Мовароуннаҳр ёди ёҳуд султон Қутуз қиссаси. Коллектив авторов

Читать онлайн.
Название Мовароуннаҳр ёди ёҳуд султон Қутуз қиссаси
Автор произведения Коллектив авторов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

Монҳ-Орҳил чиндан ҳазар қиларли даражада бадбашара, ҳам бадбўй кимса эди.

      Сайфиддин ундан жирканиб, нари ёнига ағдарилди, сўнгра яна қандай уйқу элитганини ўзи ҳам билмай қолди.

      Ишончли манбаларнинг ёзишича, Сайфиддин Кутузнинг асл исми Маҳмуд ибн Мамдуд Сайфиддин эди. У табиатан қўрқмас, кучли, ўзига жабр қилгувчиларга шафқатсиз бўлгани боис унга қопағон ит – Кутуз лақабини айнан мана шу мўғулий сипоҳ Монҳ-Орҳил берган эди.

      Тақдири азали уни аввалига Мовароуннаҳрдан Онадўлига етаклаб келди. Сўнгра эса уни Дамашқда қул қилиб сотишди. У мамлук бўлди. У ғуломга айланди, аммо мудом Мовароуннаҳр ёди ила яшади, юрт хаёли билан нафас олди.

      Бу мелодий 1221 йилнинг ёмғирли кунида содир бўлди.

      Кечадан буён ёмғир ёғавериб, Монҳ-Орҳил ичкарига қамалиб қолди. Хайрият, бугун қуёш чиқди, аммо сал ўтмай тағин булутлар орасига кўмилиб кетди. Ҳам ҳаво аллақандай димиққан, осмон қуёшсиз ва ҳам Монҳ-Орҳилнинг авзойи бузуқ эди. У Сайфиддинга қараб:

      – Нега қотиб турибсен! Юр, юр, деймен! – деди ва уни қамчи билан савалай кетди. Сайфиддин оғриқ зарбидан елкалари қисилганча, базўр қадам ташлади. Монҳ-Орҳил шафқатсизлиги билан ном чиқарган мўғулий сарбозлардан эди. У қонли савашларда қатнашавериб, жанг майдонида обдон чиниққан, бешафқат, айни пайтда тажрибали бир жангчи эди.

      Орҳил cипоҳига қараб:

      – Шуни олиб кир, – деди.

      Ўрта бўйли, тепакал ва доим баджаҳл кўринадиган сипоҳ Сайфиддинни туртиб:

      – Юр, – деди ўдағайлаб, – санга жойингни кўрсатурмен.

      Сайфиддин сўзсиз унга эргашди. Сипоҳ уни чодир ичига итарди, сўнг эшикни ёпиб, кечга қадар қорасини кўрсатмай кетди.

      Чодир ичи қоронғу ҳам димиқ эди. Сайфиддин гарангсиб, пича туриб қолди, сўнг тушкун ва ҳорғин бир алфозда чодирнинг бир бурчига бориб чўкди. У ҳали қисматига кўникмаган, қўникмаган сари далли хаёлини мажҳул ўйлар беомон ўртар, ўртаган сари руҳиятида бир ғалаён беомон қўзғалаётир эди.

      Бола оғриниб ютунди. Мана шунда хўрлик ва азоб уни баттар сиқувга олди, оғриқ берди. У бамисоли ўйлашдан тўхтаган кимса каби қўлларини бошига олиб борганча жимиб қолди. Орадан икки кун ўтгач, Монҳ-Орҳилнинг навкари Сайфинддин қамалган чайлага тағин уч болани олиб кирди.

      Тушлик қилиб бўлгач, Монҳ–Орҳил беҳузур бўла бошлади. У қаппайган қорнини авайлаб ўрнидан турди, ҳаддан ташқари кўп егани боис, қийналиб қадам ташлади. Еган таомини ҳазм этиш ниятида ташқарига чиқди. Қулоғига аввалига аллақандай саслар келиб урилди, бироздан сўнг саслар шовқинга дўнди. Монҳ–Орҳил хавотирланиб, чодир томон юрди. Шовқин асир болалар қамалган шу чодир ичидан келаётган эди. У қадамини тезлатиб зумда ичкарига кириб борди.

      Афтидан, болакайлар жанжаллашиб бир-бири билан олишар эди. Муштлашув узоқ давом этмади. Сайфиддин шерикларининг ҳар уччовига-да бас кела олди: рақибларига бирин-кетин мушт тушириб, даф этди. Болаларнинг бири оёқларини ушлаган кўйи чайланинг четида инграб ётарди. Бири эса қон оқаётган бурнини артар экан,