Ҳақиқат талабгоримиз. Карим Бахриев

Читать онлайн.
Название Ҳақиқат талабгоримиз
Автор произведения Карим Бахриев
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-8688-5-4



Скачать книгу

атайлик ўз номи билан.

      Унутми ё бу гўшада оққан қонлар,

      Бешигида чирқиллаган болажонлар.

      Қўзғолонлар нега бўлди, қўзғолонлар?

      Мингтепани атайлик ўз номи билан.

      Соғинчлар-ку, санчиқ бўлиб ботар жонга,

      Муштоқман-у, боргим келмас Андижонга.

      Борсам кўзим тушгай тағин бир майдонга,

      Мингтепани атайлик ўз номи билан.

      Ҳар ким ўзи қўйсин от ўз неъматига,

      Мард ястанмас номардларнинг наматига.

      Ҳеч бўлмаса, Дукчи эшон ҳурматига

      Мингтепани атайлик ўз номи билан.

      Бугун Куйбишев тумани Мирзо Улуғбек, Акмал Икромов тумани Учтепа деб қайта номланаётган бир пайтда Муҳаммад Юсуфнинг бу тилаги ҳам амалга оширилса, ажаб эмас.

      «ҲАЛИ БИЗ ҲАММАДАН ЎТАМИЗ, ҚИЗИМ…»

      Муҳаммад Юсуф «Шоирларнинг оналарига қийин. Болаларига эса яна қийин. Хўш, шоирнинг ўзига осонми?» – деб ёзган ери бор. – Бир кунгина тонгдан шомгача хурсанд юрган шоирни топиб беринг-чи менга. Уни менинг олдимга етаклаб келган қўлингиздан ўпаман… Тополмайсиз. Овора бўлманг. Мабодо топсангиз ҳам, у шоир эмас».

      Рим клуби олимларидан бир гуруҳи дунёнинг глобал муаммолари бўйича тадқиқот олиб борар экан, бир нарсага эътибор қаратадилар. Инсонларнинг тўқсон фоизи фақат бугунни ўйлар эканлар. Яна тўққиз фоиз одам яқин бир йилни ўйлаб, режа қилар экан. Яна қолган бир фоизнинг ўндан тўққизи узоғи билан ўн йилга мўлжал оларкан. Фақат 0,1% одамгина юз йил, минг йилдан сўнг нима бўлади, деган фикрга борар экан. Муҳаммад Юсуф ана шу ноёб одамлар сирасига кирарди. У биз билмаган ниманидир билардики, одамларни бирлаштириб қолишга, ҳаётнинг қадрини етишга ундарди. У изчил ўлим сезгиси билан ҳам яшади гўё. Зеро, энг бахтиёр бир шеърда ҳам тўсатдан сўнгги кунни эслаб қоларди.

      «Ўлсаму унутсанг мендай йигитни, Ёғар йўлларингга афсус-андуҳим», «Тузалмайди дардим менинг, Ўлсам керак. Тупроқ билан оға-ини бўлсам керак. Ўлим нима? Бу ҳам битта сайр, она. Ўғлинг қаро ерга кетди, Хайр, она…» Бу сатрларни у жуда эрта битганди. У эрта ўлсам, қизларимга оғир бўлади, деган фикрни кўп такрорларди: «Қўрқаман, эртага мен ўлиб кетсам, Ётар бўлсам, қумга ботиб кўзларим, Кўнглимни кўчкидай босади бир ғам – Йиғлашни ҳам билмас менинг қизларим…»

      Муҳаммад Юсуф қизи Мадина гўдаклигида йиғлаб, шеър ёздирмаганида шундай ёзганди: «Йиғлаб ёздирмасанг айланай ўзим, Биз ҳали ҳаммадан ўтамиз, қизим». Бугун Мадинанинг ўзи ҳам шеърлар ёзмоқда. Мана, Мадинанинг айрим сатрлари:

      Етмиш юлдуз ёғилиб,

      Ярим ойча тўлолмас.

      Етти оға йиғилиб,

      Битта ота бўлолмас.

      Ҳеч ким сенинг ҳолингни

      Отадайин билолмас…

      «ЎТИНЧИМ – ТЕПАМДА ЙИҒЛАМА УЗОҚ»

      Шавкат Раҳмоннинг ўлимига битган марсияси – «Лолақизғалдоқ» шеъри Муҳаммад Юсуфнинг ҳам васияти бўлиб жаранглайди энди. Шоир кўкда учган турналарга қараб:

      Уларни мен яна

      Кўрарманми-а,

      Айвондан одамдек

      Кузатолмадим.

      Куз. Тўйлар бошланди.

      Юрагим пора –

      Битта қизимни ҳам узатолмадим.

      Демак,