Название | Ҳаёт қайиғи (3 китоб) |
---|---|
Автор произведения | Тохир Хабилов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-26-897-5 |
Муҳокамадаги бу фикрлар беғараз, холис тарзда айтилган бўлса-да, дўстимиз сал оғринибдилар. Орадан 5-6 йил ўтиб, шундай муҳокамада маъруза қилганларида Абдулла Авлоний ҳаётига бағишланган “Қалдирғоч” асарини анча беписанд оҳангда тилга олиб, “Тоҳир Малик шунақа асарлар ҳам ёзиши мумкин экан”, дебдилар. У пайтда камина Раъно Абдуллаеванинг қаҳрига учраган, дўстимиз эса опажоннинг меҳрига сазовор кезлар эди. Эҳтимол, шу нарса асарга холис баҳо беришга тўсиқ бўлгандир, деб ҳам ўйладим. Лекин бу гумоним асоссиз эди. Муроджон кимгадир яхши кўринишга интиладиган тоифадан эмасди. У унча-бунча асарни тан олмасди. Кўп асарларга ғарб адабиёти талаблари асосида баҳо берарди. “Қалдирғоч” шу талабларга жавоб бермагандир. Агар шундай бўлса, асарни таҳлил қилиб, танқидий фикрларини исбот этишларига нима халал берди, экан, ҳайронман.
Нашриётдаги муҳаррирлик фаолиятимда ёш адибларнинг китоблари билан ишлаш менга ҳузур бағишларди (чунки унда ўзим ҳам унча катта эмасдим). Айниқса, оғир юклардан кейин бунинг роҳати бошқача бўларди. Ёшларнинг китоблари орасида ёдимда қолгани Хайриддин Султоннинг “Бир оқшом эртаги” тўплами эди. Хайриддиннинг бир қанча ҳикоялари билан яхши таниш эдим. Унинг Бобур ҳақида ёзган “Саодат соҳили” қиссаси “Гулистон” журналида нашрга тайёрланаётганда устозларнинг юқори баҳоларини эшитгандим. Китоб ҳолида жамланган ҳикоялар менга адабиёт гулшанида ўзгача соф ва ёқимли шабада эса бошлаганидан далолат қилди. Олой маликаси – Қурбонжон додхоҳ (“Бунчалар ширинсан, аччиқ ҳаёт”), Абдулла Қодирий ҳаётидан сўзловчи (“Раъно гулининг суви”) ҳикояларини (муаллиф уларни “тарихий этюдлар” деб атаган), гарчи ҳажми кичик бўлса-да, мукаммал қисса ўрнида қабул қилиш мумкин эди.
“Олой маликаси – Қурбонжон додхоҳ 1865 йилдан то 1890 йилгача Помирда бир саркарда сифатида халқни ўз атрофига тўплаб, қўлида яланг қилич билан фон Кауфманга қарши курашди. У шу даражада жасоратли бир хотин эдики, ўғли Қамчибек Кауфман томонидан асир қилиниб, дорга осилаётганда, дор тагига келиб, ўғлига хитобан:
– Хайр, ўғлим, ота-боболаринг ҳам душман қўлида ҳалок бўлган. Шаҳид ўлмоқ бизга мерос. Сенга берган сутим оқ бўлсин! – дея олган ва отининг жиловини терс буриб, ўғлининг тортаётган азоб-уқубатларидан шартта юз ўгириб кета олган хотиндир”.
Мазкур ҳикоя Ғафур Ғуломнинг бу таърифидан илҳомланиб ёзилган бўлса керакки, асар бошига шиор қилиб қўйилган. Олой маликасининг бадиий асардаги қиёфасини Хайриддин биринчилардан бўлиб