu Zayt Dabusiy haqida yozilgan ilk manbaalardan biridir.
Ushbu risolada Qoraqalpog'iston Respublikasi Ho'jayli tibbiyot kollejining bugungi hayoti, muassasada yosh avlod tarbiyasi va kamoloti yo'lida jonkuyarlik bilan mehnat qilayotgan malakali pedagoglar faoliyati, o'quvchilar erishayotgan yutuq va muvaffaqiyatlar haqida hikoya qilinadi.