Название | Улуғбек хазинаси |
---|---|
Автор произведения | Одил Ёкубов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn |
Эгардан сакраб тушган Али Қушчи биринчи сипоҳга отининг жиловини тутқазиб, дарвозахонага кирди.
Салоҳдор фонусини баланд кўтарганча рўпарадаги эшикни очиб унга йўл берди.
Баланд кунгурадор девор билан ўралиб, юксак буржларга тўп ўрнатилган ўрдадай ҳовлининг ҳар жой-ҳар жойида тош фонуслар милтираб турарди. Ҳовлининг сўл томонида пастқамроқ бинолар саф тортган бўлиб, – бу девонхона эди. Девонхонанинг ортида баланд девор билан тўсилган ҳарам бинолари оқариб кўринар, ўнг томонда икки ва уч ошиёнали кошоналарнинг тиллакори гумбазлари ял-ял ёнарди. Ҳовли ҳам гўристондай осуда, фақат ер тагидан аллақандай гурс-гурс овозлар қулоққа чалинар, афтидан, сарой остидаги ертўлаларда аслаҳасозлар ишламоқда эди.
Салоҳдор, атрофи арча билан ўралган, ўртасига кумуш фаввора ўрнатилган мармар сарҳовузнинг ёнидан ўтиб, баланд пештоқли кошонага яқинлашди. Рахларига тилла тасма қоқилган ўймакор эшикнинг икки ёнида турган ясовулларнинг бири чапдастлик билан эшикни очиб, уларга йўл берди.
Улар ғира-шира тор йўлакдан ўтиб, тилла шамдонларга терилган шамлардан чароғон хонага киришди. Тагига қирмизи туркман гиламлари тўшалган, деворлари фируза ранг сопол парчинлар билан қопланган бу хонанинг тўрида юқори ошиёнага чиқадиган мармар зина кўринарди.
Уларни эшикда кутиб олган тунд юзли таниш саройбон Али Қушчини юқорига бошлади.
Иккинчи ошиёнадаги катта танобий хона ҳам бўм-бўш эди. Саройбон Али Қушчига шу ерда кутиб туришни имо билан билдириб, рўпарадаги эшикдан аълоҳазратларининг саломхонасига кириб кетди. Эшик очилганда бир зум устоднинг асабийлашган бўғиқ товуши эшитилиб, эшик ёпилиши билан яна тинди.
Али Қушчи хонада ёлғиз қолиши билан кўнгли ғалати бўлиб кетди: ерга шерозий гиламлар тўшалган, шифтидаги олтин қандилда беҳисоб шамлар ёнган бу кенг, чароғон хонанинг ҳамма деворлари устоднинг овдаги ўлжалари-ю, ов анжомлари билан безатилган эди. Ана, қаршидаги қуббадор дарчанинг тепасига лаъл ва инжу қадалган, қулоч етмас архар шохи осилган. Бу архарни узоқ йили кузда Ҳисор тоғларига овга чиққанларида устод ўзи отиб олган, шунинг учун ҳам ҳамиша бўлакча бир фахр билан тилга олардилар. Архар шохининг ёнида, камон ўқлари терилган қизил чарм садоқнинг12 устига йўлбарс териси осилган. Бу йўлбарс Жайҳун бўйларидан, устод Хуросон юришидан қайтиб келаётганида отиб олинган эди.
Олис ва сермашаққат юришдан толиққан давлатпаноҳ Самарқандга
11
Салоҳдор – дарвозабон.
12
Садоқ – ўқдон.