ГИНГЕМАНИНГ ҚИЗИ Биринчи китоб. С. Сухинов

Читать онлайн.
Название ГИНГЕМАНИНГ ҚИЗИ Биринчи китоб
Автор произведения С. Сухинов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

қўрқувни эмас, ҳавасни ҳам кўргиси келганди.

      Қалин қарағайзорга киргач, Гингеманинг кўнгли қаттиқ ғашланди. Унга гўё ортидан кимдир кузатиб келаётгандай туюлаверди.

      Тез орада қирққулоқ буталари орасидан улкан қашқир чиқиб келди ва сўқмоқда тўхтаб, бошини эгганича, қозиқ тишларини ирғайтирди. Гингема титраб кетди – қашқирнинг тишлари темирдан эди!

      – Ҳа, соҳибжамол, ўрмонда ёлғиз сайр қилгинг келиб қолдими? – таънаомуз сўради маҳлуқ. – Агар чангалзорда бўзқашқир ҳамла қилиб қолса нима бўлади?

      – Қашқир дейсанми? – таажжубланди Гингема. – Мовий ўлкада қашқирлар борлигини эшитмаган эканман. Кучуклар учраб туриши бор гап, лекин хивич билан уларнинг адабини бериб қўйиш мумкин.

      – Майли, уриниб кўрақол, – ваҳимали товушда жавоб қилди қашқир ва аёл томонга қадам ташлади.

      Гингема тиржайиб қўйди. Жодугарнинг юрагидаги қўрқув хуружидан энди асар ҳам қолмаганди.

      “Сеҳргар бўлиш яхши нарса-да, – дея ўйлади у. – Бу темиртишнинг суробини тўғирлаб қўйиш қўлимдан келади…”

      Қашқир сакрашга тайёрланиб, орқа оёқларини букди, ана шу тобда Гингема ёш соҳибжамолдан яна бадбуруш кампирга айланди. Қўлини юқори кўтариб, қандоғоч дарахтининг битта шохини синдириб олди. Шох шу заҳотиёқ алангаланди. Гингема ҳайратга тушиб қолган йиртқичнинг шундоққина тумшуғи олдида қўлидаги ёниб турган ёғочни селпиди – ердаги ўт-ўланлар гуриллаб ёна бошлади.

      – Нега ҳамла қилмаяпсан? – ишшайиб туриб кесатиқ гап қилди жодугар.

      Қашқир қулоқларини қисганича, ерга ястаниб олди ва қўрқувдан кучукболадай ангиллаб юборди.

      – Мени кечир, Гингема, сени танимабман. Аслида хизматингга ёлланиш учун ҳузурингга келаётган эдим.

      – Менинг хизматимга-я? – ҳайрон бўлди жодугар ва битта қошини чимириш билан оловни ўчирди. – Сенга бунинг нима ҳожати бор? Ўрмонда ўлжа тополмай қолдингми? Бу ерда қуёнлар билан тулкилар ов учун етарли-ку.

      Йиртқичнинг кўзлари ёвуз чақнаб кетди.

      – Мен қасос олмоқчиман.

      – Кимдан?

      – Опанг Бастиндадан.

      – Нима-а? Сен кимсан ўзи опамга таҳдид қиладиган?

      Қашқирнинг лақаби Нарк эди. У Бинафша ва Сариқ юртлар чегарасидаги қалин ўрмонда яшовчи темиртиш бўрилар тўдасининг етакчиси экан. У ерларда қашқирлардан кўра ёвузроқ ва шафқатсизроқ ҳайвонлар йўқ эмиш. Ҳатто ханжартиш йўлбарслар ҳам бу ваҳший, қўрқмас маҳлуқларнинг ҳамлаларига чидай олмасдан, бошқа манзилларга жўнаб қолишга мажбур бўлишибди. Бўрилар орасида энг кучлиси ва ақллиси Нарк экан.

      Лекин бир куни ўрмонга қандайдир кампир келибди, ўзини Бастинда деб таништирибди ва темиртишларнинг унга итоат этишларини талаб қилибди.

      “Бугундан бошлаб абадул абад менинг хизматимда бўласизлар, – эълон қилибди кампир. – Сизларни биринчи чорлашимдаёқ зудлик билан Бинафша саройга етиб келасизлар ва…”

      Нарк тишларини ирғайтириб, унга дўқ урибди:

      “Бу