Хазина. Дилфуза Собирова

Читать онлайн.
Название Хазина
Автор произведения Дилфуза Собирова
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

жуда тез компьютерга сингиб кетадилар, технологияларни яхши ўзлаштириб оладилар. Агар сиз ҳам ҳозирги даврда туғилганингизда ёки сиз туғилган пайтда шу маълумотлар, шу технологиялар бўлганида эди, сиз ҳам худди шундай бўлар эдингиз. Демоқчимизки, гап болаларда эмас, гап даврнинг ўзгаришида. Чунки илгариги вақтда компьютер бўлмаган, компьютер деган сўзнинг моҳиятини бировга тушунтириш мушкул бўлган. У замонда битта компьютер бутун бошли битта хонани эгаллаган. Бу маълумотларни ҳозирги замондаги кишилар тасаввур қилишлари жуда қийин. Оддийгина ҳисоблаш машинасининг биринчи нусхаси битта катга хонага жо бўлган. Кейингилари телевизор катталигида бўлган. Биринчи чиққан компьютер ҳақида юқорида айтиб ўтдик. Эндиликда бу технологиялар фаннинг илгарилаши сабабли, кафт катталигида бўлиб, чўнтагингизга бемалол жойлашяпти. Техника, технология илдам ривожланиб боряпти. Мана шу илмлар бизга ота-онадан, кутубхоналардан, бошқа информацион майдонлардан ўтади.

      Яна 50-100 йилдан кейин туғиладиган келажак болалари янада фаоллашиб, жуда тез ривожланадилар. Бунинг бир қийин томони ҳам бор. Агар шундай давом этаверса, фақат моддий тарафлама ёки фақат онг билан дунёни англаш бир томонламаликка олиб келиши мумкин. Агар икки томонлама тараққий этадиган давр келиб, инсонлар баркамолликка эришса, ўша иккита йўл, яъни моддий ва маънавий йўл бориб-бориб қўшилиб кетади. Ана шу даврда ривожланиш жуда тезлашади. Алоҳида бўлганида ҳам баъзи қийинчиликлар бўлади. Барибир болалардаги моҳият ўзгармайди.

      Болалар ўзи ким? Улар тез ўзгарувчан, тез қабул қилувчан, ишонувчан ва қалби пок бўлишади. «Бу тўғри, бу нотўғри» деб ажратмайдилар. Болалик комилликдир. Пири комилни болага ўхшатишади. Чунки бола доим фаол яшайди, чаққон илғаб олади. Фақат сўз бирикмаларидан, сўз йиғимидан ҳосил бўлган гаплар билан дунёни тасаввур қилмай, ўзининг юраги билан яшайди. Бола дунёни юрак билан қабул қилади. Пири комил ҳам дунёни фақат тафаккур билан эмас, кўнгил кўзи билан кўради. Мантиқ ҳукмронлигидаги тафаккур кўзи билан қабул қилишга ҳам қарши эмас. Аммо юрак билан қабул қилишга ҳам қарши эмас. Буларнинг бирини иккинчисиз қабул қилиб бўлмаслигини пири комил билади. Яъни, гулгаям қарши эмас, ҳидгаям! Икковигаям рози. Пири комил бошқа ўзи кабиларни ҳам рад қилмайди. Улар бир-бирини худди ҳаракатланувчи ҳаёт, ҳаракатланувчи меҳр, ҳаракатдаги муҳаббат сингари қабул қиладилар. Чунки ҳаммаси «парвоз»га интилади. Меҳр-муҳаббат осмонидаги чиройли, эркин, буюк «парвоз»га. Улар бир-бирларини сўзсиз тушунишади. Улар беҳуда гапирмайди, кўп сўзламайди, бировни ғийбат қилмайди. Оиласига, маҳалласига, жамиятга фойдаси тегадиган ишлар билан машғул бўлишади.

      КИМГА ВА НИМА УЧУН ПУЛ, ТОВАР БЕРИЛАДИ?

      Бундай савол асосан, кичик бизнесни энди бошлаганларда туғилади. Агар сизга бирон бир одам ўзининг маҳсулотини насияга берса, сотиб шундан фойдаланинг деса, бу сизга берилаётган бир имконият. Фақат масаланинг бошқа, яна бир жиҳати бор. Товар насияга олинди, энди уни сотиш, фойда кўриш