Ҳақиқат талабгоримиз. Карим Бахриев

Читать онлайн.
Название Ҳақиқат талабгоримиз
Автор произведения Карим Бахриев
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-8688-5-4



Скачать книгу

сенат сафига киради. Унинг жамиятга таъсири шу қадар юксаладики, қўрқиб кетган император уни ўлдиришга қарор қилади, бироқ муҳиблари ҳаётини сақлаб қолишга кўндирадилар. Ақлли одам кун кўриши қийин, албатта. Ҳокимиятга келган Клавдий уни 41 ёшида етти йилга Корсикага сургун қилиб юборади. Клавдийнинг хотини Агриппина 49 ёшли файласуфни сургундан қайтишига ва ёш гўдагининг – бўлғуси император Нероннинг тарбиясига жалб этади.

      Сенека 54 ёшга кирганда Клавдий заҳарлаб ўлдирилади ва ўн олти ёшли Нерон ҳокимиятга келади – давлатни эса унинг маслаҳатчилари Сенека ва Секст Афраний Бурр бошқарадилар. Сенека амалда Рим сиёсатини белгилайдиган мавқега эришади ва унинг бойлиги мислсиз даражага етади. Отасини заҳарлаб тахтга келган Нерон устози Сенекани ва Буррни ўз онасини ўлдиришга жалб этади. 62 ёшида Сенека ўзининг бор мол-мулкини императорга ҳавола этади ва узлатга чекинади. Файласуфнинг дарвишона ҳаётига қарамай, сиёсатга улкан таъсирини, амалда унга мухолиф эканини англаган Нерон устози Сенекани ўлимга ҳукм қилади ва устозни қатл этганлик айбидан қўрқиб, ўз ҳукмида қандай ўлиш йўлини танлашни файласуфнинг ўзига юклайди.

      Севикли ёри ҳам у билан бирга ўлишга қарор қилади. Эр-хотин ўз билак томирларини кесадилар. Аёлининг қони жўшиб оқади, аммо кекса Сенеканинг қуюқ қони секин чиқарди. Қон чиқиб кетсин деб у ўз оёқ томирларини ҳам кесади. Барибир ўлавермайди. Дўсти Стаций Аннейдан заҳар келтиришни сўрайди ва ичади. Совиётган танага заҳар ҳам тарқалмайди ва таъсир қилолмайди. Қонни ва заҳарни баданга тарқалиши учун иссиқ сувга кириб, ўз қўлларига сув сачратиб, жилмайиб ўлади.

      Сенека «Марций марсияси» (Ad Marciam, De consolatione), «Ғазаб ҳақида» (De Ira), «Гельвия марсияси» (Ad Helviam matrem, De consolatione), «Полибий марсияси» (De Consolatione ad Polybium), «Ҳаётнинг ўткинчилиги» (De Brevitate Vitae), «Фароғат» (De Otio), «Қалб ҳаловати» (De tranquillitate animi), «Башорат» (De Providentia), «Донишмандлик қатъияти» (De Constantia Sapientis), «Ҳаёт осудалиги» (De vita beata) фалсафий асарларини, «Клавдий апологияси», «Агамемнон», «Телба Геркулес», «Медея», «Федра», «Фиест», «Финикийлар», «Эдип», «Геркулес Этада» каби трагедияларни, қатор эпиграммаларни ёзган.

      Унинг энг машҳур асари «Луцилийга мактублар» асаридир. 124 мактубдан иборат асар ҳаётнинг ҳамма томонларини қамраб олади. Унинг ҳикматлари осон бўлмаган бу дунё ҳаётини англашга ва яшашга куч беради:

      «Яратган дилдадир, унга жой берган қалб қўрқмас, шафиқ, юксак қалбдир».

      «Биз жонивор эмасмиз, ҳайвон каби боқувчининг кетидан кетмаслигимиз керак, қалбимиз буюрган томон боришимиз лозим».

      «Яратган бизга синов учун қийинчиликларни беради, чунки кема тўфонда синалади, ботир жангда намоён бўлади».

      «Ҳар бир ишда мақсадингга қара ва бошқа нарсага чалғима».

      «Одамлар билан Худо кўриб тургандай муомала қил, Худога илтижо қиларкансан, одамлар кўриб тургандай сўзла».

      «Чўп қошиқда овқатни кумуш қошиқ билан егандай виқор туйган инсон буюкдир, аммо кумуш қошиқда овқат еб, худди чўп қошиқда еб тургандай камтар билган инсон ундан-да буюкдир».

      «Азобимиз, кулфатимиз, ташвишимиз