Название | Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш |
---|---|
Автор произведения | Рахматулла Усманов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 9785006286665 |
Саноат отқиндиларини тозалаш методларини физик-кимёвий жараёнларнинг ўтиш тавсифи бўйича бешта асосий гуруҳга бўлиш мумкин: 1) аралашмаларни эритгичлар билан ювиш (абсорбция); 2) аралашмаларни кимёвий боғловчи моддалар билан ювиш (хемосорбция); 3) газсимон аралашмаларни фаол қаттиқ моддаларда ютилиши (адсорбция); 4) кирувчи газларни термик нейтраллаш ва аралашмаларни каталитик алмаштиришлар йўли билан ютилиши; 5) газ-ҳаво аралашмасини, бир ёки бир неча компонентларини ютиш йўли билан, таркибий қисмларга ажратиш.
Абсорбция – буғгаз аралашмаларидан буғлар ёки газларни абсорбент деб аталувчи суюқ ютувчи билан танланиб ютиладиган жараён. Абсорбция, қоидага кўра, суюқлик ёки қаттиқ жисм (кам ҳолларда) ҳажмидаги газларни ютилишини билдиради. Амалиётда абсорбцияга алоҳида газлар эмас, балки таркибий қисмлари суқликда ютиладиган газ аралашмалари қўлланилади. Аралашмаларни бу таркибий қисмлари абсорбланувчи компонентлар (абсорбат), ютилмайдиган қисми эса – инерт гази дейилади. Суюқликда эритилган газ-ҳаво аралашмасининг компоненти диффузия туфайли абсорбентни ички қатламларига ўтади. Муҳитлар ва диффузия коэффициентини ажратиш сирти қанча катта бўлса, жараён шунча тез кечади. Технология отқиндиларидан аммиак, фтор ва хлор водороди кабиларни йўқотиш учун ютувчилар сифатида сувдан фойдаланиш, чунки бунда зарарли моддаларни юқори эрувчанлигига эришилади.
Хемосорбция – кимёвий бирикмалар ҳосил бўлиши билан биргаликдаги кимёвий сорбция, суюқлик ёки қаттиқ модда билан атроф муҳит моддаларидан ютилиши. Тор маънода хемосорбцияни қаттиқ жисмларнинг сиртидан модданинг кимёвий ютилиши сифатида, яъни кимёвий асорбция каби қаралади. Хемосорбия асосида адсорбент ва абсорбирланадиган модда орасидаги кимёвий ўзаро таъсирланиш ётади. Бунда таъсир этувчи илашиш кучлари физик адсорбциядагидан анча катта бўлади. Адсорбентлар сифатида масса бирлигига катта сиртга эга бўлган моддалардан фойдаланилади. Масалан, фаоллаштирилган кўмирнинг солиштирма сирти 105—106 м2
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «Литрес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на Литрес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.