Название | Яланғоч иқтисодиёт |
---|---|
Автор произведения | Чарльз Уилан |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-23-222-8 |
Тилга олинган французча сиёсат “иқтисодиётда иш ўринлари сони аниқ белгиланган, демак, уларни оқилона тақсимлаш мумкин” деган янглиш тасаввур устига қурилган эди. Бу ғирт сафсата. Нега десангиз, Америка иқтисодиётида охирги ўттиз йил мобайнида интернет билан алоқадор миллионлаб янги касблар пайдо бўлди – бу касблар 1980 йилгача нафақат мавжуд бўлмаган, балки улар пайдо бўлишини ҳеч ким тасаввур ҳам қилмаганди. Барчаси ҳукумат иш соатлари миқдорини ўзгартиришга уринмаган бўлса ҳам пайдо бўлди.
2008 йилда Николас Саркози бошчилигидаги Франция ҳукумати компания ва ишчиларга ҳафтасига ўттиз беш соат ишлаш чекловидан воз кечган ҳолда шартнома тузишга қонуний рухсат берди. Иш соатларини чеклаш сиёсати ишсизлик муаммосига ҳеч қандай ёрдам бермагани бу қарорнинг асосий сабаби эди. Бирорта ақли расо иқтисодчи “иш соатларини камайтириш ишсизликни камайтиради” деб ўйламаганди ҳам (бироқ сиёсатчилар ва уларни сайлаганлар мутахассисларнинг маслаҳатларини эшитишни истамаган).
Америка ҳам иқтисодий муаммолардан холи эмас. 1999 йилда Сиэтлда илк бора антиглобалистлар намойишга чиқишди. Улар Жаҳон Савдо Ташкилоти анжуманига қаршилик кўрсатиш мақсадида деразаларни синдириб, машиналарни ағдар-тўнтар қилиб ташлашди. Намойишчилар ҳақмиди? Глобаллашув юқори суръатда ривожланиб бораётган халқаро савдо атроф-муҳитга салбий таъсир этиши, ривожланаётган мамлакатлардаги ишчилар эксплуатация қилиниши ва ҳар бурчакда “MсDoald’s” тамаддихоналари қурилишига олиб кела дими? Ёки “New York Times” колумнисти Томас Фридман намойишни “Ернинг ясси эканини даъво қилувчилар, протекционист3 касаба уюшмаларининг аъзолари ва ўзининг 1960-йиллардаги наркотик дозасини излаб юрган ғўр ўсмирлар жамланган Нуҳ кемаси” дея таърифлаганида ҳақмиди?4
2016 йилги президентлик сайловида Дональд Трамп демократ Билл Клинтон президентлиги даврида имзоланган “Шимолий Америка эркин савдо шартномаси” ва “Тинч океандаги ҳамкорлик битими”ни қоралайди. Трампнинг танқидлари иқтисодий жиҳатдан ўринлимиди ёки бу фақатгина сиёсий ўйиннинг бир қисми эдими? (Ҳиллари Клинтон Обама маъмурияти давридаги давлат котиби
3
Протекционистлар – давлат ички бозорни чет эл рақобатидан ҳимоя қилиши керак, деб ҳисоблайдиганлар. –
4
Thomas Friedman, “Senseless in Seattle,” New York Times, December 1, 1999.