Название | Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ) |
---|---|
Автор произведения | Тохир Хабилов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-26-457-1 |
Бир киши Сулаймон алайҳиссалом билан турганида кўчадан ўтаётган қария унга қараб ғалати жилмайиб қўйибди. Ўша киши бу маънодор жилмайишни англаб, хавотирга тушибди-ю, Пайғамбар алайҳиссаломга дебдики:
– Қария либосидаги Азроилдир, менинг жонимни олгани келмишдир. Мени яширинг. Яна яшагим келяпти.
Сулаймон алайҳиссалом девларига буйруқ берибдилар ва у киши бир нафасда Ҳиндистонга элтиб қўйилибди. Кўп ўтмай қария либосидаги Азроил яна Сулаймон алайҳиссалом ҳузурларида пайдо бўлиб дебдики:
– Ҳалигина ёнингизда турган одамнинг тақдир ёзуғига Ҳиндистонда жон бериш битилган эди. Сизнинг ёнингизда кўриб ажабландимки, наҳот Аллоҳ Ўз қудрати ила унинг тақдир ёзуғига ўзгартиш киритган бўлса?! Сўнг белгиланган дақиқада Ҳиндистонга бориб қарасамки, у одам белгиланган жойда турибди. Вазифамни ўз вақтида ва ўз ўрнида бажариб қайтяпман…
Ана шунақа! Агар Аллоҳ бандага ўлим ёзмай, шифони тақдир этган бўлса, “люкс”да эмас, беш-ўн кишилик умумхонада, кир чойшаблар устида ётса ҳам, доктор бепарволик қилиб, яхши қарамаса ҳам тузалиб чиқаверади. Шундай экан, хасталикка чалинган банда “люкс” хоналару алоҳида эътиборни эмас, ўз иймони саломатлигини кўпроқ ўйлагани маъқул. Дўхтирдан “люкс” хона сўрамай, Аллоҳдан ҳидоят сўраса, янада аъло! Ана шунда тўқларга эмас, камбағалларга саховат қилувчилардан бўлади. Бу дунёдаги жон ҳузурини талаб қилмай, жаннат роҳатига интилувчилардан бўлади.
Иброҳим Адҳам ҳазратлари Балхда подшоҳ эканларида томда шовқин эшитиб, уйғонибдилар-да: “Ким у?” – деб сўрабдилар. “Туямни излаяпман”, – деган жавоб келибди. “Туяни томда излайсанми?” – дебдилар. “Сен ҳам Аллоҳнинг розилигини юмшоқ тўшакда излаяпсанми?!” – деган овоз келгач, ҳушларидан кетибдилар.
Бир хизматкор уйни йиғиштира туриб, бойларнинг ётар жойи қандай бўлар экан, деб юмшоқ тўшакка чўзилибди. Шу он бой кириб: “Сен нега менинг тўшагимда ётибсан!” – деб қамчилай бошлабди. У қамчи урган сайин хизматкор кулармиш. “Нега куляпсан?” – деб ажабланибди бой. “Хожам, мен бир неча нафас шу тўшак устида ётганим учун шунча саваландим. Сиз кўп йиллардан бери ётиб, ҳузурланасизу бунда, Қиёматда қанча қамчи ер экансиз?” – деган экан хизматкор.
Бугун “люкс” талаб қилаётган одам эртами-индинми мансаб отидан тушади.
Бу жаҳон ҳеч кимга қолмас, биродар,
Дилингни Тангрига топширсанг етар.
Таянч деб билмагил бу дунё молин,
Кўпларни ўстириб, берди заволин.
Жон берар экансан, фарқи йўқ сира
Тахтда ўласанми ё тупроқ узра.
Бой ҳам кутилмаганда камбағалга айланиши мумкин. Ана шу ҳолларида хасталансалар нима қиларкинлар у бечоралар?
Хожа Аҳмад Яссавийда: “Шайтон ғолиб, жон чиқарда шошдим мано” –деган ҳикматли сатрлар бор. “Суперлюкс”нинг ҳашамига ҳуши кетган банда шошиб қолиб, шаҳодат калимасини айтишни унутмаса эди…
…Бошимни