Kitobxon

Все книги издательства Kitobxon


    Қўрқинчли Теҳрон

    Козимий Мушфик

    Асар икки китобдан иборат бўлиб, унда ўтган аср бошларидаги воқеалар қаламга олинади. Орадан йиллар ўтган бўлса-да, ундаги воқеалар,ғоялар, ўлмас туйғулар, орзулар ва армонлар занжири ўз аҳамиятини йўқотмаган. Бош қаҳрамон Фарруҳнинг эзгулик ва жаҳолат, нафс йўлидаги талотўпларга қарши кураши, қасосга ундаган турфа саргузаштлари ва Маҳинага бўлган соф муҳаббати икки романни бир-бирига узвий боғлаб турувчи умумий сюжет чизиғини ташкил этади. «Қзрқинчли Теҳрон» дунё адабиёти хазинасидан ўрин олган асарлар сирасига киради…

    Шум бола

    Гулом Гафур

    G'afur G'ulomning «Shum bola» qissasi turfa hangomalarga boy asar. Undagi ichakuzdi syujetlar zamirida davrning jiddiy muammolari, og'riqli nuqtalari tilga olingan. Yozuvchi o'zi yashagan davrning qiyofasini mahallalardagi hayot tarzini, ish va ishsizlik, qashshoqlar va boylar hayotini maroq bilan tasvirlaydi. Siz ham asar davomida yozuvchi bilan birga Toshkent mahallalari bo'ylab safarga chiqasiz. Asar asrdan asrga o'z o'quvchilari bilan birga o'tib kelmoqda. Sizga yoqimli mutolaa onlarini tilaymiz.

    Маҳмуд Торобий

    Дилмурод Асад

    Спитамен, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик каби миллий қахрамонларимиз каторида Махмуд Торобийнинг номи ҳам чукур ҳурмат билан тилга олинади. Маҳмуд Торобий оддий ҳунарманд эди, ёвга нафрат, она тупрокка, Ватанга муҳаббат туйғуси уни жасур ва фидойи саркарда даражасига кўтарди, унинг тимсолида озодликка интилиб яшаган ўзбек халқининг тақдири мужассамдир.Таниқли ёзувчи Асад Дилмурод ушбу романида Маҳмуд Торобий образини яратади, баҳодир рухий дунёсини теран таҳлил этган ҳолда, ўша давр мураккаб ҳаётини, мўғул босқинчиларга қарши эълон қилинган ғазавот ҳурлик, иймон-эътиқод курашига айланганини ҳаққоний тасвирлайди.Роман Маҳмуд Торобий қўзғолонининг 760 йиллиги муносабати билан китоб ҳолида нашр этилиши алоҳида рамзий маънога эгадир.

    Да Винчи сири

    Браун Дэн

    Леонардо да Винчи чизган суратлар беқиёс жозибаси ва сирларга йўғрилганлиги билан шуҳрат топган. Бугунги куннинг энг машҳур ушбу романи сизни Леонардо да Винчи асаридаги рамзлар ва уларга яширинган сирлар ортидан санъаткорона эргаштириб кетади. Ва кутилмаган хулосалар билан ҳайратга солади.Азиз китобхон, ушбу асар ўзбек тилида илк бора тақдим этилмоқда ва бу сизга манзур бўлади, деган умиддамиз.