Название | Тенг-тенги билан бахтлидир |
---|---|
Автор произведения | Тохир Хабилов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-4840-5-4 |
Икки дўст бир мадрасада, бир устозда таълим олдилар. Хатми кутубдан сўнг ўз ота шаҳарларига жўнадилар. Орадан кўп йиллар ўтиб учрашдилар. Бирлари шоҳона кийимда, бирлари камтарингина либосда эди. Шоҳона либосдаги киши юзида кибр мавжуд эди. Аммо нимадандир чўчиётгандай кўзлари атрофга бежо боқарди. Худди қандайдир хатардан хавотирда экани сезилиб турарди. Иккинчи киши юзида иймон нури жилваланарди. Кўз боқишлари ҳаловатли турмушидан дарак берарди.
– Сен билан хайрлашгач, шаҳар бекига хизматга кирдим. Сўнг подшоҳ саройига таклиф этдилар. Ўн йилдан бери шу ердаман, – деди бири.
Дўст унинг қарашларидаги беҳаловатлик сабабини энди англади. Дўстининг “Ўтган йиллар ичи сен нима ишлар қилдинг?” – деган саволига:
– Аввал подачилик қилдим, сўнг қозиликни бўйнимга олдим, кейинги йиллар ичи подшоҳлик тахтида ўтирибман,-деб жавоб берди.
Беҳаловат дўст: “Қайси подшоҳлик, қанақа тахт? – деб кулди. – Қозилик қилганингга ҳам ишонмайман, уст-бошингга қараганда подачилигинг ростга ўхшайди.” Дўст бу пичингга жавобан жилмайиб қўйди-да, изоҳ берди:
– Уйга қайтганимдан кейин уйландим, Аллоҳ менга ширин-ширин ва ақлли-ақлли фарзандлар берди. Уларни боқиб-тарбия этишимни подачиликка ўхшатдим. Фарзандлар улғайишгани сайин ораларида каттами-кичикми келишмовчиликлар чиқди. Уларни аҳил-иноқ турмуш кечиришларини назорат қилиш – қозилигим эди. Фарзандларим вояга етиб, уйли-жойли бўлишди, ҳаётнинг паст-баландини англаб етишди. Худога шукр, ораларида нифоқ йўқ, демак, қозиликка муҳтожлик ҳам йўқ. Улар қўлимни совуқ сувга урдиришмайди, гўё мени тахтга ўтқизиб қўйишган. Гўё мен подшоҳман-у, улар эса менга тобе. Сенинг подшоҳинг билан менинг фарқим шундаки, мен тахт атрофидаги фитналардан безовта эмасман. Худо менга ҳаловатли тахт насиб этган. Бу тахтни мендан ҳеч ким тортиб ололмайди.
Қиссадан ҳисса шуки, у бахтиёр одам “подачилик”, “қозилик” вазифасини ақл билан уддалагани учун оддий подшоҳлик эмас, балки саодат тахтига эришди. Бу ривоятдан ҳар бир ота-қайнота ибрат олиши керак. Ўзини осмоқчи бўлган ота эса дастлабки вазифаларини бажармагани учун ҳам хорланди. Бундай оқибатдан Аллоҳнинг Ўзи асрасин!
Азиз биродарим, эндиги гапларни ёзсамми ё ёзмасамми, деб кўп ўйладим. Оила ҳаётига доир бу даҳшатли фожиани ёзишгина эмас, тилга олиш ҳам оғир. Аммо, начора, ҳамонки бу фожиа учраб турар экан, мавзуни четлаб ўтолмайман. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида