Улуғбек хазинаси. Одил Ёкубов

Читать онлайн.
Название Улуғбек хазинаси
Автор произведения Одил Ёкубов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

унинг бўлакча ҳуснидан, қайрилма қошларининг нафислиги, қирра бурнининг четидаги катта холи, ёзилиб кетиб, оқ шоҳи қўйлагининг этагига тушган майин сочларининг хаёлий гўзаллигидан лол қолган эди.

      – Қизим, – деди Мирзо Улуғбек, унинг масъум ва аллақандай маъюс чеҳрасидан кўзини ололмай. – Бўлар иш бўлибди. Энди саройда қоласенму ё кетмоқни тилайсенму, ихтиёр ўзингда…

      Нозанин лабларини билинар-билинмас қимирлатиб:

      – Ижозат берсангиз, кетамен, ҳазратим, – дедию юзини қўллари орасига яшириб, пиқ-пиқ йиғлаб юборди.

      Гўё фил суягидан ясалгандай бу оппоқ қўллар, тирноқларига хина қўйилган бу нозик бармоқлар Мирзо Улуғбекка мавлоно Муҳиддиннинг бир гапини эслатди:

      – Ожизам хаттотликда тенгсиздур, онҳазратим. Тиласангиз рисолаларингизни кўчириб берадур.

      Мирзо Улуғбек ўшанда бу гапга ишонқирамаса ҳам тарихий рисолаларидан бирини берди. Бир ойдан кейин эса ипак қоғозга кўчирилган ўз рисоласини кўриб, ҳайратда қолди; рисола чиндан ҳам бўлакча бир ҳуснихат ва нафосат билан кўчирилган эди.

      Мирзо Улуғбек унсиз титраб йиғлаётган нозаниннинг яланғоч қўлларини кўрганда англади: бонунинг ҳуснихати хина қўйилган бармоқларидай нозик ва гўзал эди.

      Мирзо Улуғбек санамга рухсат берди-ю, ўзи дарҳол шаҳзодага одам юборди. Лекин… не чора? Ғишт қолипдан кўчган эди!..

      … Мирзо Улуғбек оғир туш кўриб уйғонган одамдай кўзларини артиб, Али Қушчига қаради.

      – Ҳақ таоло шоҳид, бу машъум фожеада бегуноҳмен, мавлоно. Аммо ўз бармоғингни ўзинг чополмас экансен, не қилай, ўз пушти камаримдан бўлган фарзандим…

      – Биламен, устод.

      – Қаландар Қарноқий не бўлди? Мадрасани тарк этиб, дарвешликни ихтиёр этган эмиш… Бу сўз ҳақиқатму?

      – Ҳақиқат, устод. Кўп салоҳиятли йигит эди. Надоматлар бўлғайким, ўшал тўйдан кейин устига жанда, бошига кулоҳ кийиб, мадрасани тарк этди. Алҳол кўча-кўйда гадолик қилиб юрган эмиш.

      Мирзо Улуғбек лабини тишлаб яна жим қолди. Мунаққаш пиёлалардаги тилларанг шароб қуйилганича турар, кумуш баркашдаги кабоб совуб қолган, бунинг ҳаммаси устоднинг эсидан чиққан, устод хаёлотнинг тубсиз уммонига чўмган эди. Ниҳоят у чуқур тин олиб:

      – О, осий бандалар, бандалар! – деб қўйди. Сўнг:

      – Толиби илмлар орасида ишончли йигитлар топилурми? – деб сўради.

      – Топилур, устод…

      – Топилса… муддаога ўтайлик, мавлоно, – Мирзо Улуғбек кафтини Али Қушчининг тиззасига қўйиб, кўзларига тикилди. – Эҳтимол эшитгандурсен, Мовароуннаҳр осмонини қора булутлар қопламоқда. Шаҳзода Абдуллатиф Жайҳундан ўтиб, Кешга яқинлашиб келмоқда. Букун доруссалтана Самарқанд ҳам хавф остида турибди… Эшитгандурсен?

      – Эшитганмен, устод. Аммо… наҳот сулҳ-салоҳнинг чораси топилмас? Агарчи сиз шаҳзоданинг гуноҳидан ўтсангиз…

      Мирзо Улуғбек тоқатсизланиб:

      – Ҳайҳот! – деб хитоб қилди. – Агарчи масала шаҳзоданинг гуноҳларини кечирмоқда бўлса, юрт осойишталиғи йўлида мен сулҳдан бош тортмас эдим. Аммо… сен шаҳзодани