Алиф. Пауло Коэльо

Читать онлайн.
Название Алиф
Автор произведения Пауло Коэльо
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-166-5



Скачать книгу

бутун Биринчи Жаҳон урушига сарфлангандан ҳам кўра кўпроқ маблағ сарфланган.

      1917 йилги инқилобдан кейинги фуқаролар уруши даврида темирйўл атрофида шиддатли жанглар бўлиб ўтган. Тахтдан ағдарилган императорга содиқ қўшинлар, хусусан, Чехославак легиони бронепоездлардан қизил армия ҳужумларини қайтариш ҳамда шарқдан душманга етказиладиган ўқ-дори ва озиқ-овқатни узиб қўйишда фойдаланган. Ўшанда уруш тақдирини кўприкларни портлатиб, поездлар қатновини издан чиқарган партизанлар ҳал қилишган. Оқ гвардиячилар бутун Сибир бўйлаб чекинишади. Кўплари Аляска ва Канадага ўтиб кетишади, кейин бутун дунёга тарқалиб кетишади.

      Москва вокзалларида Европадан Тинч океанигача тўрт ўринли купе чиптаси нархи уч юздан олти юз еврогача.

* * *

      Саёҳатимдаги илк олган суратим – вокзалдаги поезднинг жўнаш вақти 23:15 эканини кўрсатиб турган жадвал бўлади. Болалигимда узоқ мамлакатларга сафар қилишни орзу қилиб, ўйинчоқ паравозни рельслар бўйлаб юргизган пайтларидаги каби юрагим тобора тез уради.

      Ж. билан охирги учрашувимизга эндигина уч ойдан ошган бўлса-да, у аввалги ҳаётда содир бўлганга ўхшайди. Унга берган саволларим қанчалик аҳмоқона бўлганини энди тушуна бораман. Ҳаётнинг маъноси нимада? Нега олға силжий олмаяпман? Руҳий оламга бефарқ бўлишга нима мажбур қилди? Жавоб оддий: шунчаки, мен ҳозирим билан яшамай қўйгандим.

      Қани эди, яна болаликка қайтиб қолсанг! Кўзларинг чақнаб, перрондаги тиқилинчни кузатсанг, вокзал овқати ва машина ёғининг ҳидига димоғинг тўлса, вагонларни санасанг, платформага кираётган поезд тормозлари овозига қулоқ тутсанг…

      Яшаш – эртадан-кечгача ҳаётнинг моҳияти ҳақида ўйлаб ётиш эмас, балки ҳар лаҳзани онгли равишда яшаб ўтишдир. Албатта, бунинг учун Осиёни кесиб ўтиш ёки Сантьяго зиёратига бориш шарт эмас. Бир австриялик аббатни билардим. У Мелькдаги монастирини ҳеч қачон тарк этмаган бўлса-да, ҳаёт ҳақида мен учратган барча сайёҳлардан ҳам кўпроқ биларди. Бир танишим ухлаётган болаларни кузатиш орқалигина руҳан ақл бовар қилмас чўққиларга кўтарилган. Рафиқам янги сурат устида иш бошларкан транс ҳолатига тушиб, қўриқчи фариштаси билан гаплашади.

      Бироқ мен дарвиш бўлиб туғилганман. Ҳатто ҳеч ерга кетгим келмаганда ҳам, Ватан соғинчи мени тилка-пора қилганда ҳам, сафарларга чорловчи илҳом мени чулғаб олиши учун биринчи қадамни қўйишимнинг ўзи етарли. Ярослав вокзалидаги бешинчи рақамли платформани қидира туриб тушунаманки, бир жойда ўтириб мақсадимга ҳеч қачон эриша олмайман. Мен ўз қалбим билан саҳроларда ёки тоғларда, бегона шаҳар ёки йўлда бўлган кезлардагина тиллаша оламан.

      Мен ўтирадиган вагон энг охиргиси, уни бутун йўл давомида бошқа поездларга улаб-ажратиб боришади. Платформанинг мен турган томонидан локомотив кўринмайди. Поезд худди улкан пўлат илонга ўхшаб кўринади. Йўловчилар – мўғуллар, татарлар, рус ва хитойликлар – ўзларининг катта жомадонларига ўтирган ёки тик турган ҳолда, мен каби, вагон эшиклари очилишини сабр билан кутишмоқда. Вақти-вақти билан баъзилари ёнимга