Эссенциализм. Грег МакКеон

Читать онлайн.
Название Эссенциализм
Автор произведения Грег МакКеон
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-7085-1-8



Скачать книгу

инкор этиш ташкилотлар учун қўрқинчли стратегиядир. Бу ўз ўрнида инсонлар учун ҳам даҳшатли бўлиши мумкин.

      Сиз илгари вақтингизни яна битта нарсага улгуришга ҳаракат қилаётган инсон билан ўтказганмисиз? Бундай инсонлар 10 дақиқа юриш билан ўтадиган суҳбат учун 10 дақиқаси борлигини билишади, бироқ кетишдан олдин ўтириб олиб бир нечта электрон хабарларга жавоб қайтаришади. Ёки жума куни тугатилиши шарт бўлган ишларнинг кўплигига қарамасдан, ҳисоботни ўша куни топширишга рози бўлишади. Ёки якшанба кечаси шоуга билети бўлишидан қатъий назар, жиянининг туғилган кунига боришга ваъда беришади. Уларнинг муқобил қийматларининг мавжудлигини инкор этувчи мантиғи – мен иккаласини ҳам қила оламан. Бошқа муҳим муаммо ҳам шундаки, бу мантиқ хато. Турган гапки, улар учрашувларга кеч қолишади, муддатли ишларининг бир ёки иккитасини унутишади (ёки иккала лойиҳанинг пачавасини чиқаришади) ёки жиянининг бахтли кунига боришмайди ва ёки шоуни ўтказиб юборишади. Ҳақиқат шундаки, ҳар қандай имкониятга "ҳа" дейиш бир қанчасига "йўқ" дейишни талаб қилади.

      Муқобил қийматлар ҳам шахсий, ҳам профессионал ҳаётимизда ҳақиқатдир ва мавжудлигини тан олгунимизча биз ҳам Континенталга ўхшашга маҳкуммиз. Аниқ лойиҳа билан қилинмаганлиги туфайли қисқартиришга олиб келувчи "аралаш стратегия"га боғланиб қоламиз.

      New York Times газетасига интервюларидан бирида Леҳман Бротҳерснинг молия масалалари бўйича директори эрин Каллан аввалбошдан муқобил қийматлар қилишда нималарни қисқартиргани ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини улашди. У шундай деб ёзади: "Мен ўзимни бутунлай ишга бағишлаш ғоясидан бошламадим. У вақт ўтиши билан кириб келди. Ўтган ҳар йил давомида озгина ўзгартиришлар янги нормаларга айланди. Дастлаб мен якшанба кунимни ўз электрон хабарларимни, қиладиган ишлар рўйхатимни ва душанба тонги енгил бўлишини режалаштиришга ярим соат сарфлардим. Кейинчалик якшанбада мен бир неча соат ишлардим ва орадан вақт ўтиб, бутун кун давомида ишлашга ўтдим. Менинг чегараларим то қолгани фақат иш бўлгунча ўзгариб борди". Унинг ҳикояси аччиқ ҳақиқатни ифодалайди: ёки биз ўзимиз мураккаб танловларни амалга оширамиз ёки бошқа инсоларга – ҳамкасбларимиз, бошлиқларимиз ёки бизнинг мижозларга – биз учун қарор қилишларига қўйиб берамиз.

      Ўз иш тажрибам давомида кузатишлар натижасида шуни пайқадимки, юқори раҳбарлар муқобил қийматларнинг мавжудлигини қабул қилишда нўноқлар. Яқинда мен 40 миллиард долларга баҳоланган Силикон Валлей компанияси директори билан вақтимни ўтказдим. У мен билан ўзи тузган ҳамда бутун компанияга тақдим этган компания баёнотини ўртоқлашди. У гапириб бераётганда мен: "Биз хушомадгўйлик, ғайрат, инновация ва лидерликни қадрлаймиз " – деб луқма ташладим.

      Рўйхат билан боғлиқ муаммолардан бири – "Ким бу нарсаларни қадрламайди?" Яна бошқа бир муаммо бу – баёнот ишчиларига компания нимани кўпроқ қадрлаши ҳақида ҳеч нима айтмайди. Бу нарсалар қарама-қарши бўлган пайтда ишчилар танлайдиган танловлар