Ибройим Юсупов. Шарап Уснатдинов

Читать онлайн.
Название Ибройим Юсупов
Автор произведения Шарап Уснатдинов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5672-1-4



Скачать книгу

қайноға бор-ку, элнинг энг катта оқсоқоли.

      Элти авзойидан “катта”нинг ким эканини англамаганини билдирди.

      – Отини айттирайин деб турибсиз-ай, чеча, – деб биров кўриб тургандай атрофига бир қараган бўлиб, – Матеке оқсоқол-да, Жуманазаров, – деди товушини пасайтириб.

      Хонбиби элти бирдан лол бўлди-қолди. Кўзларини дастурхонга тикди-да, бирпас унсиз ўтирди. “Вой, биз уларнинг тенги эмасмиз-ку, мен боламга ундай жойдан қиз ололмайман”, деган гапни айтмагани билан маъюсгина елкасини қисиб ўтиргани шунга яқин эди.

      – Айимхон қароғим, бу ўзи янги бошланган гапми ёки ўт олиб кетдими?

      – Чеча, бу гапнинг бошланганига анча вақт бўлди. Қиз бу йил мактабнинг битирувчи синфида. Хат олишиб, хат беришиш бошланиб кетган. Бизнинг қизларимиз орқали хуфия гаплашиб юришганига кўп вақт бўлди-ёв.

      – Ўзим янгасиман, десангиз-чи унда.

      Элтининг бу сўзи Айимхонга бироз ботди.

      – Янгалик қилсам, ёмонми, ахир?

      – Келин, кўнглингизга олманг, сиздай янгаси бўлса, боламнинг армони бўладими? Бироқ манов айтиб ўтирган оилангиз бизларнинг тенгимиз эмас-ку. Эртан борди-келди бор, уларнинг уйидан чиққан фарзанднинг кўникиши, ейиш-ичиши, кийиниши бор. Мен борди-келиш тугул, уларнинг номини айтганингиздаёқ бўларим бўлиб ўтирибман.

      – Мени буларни ўйламаяпти, деяпсизми, чечажон-ов? Қиз ҳали ёш. Отаси уни Масковдами, яна бир чет элдами, ўқитаман деган нияти бор. Бироқ қизнинг у ёқларда ўқишга хоҳиши йўқ. Гўдаклигидан ўн икки ёшигача оқсоқолнинг онаси қўлида тарбияланган. Ҳозирги чала ўрус қизлардай эмас. Мени уйдаги қайнингиз куйдираяпти. Бу йил Масковда ўқиб келганидан буён мени ҳам, Ибройимни ҳам ўз ҳолимизга қўймаяпти. “Бу қиз бегонага тегмаслиги керак, ҳақиқий шоир шундай қизга уйланиши зарур. Мен уни бошқага раво кўрмайман. У ҳам шоирдан бошқа одам билан бахтли бўлолмайди. Қорақалпоқда бизнинг миллий қадриятларимиз бўйича тарбия кўрган, бундай чиройли, бундай иболи қизни топа олмайсан”, – деб Ибройимга ҳар куни тайинлайди. Ҳой, чеча-ёв, қизнинг момиқдай оппоқ юзини, кулимсираган хумор кўзини, шундай нур сочиб турган очиқ чеҳрасини, қадди-қоматини, айниқса, тақимига тушган бир қучоқ қора сочини кўрганингда, аёл бўлсангиз ҳам ошиқ бўлиб қоласиз. Сиз билан биз қандай маслаҳатлашсак ҳам, шоир боланинг, фақат у эмас, йигит зотининг ундан кўнглини совитиш амримаҳол.

      – Вой, сиз ўзи ҳамма нарсани ҳал қилиб келганга ўхшайсиз-ку, – деди элти мийиғида кулиб.

      – Онасини хабардор қил, фикрини бил, яна бошқа бировлар билан ваъдалашиб қўймасин, болам баланд дорга осилди, деб қўрқмасин. Муҳаббат, севиб-севилмоқ, кўнгил деган нарсалар бор. Кўнгил кўнгилга туташганда сенинг бой-камбағаллигинг, етишмовчилигинг кўзга кўринмай қолади. Қўлни-қўлга беришиб, ҳаётни янгидан бошлашади. Йигит боши омон бўлса, молли бўлар, молсиз бўлмас, дейдилар-ку. Ҳеч нарсани ўйламасин. Шуни янгамга тушунтириб айт. Улар бир-бири учун яратилган, деб тайинлаб юборди. Мактабни битказиб, ўқишга киргунча чидасин, қолган томонини ўзимиз