.

Читать онлайн.
Название
Автор произведения
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска
isbn



Скачать книгу

уни ҳаракат сифатида қабул қилади. Унинг сиёсий таҳлили тарихчи таҳлилидан фарқ қилиб, у ўзида амалиётга қўлламоқчи бўлган сиёсий лойиҳа нуқтаи назаридан онгли равишдаги қизиқишни ифодалайди. Унинг машаққатларини объектив манбаи шундаки, у сиёсий вазият ҳолатини тарихий шаклга кирмасидан олдин, яъни қайтарилмас ҳолатига айланмай туриб аниқ баҳолаши лозим. Бу жараён машаққатларининг субъектив манбаи аксарият ҳолатларда ўзининг шахсий истакларини воқелик билан қориштириб юборишга ундайди”.

      Шунингдек, ҳодисалар ва жараёнларни тадқиқ этишнинг фалсафа фани усуллари сиёсатшунослик фанида ҳам қўлланилади. Қадимги даврлардан бошлаб сиёсатшунослик билан фалсафа ўртасида мустаҳкам алоқалар шаклланган. Кейинчалик фалсафани табақалаштириш натижасида бошқа турли фанлар пайдо бўлди. Жумладан, сиёсатшунослик ҳам фалсафадан ажралиб чиққани билан унга методологик асос сифатида қарайди, фалсафа сиёсий ҳодисалар ва жараёнларга доир йўналишларни дунёқарашлар сифатида асослаб беради. Сиёсий фалсафа асосан сиёсатнинг фалсафий асосларини таҳлил этади. Маълум бир маънода сиёсий фалсафани сиёсий воқеликнинг таркибий қисми сифатида эътироф этиш мумкин. Зеро, ҳар қандай сиёсий режим ўзини яшашини фалсафий оқлашга зарурат сезади. Бу каби оқлашлар ва тушунтиришларнинг муқобиллари кўп бўлиб, улар турли ғоявий-сиёсий оқимлар – либерализм, консерватизм, социал-демократизм каби мафкураларда намоён бўлади. Улар фалсафадан фарқ қилиб, воқеликлар ва умуман ҳодисалар табиатини англашга ёрдам беради, сиёсий файласуф эса ўз диққат-эътиборини сиёсий олам табиати – эзгулик ва ёвузлик табиатини таҳлил этишга қаратади. Адолатлилик ёки адолатсизлик, такомиллашиш ва такомилга эришмаслик, сақлаш ва ўзгариш, қўллаб-қувватлаш ёки айблаш кабилар эса сиёсий фанлар томонидан ўрганилади. Сиёсий фалсафанинг моҳиятини АҚШнинг дастлабки президентларидан бири А.Линкольннинг қуйидаги пурҳикмат сўзларидан англаш мумкин: “халқ учун ва халқнинг ўзи амалга оширадиган халқни бошқариш учун”.

      Сиёсатшунослик ижтимоий психология билан ҳам яқин алоқада бўлиб, сиёсий вазиятни таҳлил этишда аҳолининг психологик кайфиятини, алоҳида шахслар ва ижтимоий гуруҳларнинг ҳаракатлари мотивларини эътиборга олади. Сиёсий психология кишилар сиёсий кайфиятидаги идроклаш, мотивациялар, орзу- умидлар, эътиқодлар, йўналишлар ва йўл-йўриқлар ролини ўрганади. Шунинг учун ҳам сиёсий психология асосчиси Г.Ласуэлл 1930 йилда “Психология ва сиёсат” номли китобини эълон қилган эди.

      Шунингдек, сиёсатшунослик табиий фанлар тадқиқотлари натижаларидан ҳам фойдаланади. Жумладан, жуғрофия, антропология, демография каби фанлар илмий ютуқлари сиёсатшунослик фанини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. Антропологиянинг предмети этник ҳамжамиятларда, айниқса ривожланаётган ва примитив жамиятлардаги бошқарув институтлари ва уларни амалий функциялари ҳисобланади. Шунингдек, унинг қизиқиш майдонларидан бири – бу гуруҳлардаги,