Kitobxon

Все книги издательства Kitobxon


    Кечиккан севги

    Киличбек Узбектош

    Ўзбектош Қиличбекнинг ҳикоялари ҳақида кўп ва хўп гапларни айтиш мумкин. Ҳикояларининг энг муҳим фазилати — тил, услуб, ифоданинг ўзига хослигидир, чиндан-да, бошқаларникига ўхшамайди, эргашиш тақлидчилик сезилмайди, йўқ — бу энг катта ютуқ. Демак, унга ишонса, ундан кутса бўлади.Ўзбектош Қиличбекнинг характер ярата олиш қобилияти кучли. Яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги азалий зиддиятларнинг эзгулик фойдасига ҳал бўлиши, яъни адабиётнинг тарбиявий аҳамиятини, умуминсоний, аҳлоқ, бурч масъулиятини ҳис этиши яққол сезилади. Кичик воқеалардан катта хулосалар чиқариш, мавзу, материалларнинг ҳам янгироғини топишга интилиши ҳам диққатга лойиқ.

    Кўчада қолган одам

    Аббос Саид

    Аббос Саид нашриётимизда чоп этилган «Беш кунлик дунё» романи орқали китобхонлар эътиборини ўзига жалб этолган ёзувчиларимиздан. Унинг янги романи ўтган асрнинг сўнгги ўн йиллиги воқеаларини ўз ичига олади. Асарда шўро тузуми исканжасидан қутулган одамларимиз орасидаги айрим эркак, аёллар янги бозор иқтисоди шароитида пулга ружу қўйиб, бойлик, мансаб, манфаат ва шунга ўхшаш енгил-елпи ҳою ҳаваслар ортидан қувиб, асосий инсоний фазилатлардан маҳрум бўлиб, ҳар турли қабиҳликларга қўл урганликлари, пировард-натижада бу қилмишларининг жабрини на фақат ўзлари, балки бегуноҳ одамлар ҳам тортганликлари қаламга олинади. Муаллиф ана шу қиёфасига путур етган фожеий шахслар қисмати орқали янги аср бўсағасидаги ҳаётимизга бир назар ташлайди.

    Телепат ёҳуд у дунёдан қайтган йигит. 2-китоб

    Ниёз Нигина

    Ушбу китобга юртимизда фаолият юритаётган ноёб қобилият соҳиби, Халқ табиби Отабек Мирюнусов ҳамда парапсихолог Саида Мамадалиевалар ҳаётида юз берган айрим воқеалар асос қилиб олинган.

    Сўнгги кун. I китоб

    Ниёз Нигина

    Америкалик киноматографчилар томонидан яратилган «Привидение» («Арвоҳ») филми ўзбек томошабинларини ҳам ҳаяжонга солган эди. Бош қаҳрамоннинг ҳалокатга учраши, танасини тарк этгач, ўлганлигини тушунмаслиги, суюклиси билан бўладиган учрашувлар ғоят қизиқарли, ишонарли қилиб суратга олинган. Адиба Нигина Ниёзнинг «Сўнгги кун» асари ҳам у дунёдаги ҳаёт ҳақида ишонарли, мароқли ҳикоя қилади.

    Замонлар аро дарбадар

    Ниёз Нигина

    Онажоним Мавжуда ая Шукуржон қизининг порлоқ хотирасига бағишлайман!

    Ширин ҳаёт бандалари - ҳикоя ва ҳажвиялар

    Зиё Зоир

    "…Уйга шошаётгандим, соат чамаси олти-еттилар ўртаси эди, қуёш ботаётганди. Кўчадан машина тўхтатишга тўғри келди… Бу шопирнинг туллаклигини қаёқдан билай, ахир. У эса кўзимни боғлаб, тўппа-тўғри шу ерга олиб келиб ташлади.— Сен индамай келавердингми?— Қаёқда? Бақираман десам, биқинимга пичоғини тировди, нафасим ичимга тушиб кетди. Сизни ҳам шундай олиб келишдими?..Қодир индамай қолди".Ҳикоя воқеалари шу зайлда давом этади.Муаллифнинг бошқа қатор ҳикояларида ҳам бугунги ёшлар: йигит-қизларнинг дунёқарашлари, фикрлаш доиралари, қизиқишлари айни ҳаётий олинган. Асар қаҳрамонларининг севги, муҳаббат, садоқат, имон ва эътиқод тушунчаларига муносабатлари ҳам турлича экани мутолаа давомида аён бўлади.Ҳажвияларда эса, айрим иллатлар ҳаётимиз манбаига айланиб кетгани, ҳатто буларсиз яшай олмаслигимиз енгил кулги остига олинган.Дарвоқе, мазкур туркумга «Таниш чеҳралар» деб ном берилиши ҳам бежиз эмас. Ҳа, танишларнинг бегонаси бўлмайди. Ажаб эмас, мазкур китоб орқали бир-биримиз билан яқиндан танишиб олсак.

    Покистон "Олтин девор" тирқишидан

    Нурий Дадахон

    Таниқли ёзувчи ва публицист Дадахон Нурий бир неча бор Покистон Ислом республикасида ижодий сафарда бўлиб, кўплаб таниш-билишлар орттирган. Шу билан адиб ҳалқимизнинг ардоқли шоири Эркин Воҳиднинг олтмиш йиллиги муносибати билан унинг қаламига мансуб машҳур «Олтин девор» комедиясини мамлакатдаги энг йирик театр комплекси Ал-Ҳамрода саҳналаштириш ташаббускорларидан ҳамдир. Комедияни қўйилиш асносида кечган қизиқ-қизиқ воқеалар Покистон мамлакатига бир назар ташлаб, у ердаги дўстларимиз ҳақида ҳикоя қилишга туртки бўлди. Ўйлаймизки, урду ва ўзбек тилларида чоп этилаётган ушбу китоб кўпчиликда қизиқиш уйғотада.

    Тоғлар-сукут-сақламанг

    Дилмурод Асад

    Ёзувчи Асад Дилмуродов янги қиссаларида бугунги қишлоқ ҳаётига дахлдор баъзи ижтимоий масалаларни бадиий тадқиқ этади. Қишлоқ кишилари, айникса ёшлар руҳий дунёсини мураккаб воқеа-ҳодисалар билан боғлиқ ҳолда тасвирлайди. Бундан ташқари муаллиф катталар ва болалар ўртасида кечадиган гоҳ илиқ, гоҳ зиддиятли муносабатларни очиб беришга интилади.