Название | Ҳаёт қайиғи (2 китоб) |
---|---|
Автор произведения | Тохир Хабилов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-26-896-8 |
– Укангиз номидан масалалар ечаётганингизда менинг бугунги “юришим”ни ҳисобга олмабсиз-да? Нега ғирром йўлни танладингиз? Газетанинг кичик совғасини оламан деб укангизни уятга қолдирардингиз-ку?
Бу воқеани қаламга олиб, фелъетон ёзишим мумкин эди. Лекин аканинг шахматга бўлган муҳаббатини, маҳоратини инобатга олиб, Мамажон ака билан маслаҳатлашган ҳолда индамай қўйишни лозим топдик. Паркентдан қайтар маҳалимда шахматчи йигитга “Болалар боп масалалар тузиб, таҳририятга юбориб туринг, газетада берамиз”, деб таклиф қилган эдим. Негадир жавоб бўлмади. Назаримда қилган ишидан уялган бўлса керак. Ҳозир ўша йигитни эслаб, “Шахматчиларга яратиб берилаётган бугунги шароит ўша даврда бўлганда эди, Паркентдан ҳам халқаро гроссмейстер чиқарди”, деб ўйлайман. Ўша йигитнинг ёши ҳозир олтмишдан ошгандир, тенгдош улфатлари билан чойхонада шахмат суриб ўтиргандир. Афсус, афсус, Худо берган қобилият “чойхона чемпиони” унвони билан чекланиб қолди. Яна афсуски, чойхоналарда яна қанча “чемпионлар” дона суряпти экан?
Қишлоқдаги уруш ваҳми
“Фан-техника ва спорт” бўлими 1967 йилдан эътиборан “Фан-техника, спорт ва ҳарбий-ватанпарварлик бўлими” деб номланди. Бунга сабаб, болалар ўртасида “Зарница” деб номланган ҳарбий ўйин ташкил этилди. Москвада бу ўйин қўмондони маршал Казаков, Ўзбекистонда генерел-лейтенант Норхўжаев эди. Ўйин низомлари эълон қилинган, жойларда тайёргарлик ишлари бошланиб кетган эди. 1967 йил февраль ойининг охирларида Фарғонанинг Бешариқ шаҳарчасидан ўйинга тайёр эканликлари ҳақида хабар келди. Барча шароитга эга бўлган шаҳардагилар “ўйлаб ўйларига етмай” туриб, узоқ шаҳарчадагилар “тўйларига етиб” олишибди. Муҳарриримиз Суроб ака, “Бориб ўйинни ўтказиб келинг”, деб топшириқ бердилар. “Чарм тўпда”ги савол-жавоб такрорланди. Биринчи ўйин қандай ўтказилишини ҳеч ким билмасди. Мен дастлабки ижодий сафаримга тайёрландим. Биринчи марта самолётда учдим. Қўрққаним йўқ-ку, аммо қулоғим шанғиллаб беҳузур қилди. Қўқон аэропортида шаҳарга қандай боришни сўрай десам, ўзимнинг гапимни ўзим ҳам эшитмайман. Сўраб-сўраб, автобекатга бордим. Тиқин автобусда Бешариққа етдим. Таклифномада кўрсатилган 1-мактабни осонгина топдим. Очиқ юзли киши кутиб олиб, ўзларини “мактаб директори Абдужалил Тошпўлатов” деб таништирдилар. Сўнг мактаб пионерларининг Бош етакчисини чақиртириб “Муҳаммаджон Холиқов яқинда ҳарбийдан қайтдилар, болаларнинг ўйинига ўзлари бош бўладилар”, дедилар. Ишни болалар билан танишишдан бошладим. Ўйин иштирокчиларига ҳарбийлашган махсус кийим тиктиришган экан. Мен у дамда ҳарбийда хизмат қилмаган эдим. Лекин мактабда ўқиганимизда ҳарбий дарс бўларди. Ҳарбий тартиб ва қоидаларни ўшанда ўрганиб эдим. Дадажонимнинг ҳарбийга доир суҳбатлари ҳам ёдимда эди. Ўйин тартибига кўра, биринчи шарт сафда шахдам қадам босиб юриш эди. У дамларда мактабларда алоҳида жиҳозланган ҳарбий синф мавжуд бўлиб, ҳақиқий автоматлар ҳам сақланарди. Саф машқида болаларга автоматлар