Ҳаёт қайиғи (2 китоб). Тохир Хабилов

Читать онлайн.
Название Ҳаёт қайиғи (2 китоб)
Автор произведения Тохир Хабилов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-896-8



Скачать книгу

ва таҳририятларнинг бемаъни талабларига чидаб яшашга мажбур бўлганман (бир мен эмас, бошқа ёзувчиларда ҳам шу каби ҳасрат мавжуд). Масалан, учинчи китобни “Лайлатулқадр” деб номлаган эдим. Бу диний калима, деб йўл қўйишмади.

      Айрим ҳикояларни вақтида нашр этишга рухсат беришмади, айримларига коммунистик мафкурага хос ўзгартириш киритишни талаб қилишди. Масалан, “Садоқат” ҳикоясини нуфузли журналлардан бири нашрга тайёрлаганда журналнинг бош муҳаррири тўхтатган эди. Опага бош қаҳрамоннинг ўлиши ёқмабди. Бадиий асарда совет хотин-қизларининг ўлиши мумкин эмас экан. “Ахир ўзбек аёли дунёни ҳалокатдан сақлаб қолиш учун жонини қурбон қиляпти-ку!” деб тушунтиришга ҳаракат қилсам ҳам фойдаси бўлмаган эди. Ҳолбуки, Бутуниттифоқ ёш ёзувчиларининг кенгашида айнан шу ҳикояга яхши баҳо беришганди.

Сиз мендан кулманг азизим,мен ҳам сиздан кулмасман зинҳор.Қиёматда кулмаслар аҳволимиздан.

      Нашриётдаги мудир акамизни ҳамкасблари довдир ўрнида кўриб доимий равишда эрмак қилишаркан. Ўзларининг бу қилиқларини ҳазил деб билиб мириқиб кулишаркан. Мудир акамиз довдир ёки эси паст эмасди. Фақат ишонувчан эди, энг ёмони бу ишонувчанлик ўзидаги ҳасад ўтини аланга олдирарди. Масалан, “Эркин Сиддиқов шапалоқдек китобига ўн беш минг сўм қалам ҳақи олди, сиз гўзал шеърлардан иборат тўпламингизга икки минг сўм олибсиз, ноҳақлик бўлибди, директорга киринг”, дейишса, у киши кириб ҳасратларини тўксалар, бу ёқдагилар ҳузурланишар экан. Ёки беодоб қизларни ишга солиб, телефонда ноз-карашмали гапларни айттириб, мудир акани “эритиб” учрашувга таклиф қилишаркан. Мудир акамизнинг ишонувчанликлари энди нодонликка айланиб, қўлда гулдаста билан нозанинни кутадилар, атрофда беркиниб томоша қилаётган ҳамкасблари эса мириқиб-мириқиб куладилар. Аввалроқ айтганимдай, ҳазил ва масхаранинг чегараси мавжуд, афсус шуки, ақлли ижодкорлар бу чегарани англамай, бузиб юборадилар. Мудир акамизнинг тенгдошлари ҳазил-калака қилсалар эҳтимол чидаш мумкиндир, лекин кейинги ёш авлод ҳам бу кишига ҳазил қилгандай бўлиб, чегарани босиб ўтавердиларки, буни кечириш мумкин эмас.

      Ҳазиллашишни ёқтирадиган одам билмоғи жоизки, “эрмак” – “ҳазил”дан кейинги босқич. Самимият чегарасидан чиқишда, таъбир жоиз бўлса, “эрмак эшаги”га минилади. Эшак бўлганда ҳам ажабтовур, бир доирада айланавериб кишининг асаб томирларини бир-бир узаверади. Сўнг бу “яғир” эшакда “калака” аталмиш бадбўй кўлмакка тушилади. Ўзгани калака қилғувчи нодонга бу кўлмак зилол сув каби туюлиб симираверади, роҳатланаверади. Заҳарланиши мумкинлигини ўйламайди. Ҳажв йўналишидаги асарлари билан дунёга танилган европалик Сервантес бу ҳақда дейди-ки: “Сен одамларга танбеҳ беришинг мумкин-у, аммо ҳақоратлашга – калака қилишга ҳақинг йўқ. Чунки кўпчиликни кулдирган бўҳтон, гарчи у ҳатто бир кишига чоҳ сифатида мўлжалланган тақдирда ҳам барибир ножўя ва бемаъниликдир”. Калака кўпинча зеҳн етишмаслигининг аломати, у чинакам ҳазил етишмаган