Ибройим Юсупов. Шарап Уснатдинов

Читать онлайн.
Название Ибройим Юсупов
Автор произведения Шарап Уснатдинов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5672-1-4



Скачать книгу

яримжон бўлиб туғилди. Мана, икки яшарлик чақалоқнинг ҳалиям бўйни қотмаяпти, орқаси ҳам букрироқ кўринади…

      Айимхон ҳам элтининг қайғусига ҳамдардлигини билдириб:

      – Ҳечқиси йўқ, чеча, Худойим шифосини бераман деса, бирзумда ҳаммаси эсдан чиқиб кетади ҳали, – деб юпатган бўлди.

      У ҳозиргина гапирган сўзига қараб, ўйлаб кўрса, “Худойим” деган сўзни айтмаганига кўп вақт бўлган экан. Бу замонда шундай ҳоли жойларда мўмин мусулмон, эътиқодли одамларнинг олдида айтмасанг, биров чақиб борса, еб ўтирган нонингдан айрилиб, бола-чақангнинг ризқини қийишинг ёки қамалиб кетишинг ҳеч гап эмас. Қаерга бормасин, ким билан учрашмасин, ҳамманинг кўнглидан чиқиб, сўз дўконини обод қилиб кетаверадиган Айимхоннинг негадир мана бу кайвони аёл билан гурунги қовушавермади. Келганидан буён зимдан бир-бирини синайди, фақат камчилигини излайди. Бирови элтиман деб кўнгли очилмади, иккинчиси унинг кўнгил деразасига ўз болохонасини тенг кўрмади. Иккови ҳам икки элнинг элчиларидай, сипойи сўздан нарига ўтмаётган эди.

      – Урушдан болалари жароҳатланиб келган оналарнинг барини аҳволи шундай, – деди Айимхон. – Энди нима ҳам қилардик, кўникишдан бошқа чора йўқ. Омонлик бўлса, неварангиз тойчоқдек чопқиллаб кетар, ҳали мактабга ҳам борар. Ана ўшанда: “Она, менинг отимни нега Қуштарбой қўйдингиз?” деб хафа бўлиб ҳам юрар.

      – Ҳов, шу от сенга бунча эриш туюлаяпти, намунча унга ёпишиб олдинг, келин-ов?

      – Чечажон-эй, бу замон дегани ўзгариб кетди-ку, одамлар болаларига русча от қўйиб, ҳалиги “оға, опа”нинг ўрнига “папа, мама” дегизишаяпти, ахир. Ўзингиз кечаю кундуз дуо қилиб юрган Нажим оғанинг бир боласини оти Роллан, Рейпназар деган врач қайнимиз фарзандининг отини Дамир қўйган бўлса, Жўлмирза шоирнинг ўғлининг оти Мир.

      – Вой-во-ей, шўрим қурсин-а, ўша йигитларнинг барини хотини ўрусми?

      – Ўруси ҳам, ўрус эмаси ҳам бор. Ҳов, анави Тиловберган деган шоир қариндошимизнинг аёли қорақалпоқ. Асил Биби Фотиманинг қизи. Лекин уларнинг ҳам тўнғич боласини оти Байрон экан.

      – Чимбойдаги овулимизда, отини айтолмайман, қайнимиз бор. Урушда душманнинг қўлига асир тушди деб, Сибирь деган томонларга жўнатиб, қамаб юборган экан. Ўша ёқдан бола-чақали бўлиб келди. Унинг ҳам боласини оти бир турли, Анатолий дейдими-ей, ўрусчага ўхшайди-я, вой шўримей. – Элти бир оз жим турди-да, – айбга буюрма, келин, ўзингнинг ўғил боланг нечта? – деди.

      – Бир-иккита қиздан кейин бир ўғил туғиб олдим, чеча, папаси отини Бердимурод деб қўйган эди, бирзумда қисқариб Бердақ бўлиб кетди.

      – Вой, кун бўйи жиғимга тегиб, ноз қилиб ўтирган эдинг, ўзингники ҳам қорақалпоқча бўлибди-ку.

      Иккиси ҳам бироз кулишиб олишди.

      – Бизнинг уйдаги инингиз, нима десам экан, динига маҳкам. Гап аёлларда, – дейди у. Амалдор бўламан десанг, тил билиш керак. Юқори томоннинг қизларига уйланганларнинг кўпчилиги тезда лавозимга кўтарилиб, хотинлари бирзумда топишиб олишди-да, куёвларини божа қилиб, борди-келдини тезлаштириб юборди. Биров кўтарилса