Название | Ғаройиб қишлоқнинг ажойиб одамлари |
---|---|
Автор произведения | Турсунбой Адашбоев |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-26-159-4 |
Абдуллажон Шайитов ўта тадбиркор киши эди. Кичик ҳайит 1948 йилнинг қаҳратон кунларига тўғри келди. Арафа куни ярим кечаси ер даҳшатли даражада қимирлади. Қор тиззадан. Онам раҳматли ачамларникига тунагани чиққандилар. Мен тоғам билан биргайдим. Дарҳол кигиз ва шолчаларни ташқарига, олмурутнинг остига ташиб бир нави чайла тикиб тонгни оттирдик. Тонгда қўни-қўшнилар ҳолимиздан хабар олишди. Кейинроқ Каравон, Кетмонтепа ва Афлотун томонлар зилзиладан катта талофат кўрганлиги маълум бўлди. Тангрига шукрким, қишлоғимизда ўлим-етим бўлмади. Уйлари, молхоналари бузилган хонадонларга кўмак кўрсатилди. Ҳайит намозидан сўнг қишлоғимиз раиси Абдуллажон тоға бир неча оқсоқоллар етагида уйма-уй кириб, ҳар бир хонадон эгаларидан ҳол-аҳвол сўраб чиқишди. Ўшанда раис ҳукумат томонидан бериладиган кредитни олмасликларини жиддий уқтирган бўлишига қарамай, иложи йўқлигидан давлатдан қарз олишга мажбур бўлган айрим кишилар қарзини вақтида тўлай олмай Арқит ва Итоқар томонларга кўчиб кетишга мажбур бўлган. Ўша йили баҳорга қадар чодирларда яшадик. Урушдан, меҳнат фронтидан омон қайтганлардан ертўла қуришни ўргандик. Жиққа ҳўл дов-дарахтлар худди керосин қуйгандек ёнарди. Қаҳратон қишнинг шашти пасайса ҳам кигиз ва шолчаларимиз остидаги оппоқ қорлар негадир эримасди. Бир нави март ойини қаршиладик. Далага қўш чиқди. Толиббой тоға, Мирзолим амакилар бошқарган ХТЗ тракторлари Тўдатошга, Қоронқўлга йўл олди. Икки кундан кейин Туманбой ака уйимизга бир арава почадаранг билан бурганни ўтинликка ташлаб кетди. Онам сулидан тракторчиларга нон ёпиш ҳаракатига тушди. Тандирга ўт ёқиш менга юкланди. Бир ҳафталик хизматимиз учун олтита нон бизга қоларди. Онам бечора отларнинг еми ҳисобланган сули унини бир неча марта элакдан ўтказган бўлишига қарамай, нозик қипиқ ва қилтириқлар ўтиб кетарди. Уни еган пайтимизда қиличдай кескир қилтириқларнинг оғриғидан беихтиёр бўйнимизни чўзиб ютунишга мажбур бўлардик… Минг қатла шукрким, қаттиққўл, уддабурон раҳбарларнинг ишчанлиги туфайли тут пишиғига етдик, арпа ва буғдойлар думбул бўлди.
Талпинаман, қишлоғим,
Сени жондан соғиниб.
Кўргим келар далангда
Барака бошоғини.
Адабиётга таъзим
Олтинчи синфни битиргач, яна бошоқ теришга чиқдик. Даладан кўтариб келганим тўрт боғлам бошоқ билан бир дўппи бурчоқни эски шолчанинг устига яйратиб, Абдулла Қаҳҳорнинг “Ўздавнашр” тамғаси қўйилган ҳикоялар тўпламини ўқиётиб пинакка кетибман. Бир маҳал товонимга биров бигиз санчгандай бўлди. Сапчиб ўрнимдан қўзғалай десам, елкамдан кимдир ерга босиб турарди. Товонларим жазиллаб ачишарди. Гўё тушимда босинқирагандай. Ўгирилсам, Аббосхон тоғам икки елкамдан босгани ҳолда онам ҳандалакдай ёрилиб кетган товонларимга