Название | Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш |
---|---|
Автор произведения | Рахматулла Усманов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 9785006286665 |
Меҳнат хавфсизлигини бошқариш – меҳнатни хавфсиз ва зарарсиз шароитларини яратиш мажмуи вазифалари ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонуний норматив ҳужжатларни қўллаш асосида, хавфсизликни таъминлаш, жароҳатланиш, авариялар, касбий касалланишларни камайтириш ва меҳнат шароитларини яхшилаш ишларини ташкиллаштириш.
Меҳнат шароитлари – ишловчини ишлаш қобилияти ва саломатлигига таъсир этувчи ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг омиллари тўплами.
Меҳнат шароитларини гигиеник нормативлари – зарарли ишлаб чиқариш омиллари даражаси, улар ҳар куни, аммо бутун иш стажи мобайнида ҳафтасига 40 соатдан кўп бўлмаган ишлашда, ишлаб чиқариш жараёнида ёки ҳозирги ва ҳаётининг охирги муддатларида ҳозирги ва кейинги авлодларида, замонавий изланиш методлари билан аниқланадиган, касалланишлар келтириб чиқармаслиги ёки соғлик ҳолатини чегарадан чиқмаслиги.
Меҳнат хавфсизлиги – ишловчиларга ишлаб чиқаришнинг зарарли ва хавфли омиллари таъсир кўрсатмайдиган меҳнат шароитлари.
Меҳнат хавфсизлиги шароитлари – меҳнат шароитларининг ҳолати, бунда ишловчига ишлаб чиқаришни зарарли ва хавфли омиллари таъсирлари бўлмайди, ёхуд уларни таъсир этиш даражаси ўрнатилган меъёрий даражадан анча паст бўлади.
Меҳнат хавфсизлиги талаблари – бажарилиши ишловчиларни хавфсизлигини таъминлайдиган қонунчилик ҳужжатлари, норматив-техник ҳужжатлар, қоидалар ва йўриқномаларда ўрнатилган талаблар.
Меҳнат шароити – меҳнатни амалга ошириш вақтида ижтимоий ва ишлаб чиқариш омиллари йиғиндиси.
Объектнинг хавфсизлиги – бу объектга нисбатан ҳаракатлар ёки ҳаракатсизликнинг салбий оқибатларига олиб келмаслик шартлари.
Скаффолдинг – биноларни қуришда, таъмирлашда ёки бинони тозалашда ишчилар томонидан фойдаланиладиган махсус қисқичли металлдан ясалган ҳавоза. Асосан бино ташқарисидаги вақтинчалик хавфсиз ишлатиладиган темир конструкцияли ҳавоза ҳисобланади.
Субпудратчи – (субпудрат лойиҳа ташкилоти) лойиҳа ишларининг алоҳида қисмларини бажариш учун лицензияга эга бўлган ва бош лойиҳачи билан тузилган шартнома мажбуриятлари асосида лойиҳанинг тегишли қисмларини бажарувчи юридик шахс.
Ташкилот – мулк шакли ва бўйсинишидан қатъий назар корхона, муассаса ёхуд бошқа ҳуқуқий шахс.
Хавфли ишлаб чиқариш омили – таъсири ишловчини жароҳатланишига олиб келувчи ишлаб чиқариш омили.
Хавфсизлик – бу шундай ҳолатки, бунда персоналнинг соғлиғи ва хавфсизлигига тавакалчилик етарли даражада бўлади.
Хавсизлик белгилари – сигнал ва ёрқин ранглар, график белгилар ёки тушунтириш ёзувлари ёрдамида маълум бир геометрик шаклга эга бўлган рангли тасвир. Одамларни бевосита ёки рўй бериши мумкин бўлган хавф-хатар ёки муайян ҳаракатларнинг тақиқланиши ҳақида огоҳлантириш учун мўлжалланган, шунингдек, хавфли ёки зарарли