Название | Хазина |
---|---|
Автор произведения | Дилфуза Собирова |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn |
Қушлар ҳам тухум қўяди. Аста-секин ўша тухумнинг ичидаги озиқ моддалари етади, шундан қуш болачалари куч йиғиб олади, вақти келганида эса тумшуғи билан тухумни туртиб, ёриб, палопонлар чиқади. Дастлаб, уларнинг ҳали унчалик кучи ҳам йўқ, қанотидаги тукчалардан бўлак нарсаси йўқ. Оғзини катта қилиб очади, у «уруғ», ҳали «дон». Оғзини катта-катта очганича қушнинг болачалари ота-онаси оғзига солиб кетган пашшаларни, турли ҳашаротларни, чувалчангларни ейишни билади, бошқасига ҳали ожиз. Ҳатто уясидан чиқиб кетолмайди. Ўша ҳолат унга ҳозирча керак, чунки ҳали қанотлари яхши ривожланмаган. Питирлайверса, пастга тушиб кетади. Кейин аста-секин ривожланиб боради, қанотларини учмаса ҳам қоқаверади. Табиатан у шу жараёнга тайёрланяпти. Ота-онаси ҳам кўз ўнгида шу ҳолатни такрорлаяпти.
Париллаб учиб келиб палопонларига емиш бериб, кейин яна қаергадир қанот қоқиб кетяпти. У шу нарсанинг учиш эканлигини билмаса ҳам англайди, ҳаракат қилади. Аслида, ана шу нарса унинг тасаввури, кўриб тургани эса қушларнинг учиши. Ўзини аста парвозга тайёрлаб бораверади. Уни ҳеч ким мактабда ўқитмаяпти. Унга доскага чизиб, қанотингнинг узунлиги шунча, майдони шунча, буни «Х» (икс) деб олайлик, буни «Y» (игрек) деб қарайлик, демаяпти. Квадрат ҳақида тушунтирмаяпти, юқорига вертикал шунча, тўхтаётганда қанотингни мана шунча градусга бурасан деб ўргатаётгани йўқ. Лекин шуни интуитив англаяпти, ҳис қиляпти, сезяпти ва аста-секинлик билан шаклланиб боряпти. Қанотлари яхши шаклланиб бўлганидан