Название | Яланғоч иқтисодиёт |
---|---|
Автор произведения | Чарльз Уилан |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-23-222-8 |
Шубҳасизки, коммунистлар бозор иқтисодиётини тушунмаганидек, биз каби бозор иқтисодиётига ўрганган одамлар ҳам коммунистларнинг марказий бошқарувини яхши англамайди. Мен бир сафар Кубага борган Иллинойс штати делегацияси таркибида бўлганман. Ташрифимиз АҚШ ҳукумати томонидан расмийлаштирилгани туфайли делегациянинг ҳар бир аъзосига баҳоси 100 долларгача бўлган Куба маҳсулотларини (сигаралар ҳам шу қаторда) олиб келишга рухсат берилган. Биз, чегирмали дўконларда савдо қилиб улғайган авлод, арзонроқ дўконда 100 долларимизга “Cohiba” сигараларидан кўпроқ олишни мақсад қилгандик. Бир неча соат дўконларни айланиб, мақсадимизга эришолмаганимиздан сўнг коммунизмнинг мазмунини англаб етдик: сигара нархлари ҳамма дўконларда бир хил экан. Дўконлар орасида ҳеч қандай рақобат йўқ эди, чунки савдодан ҳеч қандай даромад келмаган. Барча дўконлар сигараларни ҳам, бошқа ҳар қандай маҳсулотни ҳам Фидел Кастро (ёки унинг укаси Раул) айтган нархда сотишарди. Шунингдек, ҳар бир со тувчи сигара сотгани учун оладиган маоши унинг қанча сигара сотганига умуман боғлиқ эмасди.
1992 йилда Нобель мукофоти совриндори бўлган Чикаго университети иқтисодчиси Гэри Беккер шундай деган (бу аслида Бернард Шоудан иқтибос): “Иқтисод ҳаётнинг барча имкониятларидан фойдаланиш санъатидир”. Иқтисодиёт фани эса бу имкониятлардан қандай қилиб фойдаланишни ўрганади. Зеро, ҳаётни ёрқин қиладиган барча неъматлар миқдори, сони ёки бундай неъматлардан баҳра олиш имконияти чекланган: нефть, кокос ёнғоғининг сути, гўзал қадди-қомат, тоза сув, ксерокопия ускуналарини тузатувчи усталар ва ҳокaзо. Барчасини одамлар ўртасида қандай қилиб тақсимлаймиз? Нимага Билл Гейтснинг шахсий самолёти бор-у, сизда йўқ? Чунки у бадавлат, деб жавоб беришингиз мумкин. Бироқ нима учун у бадавлат? Нега у сайёрамиздаги чекланган ресурслардан бошқа одамлардан кўра кўпроқ фойдаланишга ҳақли? Айни пайтда, АҚШдек бой мамлакат (Клейтон Кершоу бейсбол ўйнагани учун йилига 33 миллион доллар ҳақ оладиган мамлакат)да қандай қилиб бешта боладан биттаси камбағал бўлиши ёки баъзи инсонлар овқат топиш учун ахлат қутиларини титишга мажбур бўлиши мумкин? Чикагодаги уйим яқинида жойлашган “Three Dog Bakery” (“Учта ит”)