АЖИБ ЯНГИ ДУНЁ. Олдос Ҳаксли

Читать онлайн.
Название АЖИБ ЯНГИ ДУНЁ
Автор произведения Олдос Ҳаксли
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-192-4



Скачать книгу

барқарорлигининг энг ишончли кафолати”, – бу гап ҳам унинг оғзидан чиқиб улгурмай ён дафтарларга муҳрланди.

      – Стандарт эркак ва аёллар. Баб-баравар ва бир хил. Бокановскийланган биргина тухумҳужайра билан бутун бошли кичикроқ заводни таъминлаш мумкин. Тўқсон олтита бир хил дастгоҳда ишлаётган, икки томчи сувдай ўхшаш тўқсон олти эгизак!.. – Раҳбарнинг овози ҳаяжондан бир оз титраб чиқди. – Ўз ўрнингизни албатта биласиз. Тарихда биринчи марта. “Жамоа, Ўхшашлик, Барқарорлик”…

      У сайёра шиорини дона-дона қилиб айтди. Буюк сўзлар!

      – Агар тўхтовсиз бокановскийлаштириш имкони бўлганда эди, барча муаммолар ўз ечимини топиб кетарди.

      Уларни бир турдаги гаммалар, бир хил дельталар, бир қолипдаги эпсилонлар ҳал қиларди. Бир тухумҳужайрадан унган миллионлаб айнан ўхшаш эгизаклар. Оммавий ишлаб чиқариш тамойили ниҳоят биологияга татбиқ қилинди.

      – Аммо, афсуски, – Раҳбар бошини чайқади, – бу чўққига етиб бўлмайди, тўхтовсиз бокановскийлаштиришнинг иложи йўқ.

      Афтидан, эришиш мумкин бўлган энг юқори натижа тўқсон олтита, қониқарли, ўртача рақам эса етмиш икки эди. Юқори натижага яқинлашишнинг (эҳ, яқинлашиш холос!) ягона йўли – битта тухумдондан олинган тухумҳужайра ва битта эркакдан олинган гаметадан имкон қадар кўпроқ бокановскийланган насл олиш. Лекин бу ҳам осон эмас.

      – Чунки тухумдон табиий шароитда икки юзта етилган тухумҳужайра бериши учун ўттиз йил кетади. Бизнинг ишимиз эса доимий равишда аҳоли сонини барқарорлаштириб туришдир. Ишни чорак асрдан ортиққа чўзиб, эгизакларни томчилатиб ўтириш нимага ҳам кор келарди?

      Албатта, бу ҳеч нимага кор келмасди. Аммо Подснап услуби шарофати билан етилтириш жараёни сезиларли тезлашди. У икки йиллик қисқа муддатда тухумдондан камида юз элликта вояга етган тухумҳужайра олиш им конини беради. Бу тухумҳужайраларни уруғлантиринг ва боконовскийлаштиринг, бошқача айтганда, етмиш иккига кўпайтиринг. Қарабсизки, ёшлари орасидаги фарқ нари борса, икки йил бўлган бир юз эллик партия эгизакдан деярли ўн бир минг нафар ака-ука, опа-сингиллар чиқиб турибди.

      – Истисноли ҳолларда битта тухумдондан ўн беш мингдан ортиқ ҳосил униб қолиши ҳам мумкин.

      Шу вақт нарироқдан малла сочли, қип-қизил юзли йигит ўтиб қолди.

      – Жаноб Фостер!.. – чақирди Раҳбар. Қизғиш юзли йигит улар томон яқинлашди.

      – Жаноб Фостер, бизга шу кунгача битта тухумдондан олинган энг кўп насл сонини айтсангиз.

      – Бизнинг Марказда бу рақам ўн олти мингу ўн иккитани ташкил қилади, – жаноб Фостер тутилмасдан, мовий кўзлари ёрқин чарақлаганча жавоб берди. У жуда тез гапирар ва рақамларни айтаётганидан мамнунлигини яширмасди. – Ўн олти мингу ўн иккита – бир юз саксон тўққиз эгизак партиядан. Лекин, албатта, – у вайсашда давом этди, – айрим тропик Марказларда натижалар бирмунча юқори. Сингапур одатда ўн олти минг беш юзтадан ортиқ олади, Момбас эса ҳатто ўн етти минглик маррага етди. Аммо буни тенг кучлилар беллашуви деб бўладими? Занжи