Название | Ахлоқи кабир |
---|---|
Автор произведения | Аристотель |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-27-724-3 |
«Унга кўримсиз курси ва митти столни суриб» мисраси ўрнига кимдир:
«Унга хунук курси ва кичик столни суриб» дейиши мумкин.
Ёки «қирғоқ увлайди» бирикмаси ўрнига «қирғоқ қичқиради» деса ифода ўзгаради. Арифрад ҳеч ким томонидан суҳбатда ҳам қўлланмайдиган… каби ифодалардан фойдаланганликлари учун трагикларни масхара қилади. Аслида шунга ўхшаш ифодалар кам қўлланилгани учун нутқдаги сайқаллик йўқолади. Мазахчи эса буни билмайди. Кўрсатилган (ифода усулларининг) ҳаммасидан, мураккаб ва ноёб сўзлардан, айниқса, кўчма сўзлардан ўринли фойдаланишнинг аҳамияти катта: фақат бошқалардан кўчириб ишлатиш ярамайди.
Кўчимларни моҳирона ишлатиш истеъдод белгиси, яхши метафоралар кашф этиш учун нарсалардаги ўхшашликни пайқаш зарур. Мураккаб сўзлар кўпроқ дифирамба учун, ноёб сўзлар қаҳрамонлик шеърларига, метафоралар эса ямб шеърларига мос келади. Дарвоқе, юқорида санаб ўтилган сўзларнинг ҳаммасини қаҳрамонлик ҳақидаги шеърларда қўлланса бўлади. Жонли тилда фойдаланиладиган ҳамма сўзлар ямбдаги шеърларга мосдир, чунки бу (шеърлар) хусусан (жонли) тилга тақлид этади, кўп қўлланиладиган сўзлар, метафоралар ва безовчи сифатлашлар шундайдир.
Шундай қилиб, трагедия тўғрисида ва ҳаракат орқали акс эттириш ҳақида айтилганлар билан чегараланамиз.
XXIII
Вазн воситасида тасвирловчи ҳикоя қилиш санъати ҳақида гапирсак, шуниси равшанки, бундай поэзияни (ҳам) драматикроқ руҳда – яхлит ва тугал, яъни бошланиши, ўртаси ва охири бўлган, мукаммал ҳамда жонли мавжудот каби завқ берувчи муайян бир воқеа атрофида қуриш керак. Эпос асарлари оддий тарихларга ўхшамаслиги керак. Оддий тарихларда биргина воқеа тавсифланмайди, уларда бир вақтнинг ўзида юз берган, гоҳо бир-бири билан фақат тасодифий боғланишга эга бўлган, бир одамнинг ёки кўп одамларнинг бошидан ўтган барча воқеалар тавсифланаверади. Масалан, Саламин ёнидаги денгиз жанги ҳамда Сицилияда карфагенликлар билан бўлган жанг бир вақтда юз берганига қарамай, улар замирида ҳеч қандай умумий мақсад йўқ эди. Воқеалар турли вақтларда юз берганида ҳам ҳеч қандай ягона, умумий мақсад билан боғланмаган бўлур эди. Аммо шунга қарамай, деярли барча шоирлар худди шундай (тарихчилардай) иш тутишади. Аввал айтганимиздай, Ҳомер бу ерда ҳам бошқаларга таққослаганда арши аълода туради, у бутун уруш ҳақида асар ёзмади, ҳолбуки, урушнинг боши ва охири бор эди. (Негаки, (ўн йиллик) уруш жуда маҳобатли, қамраб олишга ноқулай, ўртача ҳажмда эса (ниҳоятда) қуроқ ва шу туфайли чалкаш эди.) Йўқ, Ҳомер урушнинг (фақат) бир қисмини олди, қолган қисмларидан эса асарни бўлакларга бўлиш учун қўшимча тафсилотлар сифатида фойдаланди, холос. Масалан, кемаларни санаб кўрсатиш, шунингдек, бошқа тафсилотлар. Қолган эпик шоирлар бир қаҳрамон, бир замон ҳақида ёзишди, бир воқеани тасвирлаганда эса «Киприяликлар» ва «Кичик Илиада» каби кўп қисмли қилиб ёзишди. Шунинг учун ҳам «Илиада» ва «Одиссея»нинг ҳар биридан бир-иккитадан