ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд. ТОИР МАҲМУД

Читать онлайн.
Название ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд
Автор произведения ТОИР МАҲМУД
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

бир-биридан залворли, долзарб ва мураккаб вазифалар ечими қанчалик қийин бўлмасин, халқимизнинг бугун бир нарсадан кўнгли тўқ: Яратганнинг ўзи бизга шундай жасур ва шижоаткор, ҳиммати ва қудрати баланд, юртпарвар ва элпарвар инсонни раҳбар қилиб берди, у билан бирга ҳар қандай синовдан ўтишга тайёрмиз, демоқда бугун одамларимиз.

      Нафақат мамлакатимиз аҳли, айни вақтда жаҳон жамоатчилиги, кўзга кўринган сиёсатчилар, эксперт ва таҳлилчилар ҳам Президентимизнинг ўз фаолиятининг биринчи кунларидан бошлаб ҳар бир масалага янгича асосда ёндашганини эътироф этишмоқда. Айнан янгича, инновацион асосда ривожланиш бугунги тараққиётимизнинг бош хусусиятига айланмоқда.

      Айнан янгича ва дадил ёндашувларнинг йўқлиги узоқ вақт мобайнида жамиятимизда турли хил муаммоларнинг тўпланиб қолишига, умумий димиқишга сабаб бўлди. Қисқа муддатда бутун Марказий Осиё минтақасидаги вазият, ўзаро муносабатлар иқлими қанчалик ўзгариб кетди. Ўзаро ишонч ва дўстона руҳ, прагматик сиёсат бунга сабаб бўлди.

      Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2018 йил мамлакатимизда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинди. Бу дегани янги йилда фаоллик, шижоат, дадил ташаббуслар янада рағбатлантирилади, инновацион фикрлаш, инновацион ёндашув ва фаолият ҳаётимиз асосига айланади, деганидир.

      Албатта, биз барчамиз Шавкат Мирзиёев ўз Президентлик фаолиятини бошлаган биринчи кунларданоқ «Ўзбекистон тараққиётини янги босқичда давом эттирамиз», деб айтган сўзларини эшитиб, уларнинг замиридаги маъноларни, яъни, мамлакатимизнинг ривожланиш суръатлари тезлашиши, халқимиз учун янги-янги имкониятлар очилишини ўзимизча тасаввур қилган эдик. Лекин очиқ эътироф этишимиз лозим, тараққиётимизниг янги босқичидаги ўзгаришлар кўлами ва миқёси бу қадар кенг, бу қадар улкан бўлиши, жамиятимизнинг ҳаёт манзараси қисқа муддатда шунчалик ўзгариб кетишини ҳаёлимизга ҳам келтирмаган эдик.

      Шу нуқтаи назардан қараганда, 2018 йилда – «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да бизни янада улкан ўзгаришлар, янада мураккаб вазифалар кутмоқда. Бу албатта, осон синов бўлмайди. Умуман, ўзимиз кўряпмиз, бугунги дунёда осон вазифанинг ўзи йўқ ва бўлмайди ҳам. Турли иллюзия ва хомхаёлларга берилиш, содда бўлиб юриш даври ўтди. Замон ҳамма соҳаларда аниқ ҳисоб-китоблар, аниқ режалар асосида яшашни талаб этмоқда. Шунинг учун Президентимиз ҳар бир соҳадан, ҳар бир раҳбардан ўз иш режаси – «йўл харитаси»га эга бўлишни талаб этмоқда.

      Табиийки, «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»даги долзарб вазифалар биз – ижод аҳлидан алоҳида фаоллик ва сафарбарликни талаб этади. Инновацион ғоялар, инновацион ривожланиш ҳаммадан ҳам кўра ижодкорлар учун яқин ва тушунарли қадриятлардир. Чунки, тарихдан маълум, мумтоз шоир ва ёзувчилар неча ўн йиллик ривожланиш истиқболларини олдиндан кўриб, ўзлари яшаган даврдаги