Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш. Рахматулла Усманов

Читать онлайн.
Название Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш
Автор произведения Рахматулла Усманов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 9785006286665



Скачать книгу

чиқаришнинг хавфли ва зарарли омилларини бартараф қилиб бўлмаганда, шахсий ҳимоя воситалари қўлланилади. Танани ҳимоя қилиш махсус кийими, махсус оёқ кийим, бош кийими, қўлқоплар қўлланилади. Вентиляция тизими ишловчиларни қизиб кетиши ва совуқ қотишига олиб келмаслиги, иш жойларида шовқин ҳосил қилмаслиги керак. У электр- ва портлашга хавфсиз бўлиши керак.

      Табиий вентиляцияда ҳавоалмашинуви хона ичкариси ва ташқариси ҳаволари ҳароратларининг фарқига кўра содир бўлади. Бу эса хонага совуқ ҳавони киришини таъминлайди. Бинони шамол ўтадиган томонида босимнинг пасайишидан хонадан иссиқ ифлосланган ҳаво сўрилади. Бинони шамоллатиладиган томонида ортиқча босим яратилади, бунинг натижасида тоза ҳаво хонага киради. Табиий вентиляция ташкиллаштирилган ва ташкиллаштирилмаган бўлиши мумкин. Ташкиллаштирилмаган вентиляция ойналарни зичланмаган жойлари, форточкалар ва махсус оралиқлар орқали, ташкилаштирилган табиий вентиляция – аэрация ҳисобига ва дефлекторларда амалга оширилади. Аэрация иссиқ цехларда гравитацион ва шамол босим ҳисобига амалга оширилади. Аэрацияни афзаллиги – катта ҳажмли ҳавони хонага узатилиши ва вентиляторсиз чиқариб ташланиши, камчиллиги – кам самаралилиги.

      Вентиляторлар билан амалга ошириладиган ҳавони ҳаракатлантириш тизимига механикали вентиляция дейилади.

      Ҳавони кондиционирлаш – хонада ташқи шароитларга боғлиқ бўлмаган ҳолда, берилган ҳарорат, намлик, тозалик ва ҳавони ҳаракатланиш тезлигини автоматик равишда ростлаш (ушлаб туриш). Кондиционерлаш керакли санитария-гигиена шароитларини яратиш учун қўлланилади. Кондиционер – авторостлаш приборлари ёрдамида хонада ҳаво муҳитини берилган параметрларини ушлаб турадиган вентиляция қурилмаси. Кондиционерлар марказий ва маҳаллий бўлади. Марказий кондиционерларда ҳавони тайёрлаш хизмат қилинмайдиган хонада амалга оширилади ва ҳавони узатиш ҳаво ўтказгичда амалга оширилади. Маҳаллий кондиционерларда ҳавони тайёрлаш хизмат кўрсатиладиган хонада ҳаво ўтказгичлар қўлланилмасдан бажарилади.

      Ҳавони қаттиқ ва суюқ аралашмалардан тозалаш учун циклонлар, чанг тутгичлар (тўзонли, жалюзали, камерали ва б.қ.) ва конструкцияси бўйича турли фильтрлар қўлланилади. Бу қурилмаларнинг барчасининг муҳим кўрсаткичи ҳавони тозалаш самарадорлиги бўлади. Тозалашни катта (чангнинг ўлчами 50 мкм дан катта), ўрта (10—50 мкм), майда (10 мкм дан кам) турлари фарқланади. Ҳавони ўлчами 10 мкм ли толамас чангдан тозалаш учун циклонлардан фойдаланилади. Уларни ишлаш принципи – марказий сепарациялаш. Тўзонли чангтутгичлар циклонлардан ёрдамчи оқими мавжудлиги билан фарқланади. Ифлосланган ҳаво қувур ўтказгич орқали киради ва куракли тўзитгич билан буралади. Марказдан қочма куч таъсирида заррачалар корпус сиртига улоқтирилади ва оғирлик кучи эвазига бункер остига тушади. Тозаланган ҳаво қувур ўтказгич орқали ташқарига чиқади.

      Жалюзали чанг тутгич лопастлари орасида тирқиш ҳосил қилиниб корпусга кетма-кет ўрнатилган. Ҳаво