Ҳақиқат талабгоримиз. Карим Бахриев

Читать онлайн.
Название Ҳақиқат талабгоримиз
Автор произведения Карим Бахриев
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-8688-5-4



Скачать книгу

Ҳамид Азимбоевнинг уйида сақланган катта хўжалик дафтари бўлиб, унда «Турсунали Парпибой ўғли Мадаминов 1943 йил 27 сентябрда туғилган» деб ёзилган. Гарчи, отаси ёлғиз ўғлига Абдурауф деб исм қўйган эса-да, қариндош-уруғлар, шу бола ўлмасин, турсин деб, Аллоҳдан сўраб, ирим қилишиб Турсун Али отини қўйганлар. Худди шу маънода бошида икки кокил ҳам ўстириб, бирини Ўшпиримга, бирини Шоҳимардон пиримга бағишлаганлар (Исломий, Шомоний).

      1945 йили Парфи Муҳаммад Амин оиласининг бошида алғов-далғов можаролар кўп бўлиб ўтади. Бу можароларга ота-онасининг келиб чиқиши бойлардан бўлганлиги асосий сабаб бўлади. Парфининг отаси – Муҳаммад Амин, унинг отаси Муҳаммад Сиддиқ Норқучоқ, унинг отаси Муҳаммад Расул Фарғоний, унинг отаси Муҳаммад Раҳим Фарғоний… Ота томондан момоси Жосият биби, унинг онаси Хосият биби, унинг онаси Марям биби. Катта бобоси Муҳаммад Расул Фарғоний Доғистонга Имом Шомил қўшинига ёрдамга бораётган туркистонлик мужоҳидлар билан чор босқинига қарши жангга кетган экан. Доғис тондан туркийча сўзлашадиган Марям деган қизни олиб келиб, тўй қилиб уйланган экан… Она томондан бобоси Исабек, унинг отаси Мусабек. Унинг отаси Толиббек, унинг отаси Олимбек… Она томондан момоси Қумринисо, унинг онаси Чаман бека… Онасининг катта момоси Ҳувайдо пиримнинг набираси бўлган.

      Урушдан кейинги илик қуриган йиллар. Ўша пайтда «Бирлашув» жамоа хўжалигида отаси боғбон, онаси пиллакор бўлиб ишлайдилар. Отаси мусаллас қилиб, ўрислардан буғдойга, карислардан гуручга алмаштириб, очарчиликдан оиласини сақлаб қолади. 1947 йили ота-онаси билан Водил, Шоҳимардон, Жалолободга боради. Кейин Ўшга ўтишади. Ўшпиримга бағишланган кокилини 1948 йили олдиради. Биринчи синфга боради.

      1950 йили иккинчи синфга ўтади. Дарсликлардан ташқари бадиий китобларни чанқоқлик билан ўқий бошлайди. Ота-онаси билан Шоҳимардонга боради. Шоҳимардон пиримга бағишланган иккинчи кокилини олдиради…

      Рауф Парфи Ўзтурк 1953 йилдан эътиборан биринчи устози (отасининг дўсти) шоир Абдураҳмон Водилий тарбиясида бўлади. 5 март куни илк шеърини ёзади. У Сталин вафотига бағишланган «Энди қандай яшаймиз?!» деган марсия эди. Илк шеърини инсоният тарихидаги энг золим шахсга бағишлаган шоир кейинчалик зўравонликка қарши курашчи, инсон ҳуқуқлари ва эркининг ҳимоячиси бўлиб етишди.

      Ёш Абдурауф мактаб кутубхонасида мавжуд бўлган ўзбек халқ достонларининг ҳаммасини ўқиб чиқади. Аммаси Хосиятбибидан (эртакчи) халқ достонларини ёзиб ола бошлайди.

      1958 йили «Янгийўл» туман газетасида биринчи шеъри босилади. Кечки мактаб таҳсилини тугатгач, 1960 йили ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)га ўқишга киради. Талабалик давриданоқ жаҳон классикасини – Блок, Такубоку шеърларини таржима қилади. «Турк дунёси адабиёти» курсини ўқитишни таклиф қилади; ўзи дўстлари учун «Турк дунёси шеърияти» дастурини ёзади. Талабалик йиллари Р.Парфи ҳикоялар ёзади. Леся Украинка шеърларини таржима қилади. 1962 йили Нозим Ҳикмат шеърлари билан (София нашри) танишади. Унинг шеърларини, «Инсон манзаралари» шеърий эпопеясини таржима қила бошлайди.

      1965 йилдаёқ ҳаёт ва абадият