Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари.. Норқизил Кенгбоев

Читать онлайн.
Название Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари.
Автор произведения Норқизил Кенгбоев
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

      Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари.

      “Китоб-беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи.”

      “Халқ оғзаки ижоди-гўёки бир чаманзордир.”

      Ҳазрат Алишер Навоий

      “Китоб (битиг) барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл идрокнинг, илму донишнинг асосидир, ҳаётни яратувчи мураббийидир.”

      Соҳибқирон Амир Темур

      “Мен шунга аминман-китобсиз тараққиётга, юксак маънавиятга эришиб бўлмайди. Китоб ўқимаган одамнинг ҳам, миллатнинг ҳам келажаги йўқ.”

      “Китоб мутолааси ва тарғиботига эътибор фарзандларимизнинг таълим- тарбияси ҳамда тақдирида муҳим аҳамиятга эга.”

      Ш.М.Мирзиёев

      Ўзбекистон радиоси орқали ҳар жума куни тонгда бахшилар ҳақида “Бахшилар баёти” эшиттиришида тараладиган наво.

                        Байти билан таслим этар дилларни,

                        Ортга ташлар самар бермас йилларни.

                        Шамолларнинг қанотида учади,

                        Чечанликда обрў-шараф қўчади.

                        Масофалар танобини тортади,

                        Елкангизга завқ юкини ортади.

                        Эл мулкида достонлардан ганжи бор,

                        Нопокларни айтар чоғи ранжи бор.

                        Айтишувлар бобида у зафарли,

                        Худбинларни савар сўзи заҳарли.

                        Ватан учун жон фидолик байти бор,

                        Гоҳо сокин, гоҳ бўрондай пайти бор.

                        Маънолардан тизиб қўяр мисралар.

                        Бахт йўлини чизиб қўяр мисралар,

                        Бахши деган номи бордир шарафли,

                        Ҳар қадамда таъзим ёрдир шарафли.

                        Оллоҳ улар умрин шеърга белабдир,

                        Нури омад азиз бошин силабдир.

      Дунёни дўмбира билан забт этган ўзбек бахшилари.

      Аждодларимиз жаҳон намуналари оғзаки ижоди меросига ўзининг эртаклари, қўшиқлари, мақол, топишмоқлари, аскияси; айниқса, достонлари билан муносиб ҳисса қўшган миллат мақомига эгадир. Дунёда “Алпомиш”, “Гўрўғли” туркуми достонлари даражасида халқ қаҳрамонлик эпосига эга халқлар бармоқ билан санарли эканини фольклоршунос олимлар қайд қилиб бўлишган. Яратганга шукурлар бўлсинки, биз бугунги кунда ҳам ота-боболаримиз, момоларимиз ўз вақтида баҳраманд бўлган достонлар ижросида қатнашиш, “Рустамхон”,“Алпомиш”, “Гўрўғлининг туғилиши”, “Маликаи айёр” каби гўзал ижод дурдоналарини тинглаш имкониятига эгамиз. Шубҳасиз, бундай ноёб имконият замонани қадим-қадим замонларда Жасоқ, Фозил Йўлдош ўғли, Эргаш Жуманбулбул ўғли, Пўлкан, Абдулла шоир, Қодир бахши, Чори Хўжамбердиевлар яратиб кетишган бўлса, ҳозир Шоберди бахши, Шомурод бахши, Қаҳҳор бахши, Абдумурод бахши, Баҳром бахши, Шоқул бахши . Зиёдулла бахши, Бойқўчқор бахши, Панжи бахши, Аҳрор бахшилар тўрғай бўлиб сайрашмоқда, Жуманбулбуллар анъаналарини фидойи шогирд сифатида давом эттиришмоқда.

      1992-йилда устозимиз-филология фанлар доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Муҳаммаднодир Саидов бошчилигида мен, Тойир Ҳайдаров, Дилшод Долимов Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманидаги Хўжамаҳмуд қишлоғига машҳур санъаткор Қодир бахши Раҳимов хотирасини ёд этиш мақсадида бордик. Бизга ўз ҳудудининг машҳур олимлари Абдимўмин Қаҳҳоров ва Абдиолим Эргашев ҳамроҳ бўлишди. Ёдгор бахшининг ўғли Қаҳҳор бахши эндигина Америка сафаридан қайтган экан. Биз меҳмон бўлиб борган кунимиз Қаҳҳоржонга йўқолган сигири топилгани ҳақида хабар келди. Эндигина салом-алик қилиб турсак, ҳовлида мотоцикл овози эшитилди. Хотирам адаштирмаса, биз мезбонникига эшик тақиллатиб кирганимиз йўқ. Чунки биз тасаввур қиладиган ҳовли, девор, эшикнинг ўзи йўқ эдида. Шундай бўш дала. Истиқомат қиладиган уй. Уйнинг ёнида ярим машина қум. Мотоцикл овозини эшитган Қаҳҳоржон яна меҳмон келди шекилли деган фикр билан ташқарига чиқиб кетди. Кўп ўтмай ўзи мамнун, табассум билан кириб келди. Қўшни қишлоқдан тўй ўтказадиганлар келишган экан. Энди ўзингиз ўйланг. Кечагина Американи забт этиб Ўзбекистонда йўқ тасвир ва овоз қурилмаларини олиб келган бўлса, йўқолган сигири топилса, устига устак тўй хабари келса, бахшини тўхтатиб бўладими. Бизнинг келганимизни эшитиб Қаҳҳоржон ишлайдиган мактаб директори, шогирдимиз Болтавой кириб келди: давра яна кенгайди. Бошланди достончилик. Қани энди Қаҳҳоржонни тўхтатиб бўлса. Бир қайнади, бир қайнади. (бахшиларнинг тўлқинланиб достон айтишлари “қайнаш” дейилади). Эрталаб бошланган достончилик тунда Болтавойникида тонггача давом этди. “Алпомиш” дан дейсизми, “Малла савдогар”