Название | Тик қоялар қиссаси |
---|---|
Автор произведения | Эдгар Аллан По |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn |
У бир қарасанг, хурсанд, бир қарасанг, ғамгин бўлиб қоларди. Овози ҳам ўзгарарди: гоҳ қалтираб (айниқса, руҳий тушкунликка тушганда), гоҳ ишончсиз чиқар, гоҳ жиддий, қатъиятли тус оларди… Ҳатто, нутқи ҳам таъсирчан, жўрттага шошилмасдан гапиргандай, баъзан эса босиқ, бир маромида бўғзидан хушовоз чиқар, баъзан ҳукм оҳангида бўларди – ўлгудай ичган ёки тузалмас хасталикка чалинган кашанда дарди тутганда шундай гапириши мумкин…
Родерик Ашер менинг келишимни жуда истагани, бундан енгил тортишига умид қилиши ҳақида гапирди. У бирдан ўзининг касали ҳақида менга билдириб қўйишга киришди. «Бу авлодаждодимиздан қолган тавқилаънат, бутун Ашерларга теккан касал», – деди, у энди бунга даво қидиришдан умидини узган, руҳан тушкун эди. Шунда яна қўшиб қўйди: бунинг ҳаммаси асабдан, тез орада ўтиб кетади. Бу касаллик кўп лаб ғайритабиий ҳистуйғулардан пайдо бўлади. У барчасини бирмабир, тафсилоти билан шарҳлай бошлади; баъзиларига ўзим ҳам қизиқдим, бошим қотиб қолди, эҳтимол, ҳикоя қилувчининг ҳаракати, гап уқтириши менга таъсир қилгандир. У ҳистуйғулари ортиқча зўриқтирганидан ташвишда; тузсиз, енгил овқатларгагина тоқат қилади; тўғри келган кийимни ҳам киймайди; гулларнинг бўйи унга зуғум қилади; ҳатто, хира нур руҳий азоб беради; фақатгина торли чолғуларнинг оҳангигина унинг нафратини қўзғамайди.
Билишимча, дўстимни енгиб бўлмас ваҳима таъқиб қиларкан.
– Бу бахтиқаролик мени тамоман хароб қилади, – деди у, – жувонмарг бўлишим тайин. Ажалим фақат шундай, фақатгина шундай бўлади. Албатта, келажагимдан хавотирдаман – содир бўлувчи воқеалардан эмас, уларнинг оқибатидан