Элжернонга аталган гуллар. Дэниел Киз

Читать онлайн.
Название Элжернонга аталган гуллар
Автор произведения Дэниел Киз
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-193-1



Скачать книгу

бир чақаси ҳам йўқ эди ва у Ҳарриетга ўзининг туморчасини совға қилмоқчи бўлди. У юрак шаклида ва худди кўркам дўконлар витринасидаги қимматбаҳо тақинчоқларга ўхшайди. Кечки пайт онасининг иш столидан совғасини ўрагани қоғоз олади, уни ўраб, қизил тасма билан боғлаб қўяди. Эртаси куни танаффус вақтида Ҳайми Ротдан хат ёзиб беришини илтимос қилади.

      У хатни ўзи айтиб ёздиради:

      – Севимли Ҳарриет! Менимча, сен дунёдаги энг гўзал қизсан. Сен менга жуда ҳам ёқасан ва мен сени севаман. Менинг севгилим бўл. Дўстинг Чарли Гордон.

      Ҳайми хатни ёзиб тугатади ва кулишдан тўхтамай:

      – У хатни ўқиганида кўзи чиқиб кетади! Ўқиб кўриши билан!

      Чарли қўрқаётган эди, лекин жуда ҳам туморчасини унга совға қилгиси келаётганди, шунинг учун дарсдан сўнг Ҳарриетга билинтирмасдан орқасидан эргашди. У уйга кириб кетишини пойлаб, совғасини эшикка осиб, қўнғироқни икки марта чалиб беркиниб олади.

      Ҳарриет эшикни очиб, совғачани кўриб, олиб уйга кириб кетади. Чарли шошилиб уйга боради ва қоғоз би-лан тасмани сўроқсиз олгани учун калтак ейди. Лекин унга фарқи йўқ. Эртага Ҳарриет мактабга ўша туморчани тақиб келади ва ҳаммага уни Чарли совға қилганини айтади.

      Эртаси куни у тонг саҳарлаб мактабга югуради, борса, ҳали ҳеч ким келмаган экан. Ҳарриет йўқ, у роса ҳам ҳаяжонда. Ва ниҳоят, Ҳарриет келди, аммо Чарлига қиё ҳам боқмади. У туморчани тақиб келмабди ва бугун негадир асабий. Мис Жексон синфхонадан чиқиб кетганда Чарли нималар қилиб кўрмади! Кулгили қилиқлар қилди. Бақириб кулди. Стулга чиқиб ўйинга тушди. У ҳатто бўр бўлагини Ҳаролдга отди. Лекин Ҳарриет унга қиё боқмади. Балки эсидан чиқариб қўйгандир. Балки у туморчани эртага тақиб келар. Танаффусда у ўзини Чарлини кўрмаганга солиб ўтиб кетади.

      Мактаб боғчасида уни Ҳарриетнинг икки акаси кутиб турарди.

      Гэс уни туриб юборади.

      – Эй, итвачча, ўша уятсиз хатни сен ёздингми синглимизга?

      Чарли ҳеч қачон бемаъни хатлар ёзмаганини айтади.

      – Мен унга фақат туморча совға қилдим.

      Олдинлари мактаб футбол гуруҳида бўлган Оскар унинг кўйлагидан тортиб, икки тугмасини узиб юборади.

      – Бизнинг синглимиздан узоқ юр, аҳмоқ. Аслида сен бу мактабда ўқишинг керак эмас! – У Чарлини Гэс томон итариб юборади, Гэс эса уни бўғиб олади.

      Чарли қўрқиб кетиб, йиғлашга тушади.

      Сўнгра ака‐укалар уни калтаклашни бошлайдилар. Оскар бурнига муштлайди, Гэс эса ерга йиқитади. Ва икковлашиб тепкилашга тушади – аввал биринчиси, сўнгра иккинчиси. Болалар – Чарлининг дўстлари – югуриб келиб, уларни ўраб олади ва чапак чалиб, олқишлайди:

      – Ур! Ур! Чарлини дўппослашяпти!

      Унинг кийимлари йиртилиб кетган, бурнидан қон оққан, тиши синган эди. Оскар билан Гэс кетганидан сўнг у йўлакка ўтириб йиғлар, болалар эса кулиб бақиришарди:

      – Чарлини боплашди! Чарлини боплашди!

      Сўнгра қаердандир жаноб Вагнер пайдо бўлиб, ҳаммасини ҳайдаб юборади. У Чарлини ҳожатхонага обориб, юз‐қўлини ювишни буюради…

      Одамларнинг ҳамма