Ахлоқи кабир. Аристотель

Читать онлайн.
Название Ахлоқи кабир
Автор произведения Аристотель
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-27-724-3



Скачать книгу

ноёб ва кўчма сўзлардан фойдаланиш мос тушади, бу эса ҳикоячилик тасвирининг ўзига хос фазилатидир. Ямб (триметр) ва тетраметр эса – ҳаракатчан вазнлар бўлиб, бири саҳна тасвирлари учун, иккинчиси рақс учун қулайдир. Херемондагидек турли вазнларнинг қоришуви эса, янада ўринсиздир. Худди шунинг учун эпик асарларни ҳеч ким қаҳрамонлик вазнидан бошқасида ёзмаган. Таъкидлаганимиздек, табиатнинг ўзи бундай асарларга яраша вазн танлашни ўргатиб қўйган.

      Ҳомер бошқа фазилатларидан ташқари яна шу билан ҳар қандай мақтовга сазоворки, шоирлар ичида биргина у (шоир) поэма яратиш учун нима қилиш зарурлигини яхши билган. Шоир (поэмада) иложи борича ўзи камроқ гапириши керак, чунки унинг тасвирлаши бунга мутлақ боғлиқ эмас. Бошқа шоирлар эса (ўз ҳикоя усулида) ҳамма соҳада ўзини кўрсатишга интилишади,фақат кичик, озгина нарсаларнигина акс эттиришади. Ҳомер эса кичик бағишлов тугаши биланоқ қаҳрамон (йигит ёки аёл) нинг муайян характерини оча бошлайди, у қаҳрамонларини, албатта, характери билан кўрсатади ва ҳеч кимни характерсиз кўрсатмайди!

      Трагедияларда ажойиботларни ёзиш керак, бироқ эпопеяда яна ҳам кўпроқ ақл бовар қилмас нарсаларга йўл қўйилади, худди шу нарсалар ажойиботларни туғдиради. Бунинг сабаби шуки, (трагедияда) биз ҳаракат қилувчи шахсларни юзма-юз кўрмаймиз; саҳнада Гекторни қувиб юриш кулгили бўлур эди, ҳамма жойида туради ва қувмайди, бири бош ирғаб, уларга имо-ишора қилади, эпосда эса бундай камчилик сезилмайди.

      Аслида ажойиботлар ёқимли бўлади, буни шундан ҳам билиш мумкинки, барча ровийлар тингловчиларнинг завқини келтириш учун лоф ишлатишади. Бундай лофларни қандай айтиш кераклигини Ҳомер бошқа барча шоирлардан кўра яхшироқ ўргата олади. Бу нарса сохта хулоса чиқариш натижасида содир бўлади. Одамлар, агар бир нарса бўлса (юз берса), бошқа нарса ҳам бўлади (юз беради), шунинг учун, кейинги нарса бор экан, олдинги нарса ҳам бор, деб ўйлашади. Бу эса нотўғри. Шунинг учун, агар биринчи нарса нотўғри бўлса, мабодо иккинчи нарса бўлса ҳам гўё биринчи нарса бор (юзага келади), деган ўйга бормаслик керак. Бизнинг қалбимиз охирги нарсанинг чиндан ҳам борлигини билиб туриб, биринчи нарсани ҳам гўё бор, деб сохта хулосага келади. «Ювиниш» саҳнаси бунга мисол бўла олади.

      Умуман, ғаройиб, аммо эҳтимол тутилган нарса ишонарсиз бор нарсадан кўра ҳақиқатга яқинроқдир.

      (Албатта) Ҳикояларни тасаввур қилиб бўлмайдиган қисмлардан тузиш яхши эмас: ҳикояларда тасаввур қилиб бўлмайдиган нарсалар бўлмагани яхши, агар бўлса ҳам улар (мазкур) ривоятдан ташқарида қолсин (Масалан: Эдипнинг Лаий қандай ўлганлигини билмаслиги воқеаси), драманинг ўзида эса бўлмагани яхши («Электра»да пифия ўйинлари ҳақидаги ҳикоя, «Мисияликлар»да Тегеядан Мисияга келган соқов киши воқеаси). Бошқача қилганда ривоят бузилади, дейиш кулгилидир, чунки ундай ривоятларга бошиданоқ қўл урмаган маъқул. Лекин модомики, бундай ривоятлар ёзилган ва шу тарзда талқин этилган экан, демак, мантиққа зид (ғаройиб) нарсага ҳам йўл қўйиш мумкин. «Одиссея»да ҳам (Итакада)